37. ДЁН органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги
(ЎзР ИИВ нинг махсус буйруқлари)
Жиноят қидирув ва иқтисодий ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бошқармаси билан:
Катта товар моддий бойликларини сақлаш жойларида биргаликдаги текширувлар.
Ревизия ва бошқа тафтиш ишлари олдидан текширувлар ўтказиш
Пост патрул хизмати билан биргаликдаги ишлар:
Патрул йўналишларидаги масканларнинг кундалик ёнғинга қарши ҳолатини назорат қилишни топшириш.
Йўналишлардаги ёнғинга қарши сув манбаларининг ҳолатини назорат қилиш
Йўналишлардаги, маҳаллалардаги, кўп қаватли уйлар орасидаги автомобил йўлларида ўрнатилган сунъий тўсиқларни аниқлаш ва уларни олиб ташлаш бўйича ишларни ташкил этиш.
Профилактика инспекторлари «Участка милиция вакиллари» билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар:
Аҳоли уйларини биргаликда текширишни ташкил этиш.
Маҳаллаларда учрашувлар ташкил қилиш
Маҳалла фаоллари билан ёнғинни олдини олиш борасида таянч гуруҳларини ташкил этиш
Маҳалла фаоллари билан маҳалла уйларининг ёнғинга қарши ҳолати ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бузаётган фуқароларни муҳокама қилиш
Маҳалла фаоллари таркибидан жамоатчи инспекторлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатувчи жамоатчи ўқитувчиларни тайёрлаш.
38. ДЁН фаолиятида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ахборот – услублар таъминоти
Давлат ёнғин назорати органлари ўзларининг олдига қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришлари учун ҳалқ хўжалиги барча тармоқларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи қуйидаги ахборотлар ҳар томонлама тўлиқ, ихчам ва ҳаққоний бўлиши керак: содир этилган ёнғинлар тўғрисидаги, янги техникалар, бино ва иншоотларни ёнғинлардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари тўғрисидаги, профилактика ишларининг илғор формалари ва усуллари тўғрисидаги ва бошқалар.
ДЁН тизимидаги бошқарув асосан ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ва туманлардаги (шаҳарлардаги) маҳаллий ДЁН бўлинмалари орасидаги ўзаро узлуксиз ишбилармонлик, техникавий, статик ахборотлар алмашинуви орқали амалга оширилади. Шундай қилиб, ахборот – бу бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар орасидаги доимий ишбилармонлик алоқаларини боғлашдир. Бошқарманинг вазифаси бошқарув қарорларини барча бўйсундирилган бўлинмаларга ўз вақтида етказиш, муҳими шуки, берилган буйруқни бажарганлиги ҳақида қуйи бўғин юқорига тўғри ва ишончли ахборот берсин. ДЁН иш фаолиятида ахборотнинг уч хилдаги кўринишини алоҳида ажратса бўлади:
бошқарилувчи объектга келадиган бошқарув буйруғи ёки бошқарувчи ахборот. Бунга Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ, ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБларининг буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари ва ахборотномалари;
ҚР, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига келиб тушаётган ва юқори бўғинларга улардан келган буйруқларни бажарганликлари ҳақида берилиши керак бўлган ҳисоботлар борасидаги таништирувчи ёки ички ахборот. Ахборотнинг бу тури ўз ичига ҳалқ хўжалиги масканларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномаларни, ҳисоботларни, содир этилган ёнғинлар ҳақидаги маълумотларни ва ДЁН ёзма кўрсатмаларини ўз ичига қамраб олади.
ДЁН органлари аппаратларига турли вазирликлар ва тармоқлардан, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотларидан келиб тушувчи ташқи ахборот. Ёнғин хавфсизлигини яхшилаш бўйича давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларидан келиб тушган ташқи ахборотлар барча ДЁН аппаратлари учун буйруқ характерига эгадир.
ДЁН тизимидаги бошқарув меҳнати – бу энг аввало турли ахборотларни ДЁН органларининг ўзидан, тармоқлар, ташкилотлар ва муассасалардан олиш, қайд этиш, тўплаш, қайта ишлаш ва узатишдир. Ахборотни қайта ишлаш, шу асосда режа, буйруқ, ахборотнома, умумлаштирувчи хат, маълумотнома ва билдирги каби кўринишдаги бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш жараёни ҳар қандай ДЁН аппарати ишининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади.
Давлат ёнғин назорати органларидан чиқадиган ахборотларга бир қатор талаблар қўйилади: тўпланган материалларнинг ишончлилиги, уларни ўз вақтида қайта ишлаб, керакли жойларга дарҳол узата билиш, баён этилаётган ахборотнинг қисқа ва лўндалиги, масалани конкрет ҳолда қўйиш. Давлат ҳокимияти органларига жўнатиладиган ахборотлар ёнғинлар билан боғлиқ бўлган тезкор ҳолатнинг таҳлилига асосланган бўлиб, унда хулоса ва таклиф қисмлари ҳам мавжуд бўлиши зарур. Ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш, фақат ДЁН органи ўзига берилган ҳуқуқлардан тўла фойдалангандан кейин ҳам кутилган натижа бермаса, шу ҳолдагина тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |