65. Биринчи даражали ёнғин ўчириш гуруҳи ходимларининг хизмат вазифалари /6/
Гуруҳ бошлиғи: 1. Навбатчи тезкор гуруҳнинг жанговарлиги ҳамда уларнинг хизмат вазифасини бажаришига жавоб беради. Навбатчи тезкор гуруҳ ишини режалаштиради ва уларнинг ишига раҳбарлик қилади.
2. Жойларда газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати (ГТХХ) ишига жавоб беради.
3. Газ ва тутундан ҳимоялаш экипажлари ва бўғинларининг иш тажрибаларини таҳлил этиш ва ўрганиш асосида ГТХХ шахсий таркибини тайёрлов ва қуроллантиришни мукаммаллаштириштадбирларини ишлаб чиқади, ташкил ва назорат қилади. Янги ташкил қилинган ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларида ГТХХ ни ташкил қилишни таъминлайди.
4. Гарнизонда газ ва тутундан ҳимояловчиларни тайёрлов усулини мукаммаллаштиради. ГТХХ экипажлари ва бўғинларини сифатли тўлдирилиши, шахсий таркибни ўз вақтида тиббиёт текширувидан ўтишини назорат қилади.
5. Газ ва тутундан ҳимояловчиларнинг ўқув марказида бошланғич тайёргарлик ва бўлинмалардаги кейинги тайёргарлик ишларини назорат қилади. Гарнизон бўйича шахсий таркибнинг кислородли ҳимояловчи газниқобдаги машқ-режа жадвалини тузади ва бажарилишини таъминлайди. Навбатчи смена шахсий таркибидан хавфсизлик жойига соқчи тайёрлашни ташкил қилади.
6. Энг яхши жиҳозланган, қуролланган ГТХХ базаси ва постининг кўрик-танлов конкурси Низомини ишлаб чиқади ва ўтказади.
7. Қозон назорати (котлонадзор) билан ҳамкорликда ГТХХ устасини юқори босим аппаратида ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш тайёргарлигини ташкил қилади.
8. Гарнизон бўйича ГТХХ базаси ва постларида олиб борилаётган ишларни ташкил қилади ва назорат олиб боради.
9. ГТХХ ни мукаммаллаштириш масаласида рационализаторлик ишини ташкил қилади, рационализатор ва ихтирочилик таклифларига хулоса беради ва уларни амалга жорий қилади.
10. ГТХХ автомобили, тутун сўрувчи, сўзлашиш қурилмалари ва шу кабиларни амалда ишлатилишини назорат қилади.
11. Кислородли ҳимояловчи газниқобнинг (КХГН) ўз вақтида, сифатли текширилишини назорат қилади.
12. Бўлинмаларда газ ва тутундан ҳимояловчиларни ҳисобга олади; жумладан:
- қисмларда КХГН кислород баллончалари ва тикловчи қутилар сони;
- ГТХХ базаси ва постларининг керакли асбоб ва анжомлар билан таъминланиши;
- тутун сурувчи, сўзлашиш қурилмалари ва бошқаларнинг сони;
- КХГН да тоза ҳавода ва тутунхонада амалий машғулотлар ўтилиши;
- ёнғин ўчиришда ГТХХ жанговар иши ва шу кабилар. Техника бўлимига керакли миқдорда кислород, кимёвий тозалагич олиш учун талабномаларни беради ва гарнизон базаси, постларини ўз вақтида таъминланишини назорат қилади.
13. Гарнизонда байрам ва дам олиш кунлари ГТХХ усталарининг навбатчилик рўйхатини тузади ҳамда назорат қилади.
14. Гарнизонда иссиқ тутунхона қурилиши ва асбоб-анжомлар билан таъминланиши, тутун сўриш ускунасини, ГТХХнинг текшириб куйиб юборадиган постини тайёрлаш, уларни керакли асбоб ва анжомлар билан таъминлаш, улар турадиган жой ва уларга ёнғин ўчиришга олиб бориш тартиби бўйича техника бўлимига тавсиянома беради.
15. Ёнғин ўчиришга чиққанда смена шахсий таркибининг, смена бошлиғи ва ёнғин ўчириш раҳбари, жанговар майдон бошлиғи мансабига тайинланган шахсларнинг жанговар ишига баҳо беради.
16. Ҳар чоракда ёнғин ўчиришда қатнашган навбатчи сменанинг шахсий таркиби иштирок қилган ёнғин ўчириш ишларини таҳлил қилади ва натижасини смена, экипаж бошлиқлари билан дарсда, шахсий таркиб билан мажлисда кўриб чиқади.