Ёнfин хавфсизлиги


Гарнизон ва смена хизматини текшириш



Download 2,42 Mb.
bet136/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

70. Гарнизон ва смена хизматини текшириш /1/
Гарнизон хизматини текширишда:
-ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари сменаларида хизматни ташкил қилиш даражасини, уларнинг жанговарлик ҳолатини, жанговарлик ва хизмат тайёргарлигини, тарбия ишларини ҳамда тартиб-интизомни;
-гарнизон шахсий таркибининг ихтисослик тайёргарлиги даражасини, тезкор-хизмат вазифаларини бажара олиш қобилиятини;
-гарнизон хизматларига юклатилган вазифаларни бажариш даражасини аниқлаш керак.
Смена навбатчилик хизматини текширишда:
-смена хизматини тўғри ташкил қилинганлигини;
-смена навбатчиларини ёнғин ўчириш бўйича жанговар ҳаракатларга тайёрлигини, бўлинмаларни, жанговар ҳисобда ўзаро ҳамжиҳат ва аниқ ҳаракат қилишларини;
-ёнғин ўчириш техникасини, ёнғин ўчириш техник қуролларини, ҳимояловчи газниқобларни, алоқа ва хабарлаш воситаларини сақланишини ҳамда ишга яроқлилигини;
-ёнғин ўчирувчилар, диспетчерлар ва бошлиқлар таркибини ўз хизмат вазифаларини пухта билишини;
-смена навбатчиликларида ўтказилаётган жанговар тайёргарлик, хизмат тайёргарлиги ва маданий-оммавий ишларнинг ҳолатини;
-навбатчи сменанинг хизмат ҳужжатларининг борлиги ва уни сифатли юритилишини;
-хизмат хоналари ва қисм ҳудудини тозалигини, уларнинг техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб беришини аниқлаш керак.
Республика ИИВ ёнғин хавфсизлиги хизмати сменаларини текшириш ҳуқуқига қуйидагилар ҳақлидирлар:
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари;
-Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
-Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бўлим, бўлинма бошлиқлари ва бош мутахассислари.
Фақат ўзларига бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг смена хизматини текшириш ҳуқуқига қуйидагилар ҳақлидирлар:
-Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар, транспорт ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
-ИИВ, ИИББ, ИИБ ЁХБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
-ИИВ, ИИББ, ИИБ ЁХБларининг бўлим, бўлинма бошлиқлари;
-шаҳар, туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
-шаҳар, туман (маскан) ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими, отряд командири, қисм бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари;
-ёнғин ўчириш штаби ходимлари (тезкор навбатчилар);
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, ИИВ ЁХББ бошлиғининг, ИИБ-ИИББ бошлиқларининг, ИИВ, ИИББ, ИИБ ЁХБ бошлиқларининг ёзма кўрсатмалари бўлган бошқа лавозимли шахслар.
Объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари навбатчи сменаларининг фаолиятини ушбу объектнинг раҳбари текширишга ҳақлидир. Отряд командири, қисм бошлиғи ва ўринбосарлари, катта муҳандис, муҳандислар соқчи ва кузатувчиларнинг хизмат ўташларини смена бошлиғисиз текширишлари мумкин.
Мазкур Низомнинг 7.2.3. бандида кўрсатилганлардан ташқари бошқа шахслар соқчи ва кузатувчилар хизмат фаолиятини қисм бошлиғи, ўринбосари ёки смена бошлиғи ҳамроҳлигида текширадилар.
Соқчи ва кузатувчиларнинг хизмат фаолиятини назорат қилувчи шахслар қуйидагиларни мукаммал текширишлари шарт:
-ҳудуд, соқчилик ва кузатиш жойларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, ёнғин ўчириш, алоқа ва хабарлаш воситаларини созлигини ҳамда уларда соқчи ва кузатувчилар ишлай билишини;
-соқчи ва кузатувчи ўз хизмат вазифаларини, муҳофаза қилинаётган объектнинг хусусиятларини яхши билишини.
Қисм бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, катта муҳандис, катта инспектор ва смена бошлиғи смена хизматини текшириш натижаларини смена хизматининг вазифа варақасига ёзадилар. Қолган бошқа шахслар текшириш натижаларини хизмат китобининг махсус бўлимига ёзадилар.
Текширувни тугатгач, текширувчи бўлинма фаолиятига ҳаққоний ва атрофлича баҳо бериши, бошлиқлар таркиби билан текширув натижаларини муҳокама қилиши, аниқланган камчиликлар ва сабабларни тўла кўрсатиши, камчиликларни бартараф қилиш учун аниқ чоралар ва тугатиш вақтини белгилаши керак. Белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши доимий назорат қилиниши керак.
Гарнизон смена хизмати ташкил қилинишининг назорати гарнизон бошлиғи ёки унинг топшириғига биноан бошқа шахс, ёнғин ўчириш штаби тезкор навбатчиси ва бўлинма бошлиқлари томонидан уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини ҳар хил босқичларда кундалик натижасини ҳисобга олган ҳолда доимий амалга оширилади. Бўлинмаларни текшириш даври, тартиби ва усули бўлинма фаолиятидаги ҳолат ва шарт- шароитдан келиб чиқиб, гарнизон бошлиғи томонидан белгиланади.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish