ДЁН хизмат фаолиятидаги ҳисоботлар турлари
(ЎзР ИИВ махсус буйруқлари)
Ойлик ҳисоботлар
ПО-Тезкор Тумандаги ёнғинлар вазияти ҳақидаги ҳисобот; Ҳар ойнинг 2 кунига юборилади. 15 банддан иборат. Мазмуни ёнғинлар вазиятини, содир бўлган ёнғинларни (ўсиб борган холда ) сони, моддий зарар, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот, содир бўлган ёнғинлар сабаблари ҳамда ёнғин содир бўлган жойлар ҳақидаги ахборотлардан иборат бўлади
ДЁНнинг иш фаолияти ҳақида ҳисобот.
Участка милиция вакиллари билан амалга оширилган ҳақида ҳисобот.
Чорак ҳисоботлар- 4-ПО чорак
ДЁНнинг Тармоқлар бўйича ёнғинларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари хакида ҳисобот.
ДЁНнинг Вазирликлар бўйича ёнғинларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари хакида ҳисобот бўлиб, хар чоракда ўсиб борган холда тузилиб борилади.
Йиллик ҳисоботлар
1-АП Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрилган чоралар, жарималар тўғрисидаги ҳисобот бўлиб, ҳар 6 ойда Статистика бошқармаси ва ВИИБга топширилади.топширилади. МЖТКнинг 84,124,211 моддалари бўйича аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича тузилган баённомалари, қабул қилинган қарорлар ва кўрилган маъмурий чоралар ҳақида ёки баённомалар юборилган жойлар ҳақида маълумот берилади
4-ПО чорак
ДЁНнинг Тармоқлар бўйича амалга оширилган ишлари ҳақида ҳисобот бўлиб, ҳар чоракда ўсиб борган холда тузилиб борилади.
Аҳоли турар жойлари ва масканларда ёнғинларнинг олдини олиш борасида участка милиция вакиллари билан биргаликдаги олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот ДЁН томонидан амалга оширилган ёнғинга қарши тарғибот, Кўнгилли ёнғин хавфсизлиги жамоа ташкилотларини тайёрлаш ва ўқитиш ишларини ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш корхоналаридаги ёнувчан ювиш материалларини техник ёнмайдиган ювиш моддаларига алмаштириш борасидаги амалга оширилган ишлар ҳақида.
48. Ёнғинга қарши йўриқнома. Ёнғин – техник минимумларини ўтказиш тартиби /12/
Саноат корхоналарининг ва қурилишларнинг ишчилари ва хизматчилари билан ёнғин-техник минимуми ва ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари бўйича ўтказилиши шарт бўлган машғулотлар дастурида барча ишчи ва ходимларнинг ишга жойлашиш пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича дастлабки йўриқнома, кейинчалик бевосита иш жойида эса - такрорий йўриқнома олиш тартиби ёритилади.
Ёнғинга хавфли корхоналар ишчилари ва хизматчилари учун ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига нисбатан мураккаброқ бўлган ёнғин-техник минимуми киритилган. Агар йўриқномага (бирламчи ва такрорий) 2 соатдан ҳам камроқ вақт ажратилган бўлса, ёнғин-техник минимумига камида 12-15 соат ажратилиши керак.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномаларда ишчилар ва хизматчилар қуйидаги маълумотлар билан танишадилар:
корхонадаги мавжуд ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва йўриқномалари билан;
ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган ишлаб чиқариш участкалари ва чекиш, олов билан ишлаш тақиқланган жойлар билан;
ёнғин чиқариш эҳтимоли бўлган сабаблар билан ва уларнинг олдини олиш йўллари билан;
ёнғин чиққан ҳолларда қандай амалий ҳаракатлар қилиш зарурлиги билан (дастлабки ўт ўчириш воситаларини ишлатиш, Ёнғин хавфсизлик қисми ёки дружинасини ёрдамга чақириш тартиби, технологик ускуналарни тўхтатиш, электр ускуналари ва шамоллатиш тизимини ўчириш, моддий бойликларни қутқариш тартиби).
Йўриқнома бериш ўт ўчириш ва алоқа воситаларини кўрсатиш билан баравар олиб борилиши керак. Бунинг учун махсус ўқув хонаси ташкил қилиниб, унда ўқув қўлланмалари, ўт ўчириш воситаларининг намуналари, алоқа воситалари ва цехлардаги мавжуд бошқа воситаларнинг намуналари бўлиши керак. Ушбу синфда айрим электр ускуналарининг ўқув экспонатлари, алоҳида ёнғиндан хавфли ишлаб чиқариш ускуналарининг макетлари, ёнғиндан хавфли эритувчилар, лаклар, бўёқлар, тайёр маҳсулот ёки хом ашё намуналари бўлиши ҳам тавсия этилади.
Ишлаб чиқаришни ўрганиш тартиби бўйича чиқарилган буйруқда корхона раҳбари ёнғин-техник минимумини ўрганиши шарт бўлган ишчилар ва хизматчилар тоифасини кўрсатиб ўтади. Ёнғин-техник минимумини ўрганиши шарт бўлган мутахассислар бўлар электриклар, электргазпайвандчилари, кимё корхоналарининг аппаратчилари, нефтни қайта ишлаш корхоналарининг операторлари, нефт маҳсулотлари сақланадиган жойларнинг ишчилари ва шу кабилар.
Ёнғин чиқиш хавфи бўлган корхоналарнинг ишчилар ва хизматчиларининг ёнғин-техник минимуми бўйича ўтказиладиган машғулотлар дастурига қуйидаги мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ:
Масканда ёнғин хавфсизлиги чоралари
Цехда ва иш жойида ёнғин хавфсизлиги чоралари
Ўт ўчириш хизматини чақириш.
Ўт ўчириш воситалари ва улардан фойдаланиш тартиби
Ёнғин пайтидаги ҳаракатлар
Ёнғин-техник минимуми дастурини, ҳафтасида 2-4 академик соатдан иборат бўлган 1-2 машғулотдан кам бўлмаслиги керак. Шундай қилиб, жамланган гуруҳ ишчилари бутун ўқув дастурини 1,5-2 ой мобайнида ўтиб бўлишади. Гуруҳларни тузиш пайтида ҳар бир гуруҳнинг таркибига бир хил мутахассисликка эга бўлган (ёки ўхшаш мутахассисликлар) ходимлар киритилишига ҳаракат қилиши керак.
Ёнғин-техник минимуми дастурини ўрганиб бўлгандан сўнг ишчилар ва хизматчилар синовлар топширишади. Ёнғин чиққан пайтида қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини, дастлабки ўт ўчириш воситаларини ишлата олишини билмаган шахслар қайта ўқишга жўнатилади.
Бир цехдан бошқасига ўтказилган ишчилар ва хизматчилар ҳам янги ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлигига хос бўлган ёнғин-техник минимумларини ўрганишга юборилади.
Ишчилар ва хизматчилар такрорий ёнғин хавфсизлиги йўриқномасини ҳар 2-3 йилда оладилар ёки ёнғин-техник минимуми бўйича дастурни ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |