Ёнfин хавфсизлиги


Давлат ёнғин назорати органларининг ишини режалаштириш



Download 2,42 Mb.
bet144/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Давлат ёнғин назорати органларининг ишини режалаштириш / 6 /

Режалаштириш бу хўжалик юритишнинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Давлат ҳокимиятчилигида ҳамда давлатни бошқаришда ҳам режалаштириш асосий функцияларидан биридир.
Давлат бошқаруви органлари умумий тизимига кирувчи Ички ишлар Вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизматининг аппаратлари ҳам ёнғинларга қарши курашиш ишларини режа асосида олиб боришлари керак.
Марказий ва ҳудудий ёнғин назорати иш фаолиятида иложи борича маҳаллий ёнғин назоратининг ишини қайтармасликка, майда ишлар билан шуғулланмасликка қаратишлари, маҳаллий ёнғин назоратининг масъулиятини ва мустақиллигини кўтаришлари лозим.
Маҳаллий ДЁН иш фаолиятини ташкилий – методик раҳбарлигини яхшилаш, уларнинг касб даражасини кўтариш билан бир қаторда, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБ ва Тошкент шаҳри, ИИББлари Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Республика ҳалқ хўжалиги масканлари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш ташкилий масалаларини ҳал этиш керак.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ иш режасини ИИВ раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЁХБларининг иш режаларини эса ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ раҳбарияти тасдиқлашади. Ёнғин хавфсизлиги бирикмалари ва қисмларининг иш режаларини туман (шаҳар) ЁХБ бошлиқлари, туман (шаҳар) ИИБ ЁХБ иш режаларини эса ИИБ бошлиқлари тасдиқлайди. Режа тасдиқланганидан сўнг у ҳар бир ижрочигача етказилади ва ундаги тадбирларнинг барчасининг сўзсиз бажарилиши шарт.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг аппаратлари ва бўлинмалари учун иш режаларининг қуйидаги турларини тавсия қилиш мумкин:

  • республика, вилоят, шаҳар ёки туман ҳалқ хўжалигининг ривожланишини (тараққиётини) эътиборга олган ҳолда кўп йиллик перспектив режалар;

  • йиллик ёки кварталга мўлжалланган жорий иш режалари;

  • ёнғин хавфсизлиги хизмати аппаратлари ва бўлинмаларининг бошлиқлар таркиби учун шахсий (тезкор) иш режалари.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг иш йўналиши бўйича перспектив режалар икки йўналишда ишлаб чиқилади – тармоқлар ва ҳудудлар бўйича. Тармоқлар бўйича ишлаб чиқилган иш режаларини республика ёки вилоят ИИБ раҳбарияти тасдиқлашади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тармоққа оид истиқболли (перспектив) иш режаси ИИВ ёки ИИБнинг иш режаларига мос келиши керак. Унинг биринчи бўлимида ҳалқ хўжалиги соҳалари тараққиётининг тавсифи келтирилади, шаҳарнинг кенгайиши кўрсатилади, янги қурилаётган иншоотлар, ҳалқ хўжалигидаги кескин ўзгаришлар ва яқин келажакда амалга оширилиши кўзда тутилган бошқа тадбирлар кўрсатилади.
Перспектив режанинг иккинчи бўлимида ДЁХХ бошқармалари ва жойлардаги маҳаллий ДЁН бўлинмаларининг олдида турган бош вазифалар кўрсатилади.
Перспектив режанинг учинчи бўлимида ДЁХХ аппаратлари ва бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тармоқ тадбирлари белгиланади. Бу бўлим ўз навбатида қуйидаги бир нечта бўлинмалардан иборат бўлиши мумкин. ДЁХХ таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ташкилий чоралар; давлат ёнғин назорати соҳасида кўриладиган чоралар; ёнғинларни ўчиришни, давлат ёнғин хавфсизлигида хизматни ва шахсий таркибнинг тайёргарлигини яхшилаш юзасидан кўриладиган чоралар; ўт ўчириш техникаси, алоқа ва автоматика соҳаларида кўриладиган чоралар; кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича қилинадиган ишларни янада яхшилаш; хўжалик-молия фаолияти соҳасидаги тадбирлар.
Режа тасдиқланганидан сўнг бўйсундирилган ДЁН бўлинмаларига назорат қилиш учун режадан кўчирмалар жўнатилади.
Бир йиллик иш режалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ томонидан тузилади ва унда ҳалқ хўжалигининг тармоқлари ва аҳоли пунктларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс текширишлар ва бошқа тадбирлар режалаштирилади.
Ҳудудий ДЁН органларида ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилади. ДЁН бўлимлари (бўлинмалари), бирикмалар ва қисмларда эса кварталга мўлжалланган иш режалари тузилади.
ДЁН бўлинмалари инспекторларининг шахсий иш режалари бўлиб уларга бириктирилган масканларнинг ёнғин хавфсизлигига қаратилган ишларини текшириш бўйича ойлик иш жадвали ҳисобланади.
Ҳар бир давлат ёнғин назорати органларида, уларнинг шахсий таркиби ҳисобга олинган холда туман моҳиятлари (шаҳар, посёлка, темир йўл қисми) ва унда жойлашган ҳалқ хўжалиги масканларидан келиб чиққан холда, хизматчиларнинг функционал вазифалари аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Хизматчиларнинг функционал вазифаларини, унга бириктириладиган масканлар ва хизмат кўрсатиш бўлимлари чегараларини аниқлаш ДЁН органи бошлиғи томонидан, хизматчиларни тайёргарлиги, касбий тажрибаси ва ўтказиладиган ишлар ҳажмини ҳисобга олган тартибда амалга оширилади. ДЁН органи бошлиғининг функционал вазифалари эса юқори ташкилот томонидан тасдиқланади.
ДЁН органларининг таркибида 5 ва ундан ортиқ назоратчилар бўлса, шаҳар , туман давлат ёнгин назорати бўлим ва бўлинмаларида масканларни бириктиришни (давлат ёнғин назоратини амалга ошириш учун) тармоқли кўрсаткич бўйича олиб бориш мумкин.
Кичик назоратчи ва инструкторларга турар жойлар ва умумий маиший-хизмат масканлар бириктирилади.
ДЁН хизматчилари ойига камида 15 кун халқ хўжалик масканларида профилактика ишини ташкил этишлари лозим.
Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида вазифаларни бўлиниши ҳудудий зоналар, ҳалқ хўжалиги тармоқлари (тармоқлар гуруҳи), ҳамда давлат ёнғин назорати органларининг махсуслаштирилган йўналишлари бўйича олиб борилади.
ИИВ-ИИБ ЁХ бошқарма ва бўлинмалари ходимларига давлат аҳамиятига эга бўлган халқ хўжалик, корхона ва муассаса ва йирик қурилишлар бириктирилади. Бундан масканлар рўйхати ИИВ, ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
ИИВ, ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқарма ва бўлим ходимлари бириктирилган ҳудудий зоналарда (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар) назорат ёнғин ўчириш хизмати ходимларининг ҳамма йўналишлари бўйича амалий ёрдам бериш ишларини амалга оширадилар.
Вилоят, шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқарма ва бўлимларида ярим йиллик иш режаси тузилади.
Шу ярим йиллик иш режаси асосида туманлардаги бирлашма, қисм, ДЁН бўлинмаси ва инспекцияси уч ойлик иш режаси тузишлари лозим.
Маҳаллий ДЁН хизматчиларининг хар бир ходими ойлик иш режасини тузади ва бу режа бошлиқ томонидан келгуси ойнинг биринчи кунига қадар тасдиқланган бўлиши лозим.
Масканларни текширишни маҳаллий шароитлар, муҳимлиги ва ёнғин хавфини ҳисобга олган холда йил давомида бир маромда олиб боришни режалаштириш лозим.
Ҳудудий ДЁН хизматлари асосий ёнғин – профилактик тадбирларини қўллаш мақсадида йиллик календар-режа тузадилар, унда аҳоли турар жойлари; ҳалқ хўжалиги тармоқлари масканларини комплекс текшириш; ёнгин-техник текширувни бригада усулини кўллаш; вазирлик, идораларнинг хизматлари билан биргаликда масканларда даврий тезкор текширув ўтказиш; ёнғин техник конференциялар ташкил этиш; инспекциялар кенгашида қатнашиш ва шунга ўхшаш тадбирлар кўзда тутилади. Кўрсатилган режа маҳаллий ДЁН хизматларига юборилади.
Иш режасини бажаришни назорат қилиш шахсан ДЁН хизмат раҳбарларига юклатилади.



  1. Давлат ёнғин назорати ходимларининг функционал вазифаларини тузиш тартиби /6; 15/

Ёнғинларни профилактика қилиш борасидаги ДЁХХ бўлинмаларининг умумий вазифалари ЎзР ИИВнинг 1993 йил 22 сентябр кунидаги 344- сонли буйруғи «ДЁН органларнинг иш фаолиятини ташкиллаштириш қўлланмаси» ҳамда 117 сонли буйруқларида кенг белгилаб берилган. ДЁН ходимларининг конкрет хизмат вазифалари қўлланма ва жойларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бўлинмалар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади ва ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Туман ёки шаҳарлардаги маҳаллий ДЁН бўлимининг (бўлинмасининг) ходимлари ДЁН органларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ҳажмда амалга оширадилар.
Маҳаллий ДЁН органларининг бажарадиган ишлари асосан туман ёки шаҳар ҳудудида ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни муваффақиятли ўчириш борасидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Улар туман ҳалқ хўжалиги масканларидаги КЎЎДнинг бошлиқларининг, жамоат хўжаликларидаги КЎЎД ҳайдовчиларининг ўқув тайёргарликларини ташкил қилишади. Уларнинг хизмат вазифаларига аҳолини яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш ишлари, ҳалқ хўжалиги масканларида ёнғинга қарши тарғибот ишлари ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича аҳоли орасида оммавий тушунтириш ишлари, ҳамда ёнғинларни ҳисобга олиш ва уларни таҳлил қилиш ишлари киради.
Кам сонли ДЁН бўлинмаларида хизмат вазифалари ҳудудий кўрсаткич бўйича тақсимланади. Бу ҳолатда ҳар бир ходимга бўлинма бошлиғи томонидан профилактика ишларини амалга ошириш учун маълум бир ҳудуд (участка) бириктирилади.
Бириктирилган ҳудудда инспектор ўрнатилган тартибда масканларнинг ёнғин хавфсизлигига қаратилган ишларини текшириш ишларини олиб боради
Бириктирилган ҳудуддан ташқари инспекторга ДЁН ишининг тармоққа оид бир ёки икки йўналиши ҳам бириктирилади. Бу меъёрий – экспертиза, маъмурий амалиёт, ёнғинларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, аҳоли орасида ёнғинга қарши оммавий – тушунтириш ишларини олиб бориш ва бошқалар бўлиши мумкин.
5 ва ундан ортиқ бўлган маҳаллий ДЁН органларида ходимлар орасида хизмат вазифаларини ходимларнинг маълум бир тармоққа ихтисослашганлигига қараб тақсимлаш ҳам мумкин. Ҳудудий принципни сақлаб қолган ҳолда, шу билан биргаликда инспекторлар таркибига қўшимча равишда маданий-томоша муассасалари, савдо ташкилотлари, мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа соҳаларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари юклатилади.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish