1.3. Давлат ёнғин назорати
«Давлат ёнғин назорати» фани бўйича якуний давлат аттестацияларига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган ушбу услубий қўлланмани ўзлаштириш натижасида ҳар бир тингловчи:
қуйидаги тассавурларга эга бўлиши лозим:
ДЁН органларида бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва амалга ошириш;
маҳаллий ДЁН органларининг иш фаолиятини таҳлил қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш
қуйидагиларни билиши ва бажара олиши зарур:
ўта муҳим корхоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиши ва унда иштирок эта олиши;
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш принципларини;
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини;
Кўнгилли ўт ўчириш жамоа ташкилотларини ташкил қилиш ва улар иш фаолиятининг асосларини;
ДЁН аппаратларининг ишини ташкиллаштириш асосларини;
қуйидаги кўникмаларни эгаллаши зарур:
халқ хўжалиги объектларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини мустақил равишда текшира олиши;
маҳаллий ДЁН органларининг иш режаларини туза олиши;
халқ хўжалиги объектларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқишни;
маҳаллий ДЁН органларининг фаолиятини таҳлил қила олиши ва баҳолай олиши ва бошқалар.
1. Давлат ёнғин назоратининг тузилиш тизими /3; 6/
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Марказий ДЁН органи - ЎзР ИИВ ЁХББ
Ҳудудий ДЁН органлари - Вилоятлар, ҚР ва Тошкент шаҳар ИИБ-ИИББларининг ЁХБлари
Маҳаллий ДЁН органлари - Туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманлари ИИБларининг ЁХБлари ва уларнинг инспектор-муҳандислари
2. ДЁН органларининг мақсади, ҳуқуқлари ва вазифалари /3/
Ўзбекистон Республикасида ёнғин назорати ёнғин чиқиши мумкин бўлган нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ёнғинга қарши аҳволни яхшилаш бўйича асосли тавсиялар бериш ҳамда Республика шаҳарлари, аҳоли пунктлари ва ҳалқ хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлигини зарур даражада сақлаш мақсадида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида ёнғин назоратини амалга оширувчи органлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги тизимига кирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
Ёнғин назоратининг вазифалари.
Ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда шаҳарлар, Аҳоли пунктлари ва ҳалқ хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш.
Қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар, хорижий фирмалар, объектлар ҳамда фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишига оид ишлар юзасидан суриштирув ўтказиш.
Вазирликлар ташкилотлар ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, ёнғинларни ўчиришга, авариялар, табиий офатлар оқибатларини бартараф қилишга жалб этиш.
Лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш вақтида назарда тутилган андазалардаги ёнғинга қарши талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. Ер майдонларини ажратиш ва корхоналар, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этиш.
Ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи андазалар, меъёрлар ва қоидаларини ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар мавжуд бўлмаган объектлар қурилиши учун лойиҳа ечимларини келишиш.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ишчилари, хизматчилари, муҳандис-техник ходимлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва мактаб ўқувчиларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича тайёргарлигини ташкил этиш ва унинг сифати устидан назоратни амалга ошириш.
Ёнғин назоратининг ҳуқуқлари.
Қайси идорага қарашлигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар, хорижий фирмалар ва турар жойларда Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича амалдаги қонунлари, қарорлари, қонун ҳужжатлари, фармойишларининг қандай бажарилаётганлигини назорат қилишни амалга ошириш.
Давлат ташкилотларида исталган вақтда, хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида маъмурият вакиллари билан биргаликда, турар жойларда эса уй эгаси, квартирани ижарага олган шахснинг розилиги билан кундуз куни ёнғинга қарши талаблар, андазалар, меъёрлар ва қоидаларнинг бажарилишини текшириш.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, андазалар, техник шартлар ва иш тартиблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда, объект (корхона, муассаса, иншоот, бино ва бошқалар)ни қуришда, қайта қуришдан лойиҳада ёки лойиҳалаш меъёрларида назарда тутилган ёнғинга қарши талаблар бажарилмаган тақдирда корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга ҳамда фуқароларга аниқланган бузилишларни бартараф этиш ва ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш.
Тезликда бартараф этилмаслиги ёнғин келиб чиқишига, ёйилишига ёки ёнғинни ўчиришни қийинлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши аниқланган ҳолларда материаллар ва буюмларни тайёрлашни, ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланишни тақиқлаш, ёнғин назорати бўйича қолган давлат инспекторлари эса – агар бу умуман корхонанинг ишдан тўхтатишига олиб келмаса алоҳида бинодан фойдаланишни тақиқлаш, ишлаб чиқариш участкаси ёки агрегет ишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар ва хорижий фирмалардан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи зарур материалларни, ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни, ёнғин чиқариши мумкин бўлган материаллар ва маҳсулотлар ҳақидаги техник ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар ва хорижий фирмалар томонидан ёнғин хавфсизлиги ҳолатига баҳо бериш бўйича экспертизалар ўтказилишини, ёнғинларнинг сабабларини аниқлаш, технологиялар, фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар, буюмлар, моддалар ва материалларнинг тез ёниб кетишига, уларнинг меъёрлар, қоидалар, андазалар ва техник шартларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича назорат синовлари ўтказилишини тайинлаш. Атроф-муҳитни ёнғин хавфини текшириб назорат қилиш; ёнғиндан ҳимояловчи тизимларни ва воситаларни текшириш; маҳсулотларни ва хизмат кўрсатиш ишларини ёнғин хавфсизлигини сертификатлаштириш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ускуналарни ва маҳсулотларни ёнғин хавфини сертификатлашни ташкиллаштириш.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига ва айрим ходимларига, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, андазалар талаблари ва меъёрларини бузишда айбдор бўлган ёки уларни бажармаган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазолар бериш.
Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига андозалар, ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларини мунтазам равишда бузувчи ёки ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаётган шахсларни белгиланган тартибда эгалаб турган лавозимларидан бўшатиш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Ёнғин назорати мажбуриятлари.
Ёнғинга оид вазиятни ҳамда ёнғиннинг олдини олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқиш асосида аҳоли пунктлари ва ҳалқ хўжалиги объектларини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича асосли тавсияларни ишлаб чиқиш.
Манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда биноларни қуриш, қайта қуриш ва улардан фойдаланиш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда ёнғин хавфига қарши ишларни бажариш.
Объектларда ва аҳоли пунктларида ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда иштирок этиш.
Объектлар ва аҳоли пунктларида ёнғин хавфсизлигининг аҳволи, юз берган ёнғинлар, назорат фаолиятининг натижалари тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилиш.
Ёнғинга қарши кураш масалалари бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш, белгиланган тартибда ёнғин — техника адабиёти, плакатлар, эсдалик хатлари нашр этишни, ёнғинга қарши мавзуларда кинофильмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича тегишли органларга таклифлар киритиш.
Ёнғин назорати мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Ёнғин назорати юқори органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ёнғин назорати мансабдор шахслари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришдан бош тортганликлари ёки бажармаётганликлари учун Ўзбекистон Республикасида ҳаракатдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |