57. Жанговар ва касбий тайёргарликни бошқариш тартиби /2/
Ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари, отрядлари, қисмлари шахсий таркибини касб тайёргарлигини бошқариш уларнинг бошлиқларига юклатилади. Умумий бошқариш ИИВ, ИИБ ЁХБ томонидан амалга оширилади.
ИИВ, ИИБ ЁХБ тайёргарликни таҳлил қилади, ўрганади, умумлаштиради, тайёргарлик ва тарбиялашни янги шаклини ва усулларини жорий қилади, шу билан бирга ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибини касб тайёргарлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Касб тайёргарлиги жараёни ўқув йили давомида таҳлил қилиб борилади.
Тайёргарликни бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- касб тайёргарлигини чуқур мулоҳаза қилиб режалаштиришни;
- бошлиқлар таркибини ўз билимларини ошириши устида доимий ишлашларини;
- машқ ва машғулотларга тайёргарлик кўришни назорат қилишни таъминлашни;
- касб тайёргарлигини боришини доимий назорат қилишни ва қўл остидагиларга амалий ёрдам кўрсатишни;
- касб тайёргарлигига ўз вақтида ва холисона якун ясашни;
- шахсий таркибни ўқитиш, ўргатиш ва тарбиялаш жараёнига илғор тажрибаларни ўрганиб, умумлаштириб жорий қилишни;
- ўқув моддий-техник базасини доимий такомиллаштириб бориш ва улардан тайёргарлик жараёнида унумли фойдаланишни.
ИИВ, ИИБ ЁХБ, гарнизон бошлиқлари ёнғин хавфсизлиги отряд, қисм бошлиқлар таркибига ёнғин ўчиришни ташкил қилиш масалаларини ўргатишни, ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибини катта ва мураккаб ёнғинларни ўчиришга тайёрлашни шахсан ташкил қиладилар ва бошқарадилар.
Отряд, қисм бошлиқлари:
- шахсий таркибни касб тайёргарлиги режасини ўз вақтида аниқ тузишни таъминлашлари;
- бошлиқлар таркибининг машғулот ўтказишга қандай тайёрланганликларини текшириб режа-кўчирмаларини тасдиқлашларини;
- шахсан машғулот ўтказишлари;
- ўтказилаётган машғулотлар сифатини шахсий таркиб ўрганганлигини, смена ва экипажларнинг жанговар тайёргарлигини доимий назорат қилиб боришлари, улар ҳолатини таҳлил қилиб боришлари, уларни яхшилаш учун чора-тадбирлар белгилашлари;
- смена ва экипажларда касб тайёргарлигига якун ясалишини бошқаришлари лозим.
Смена бошлиғи машғулот жадвали асосида шахсий таркиб билан машғулот ўтказишни ташкил қилади ва ўтказади, шу билан бир қаторда смена шахсий таркибини тарбиясига ва касб тайёргарлигига жавобгардир.
Экипаж командири экипажининг уюшқоқлик билан ишлашига ва ҳар бир ёнғин ўчирувчининг касб тайёргарлигига жавобгар, ҳамда экипажда шахсан ўзи режалаштирган дарси асосида машғулот ўтади. У ҳар бир ёнғин ўчирувчининг шахсий хусусиятини, билим даражасини, жанговар тайёргарлигини билиши шарт.
Ҳар бир бўлинмада ёнғин хавфсизлиги отрядлари жанговар тайёрлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиқлари, ёнғин ўчириш штаби, гарнизонлари, қисмлари ва смена бошлиқлари томонидан уларга тобе бошлиқлар таркибининг машғулотлар ўтказишга тайёргарлигини текширишнинг, уларни ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишнинг ҳамда режа ва баёнларни тасдиқлашнинг маълум тартиби ўрнатилган бўлиши керак.
Бўлинма бошлиқларига амалий хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, чиқиш ҳудуди, техника ва ўқув моддий техника базаси, ёнғин хавфсизлиги қисмлари сони, экипаж ва қисмларни шахсий таркиб билан таъминланганлиги ва тайёргарлиги, уларнинг бажарадиган ишларини ҳисобга олган ҳолда дарс ўтиш соатларига, дарс мавзуларига ва ёнғин ўчириш амалий-тактик машқ ва машғулотлари ўтказиладиган корхоналар рўйхатига ҳамда бу машқ (машғулот)лар сони (муддати)га (уларнинг умумий сонини ўзгартирмасдан) ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. Энергетика корхоналарини муҳофаза қиладиган қисмларни, шу билан бирга электр станциялари ва Энергетика вазирлиги тармоқларида хизмат қилувчи ходимларни ва энергетика корхоналарини муҳофаза қилувчи ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибини тайёрлаш Дастурининг талаблари ҳисобга олинади.
58. Касб тайёргарлигига якун ясаш /2/
Касб тайёргарлигига сменаларда - ҳар ойда (смена бошлиғи томонидан), қисмларда ҳар чоракда, ҳар бир ўқув даврига ва йилига (ҳайъат томонидан) якун ясалади.
Ўқитиш фанлари бўйича баҳолаш мезонлари:
Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ходимига умумий баҳо белгиланган меъёрларни (амалий ишлар) бажарганлигига ва дастурдаги белгиланган саволларни билишига (назарий) қараб қуйидагича аниқланади:
«Аъло»
|
«Яхши»
|
«Қониқарли»
|
Белгиланган меъёрларни бажарганлигига (амалий ишлар) олган баҳоси «аъло», ўқув саволлари бўйича (назарий) олган баҳоси «яхши» дан кам бўлмаса.
|
Белгиланган меъёрларни бажарганлигига (амалий ишлар) олган баҳоси яхшидан кам бўлмаса, ўқув саволлари бўйича (назарий) олган баҳоси эса «қониқарли» дан кам бўлмаса.
|
Иккала баҳоси «қониқарли» дан кам бўлмаса.
|
Ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги бўйича белгиланган меъёрларни бажарганлигига бериладиган баҳо қуйидагича аниқланади:
«Аъло»
|
«Яхши»
|
«Қониқарли»
|
«Қониқарсиз»
|
Ўргатилаётган 1, 8, 15 меъёрларини аълога, 4, 5, 9, 13, 16, 17, 19 меъёрларни эса яхши ва ундан юқорига бажарса.
|
Ўргатилаётган 1, 8, 15 меъёрларини яхшига, 4, 5, 9, 13, 16, 17, 19 меъёрларини эса қониқарли ва ундан юқорига бажарса.
|
Ўргатилаётган 1, 4, 5, 8, 9, 13, 15, 16, 17, 19 меъёрларини қониқарли ва ундан юқорига бажарса.
|
Ўргатилаётган 1, 4, 5, 8, 9, 13, 15, 16, 17, 19 меъёрларидан учтасини қониқарсизга бажарса.
|
Жойлардаги шароитлардан келиб чиқиб, шу билан бирга бажариладиган хизмат вазифаларининг ўзига хос алоҳида томонларини ҳисобга олган ҳолда, ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиқлари бажарилиши шарт бўлган меъёрлар рўйхатига ўзгартириш киритишлари мумкин.
Дастурнинг ўқув (назарий) саволларига берган жавобига баҳо бериш қуйидагича аниқланади:
«Аъло»
|
«Яхши»
|
«Қониқарли»
|
Ўргатилаётган дастурдаги мавзуларни чуқур билса, аниқ ва мантиққа мувофиқ тушунтириб бера олса, назарий билимларини амалий иш вақтида моҳирлик билан қўллай олса.
|
Ўргатилаётган дастурдаги мавзуларни яхши ўзлаштир-ган бўлса, мантиққа мувофиқ тушунтириб бера олса, саволларга жавоб бераётганда муҳим бўлмаган ноаниқликларга йўл қўйса, назарий билимларини амалий иш вақтида тўғри қўллай олса.
|
Қўйилган саволлар бўйича умумий тушунчага эга бўлса, аммо алоҳида саволларни чуқур ўзлаштирмаган бўлса, саволларга жавоб бераётганда қўпол хатоларга йўл қўймаса, айрим ҳолларда ёрдамчи савол бериш зарур бўлса, жавобларига аниқлик керак бўлса.
|
Агар ўргатилаётган шахс қўйилган саволларга жавоб беришда қўпол хатоларга йўл қўйса, билимларини амалий иш вақтида қўллай олмаса, унда «қониқарсиз» баҳо қўйилади.
Ўргатилаётган шахснинг алоҳида фанлар бўйича билимига берилган баҳо қуйидагича аниқланади:
- ёнғин ўчириш тактикаси фани бўйича баҳо икки йўналиш йиғиндиси қўшилишидан келиб чиқиб қўйилади. Дастурдаги назарий саволларни ва ёнғин хавфсизлиги низомларининг асосий қоидаларини билиши, шу билан бирга ёнғин ўчириш амалий машқ ва машғулотларида ҳамда ёнғин ўчириш вақтида амалий ҳаракат қилишини баҳолаш 12.2.1., 12.2.4. бандлари асосида чиқарилади;
- ёнғин ўчириш техникаси фани бўйича баҳо икки йўналиш йиғиндиси қўшилишидан келиб чиқиб қўйилади. Дастурдаги назарий саволларни билиши ва билимларини ёнғин ўчириш техник қуроллари билан ишлаётганда амалий қўллай олиши, шу билан бирга бириктирилган
техника ва ҳимояловчи газниқобини сақлаши бўйича баҳолаш 12.2.1., 12.2.4. бандлари асосида чиқарилади;
- «Ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги» фани бўйича баҳо икки йўналиш йиғиндиси қўшилишидан келиб чиқиб қўйилади. Назарий саволларни ва ёнғин ўчириш техник қуролларида ишлаш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларини билиши, шу билан бирга машқни амалий бажариши. Агарда ўргатилаётган шахснинг ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрларини бажариш бўйича хамда ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги фани бўйича олган умумий баҳоси «қониқарсиз» бўлса, унда баҳолаш 12.2.1., 12.2.2., 12.2.4. бандлари асосида амалга оширилади;
- «Ёнғинни олдини олиш» фани бўйича баҳо назарий саволларни билиши ва бириктирилган жойда, секторда, цехда, аҳоли яшайдиган жойларда ёнғинни олдини олиш ишлари қандай ҳолатдалигига қараб 12.2.1., 12.2.4. бандлари асосида чиқарилади;
- Жисмоний тайёргарлик» бўйича баҳо 3 та ва ундан кўп машқларни бажариш бўйича олган баҳосига ҳамда ёшига қараб чиқарилади;
- агар олган баҳоларнинг 50 ва ундан кўп фоизи «аъло», қолганлари «яхши» бўлса – «аъло»; 50 ва ундан кўп фоизи «яхши», қолганлари эса «қониқарли» бўлса – «яхши»; агар битта баҳоси «қониқарсиз», қолганлари «қониқарли» бўлса – «қониқарли» баҳо чиқарилади;
- фуқаро муҳофазаси ёнғин хавфсизлиги хизмати бўйича баҳо икки йўналиш йиғиндиси қўшилишидан келиб чиқиб қўйилади. Дастурдаги назарий саволларни билиши ва белгиланган меъёрларни бажариши, бириктирилган ҳимоя воситаларини сақлаши ҳисобга олиниб 12.2.1., 12.2.4. бандлари асосида чиқарилади.
Изоҳ: баъзи бир ҳолларда дастурдаги саволларни билишлари текширилмаса, баҳо белгиланган меъёрларни (амалий ишларни) бажаришга қараб чиқарилади. Фақат назарий билимлари текширилаётганда баҳо худди юқоридагига ўхшаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |