35. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан маъмурият томонидан тузиладиган ҳужжатлар турлари ва уларнинг мазмуни /12/
Корхона маъмурияти томонидан Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тузилади:
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида буйруқ.
Корхонадаги ёнғинга қарши режим тартиби.
КЎЎДларни тузиш ҳақидаги буйруқ.
Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси.
ЁТКларни тузиш ҳақидаги буйруқ ва унинг иш режаси
Корхонадаги ёнғин хавфсизлиги ҳолатини муҳокама қилиш
36. Лойиҳалаштирувчи ташкилотлар томонидан лойиҳалаштириш даврида ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бажарилишини назорат қилиш тартиби / 6 /
Лойиҳа ҳужжатларини кўриш.
Қуриладиган иморат ёки иншоотнинг лойиҳа смета – ҳужжатлари хизмат кўрсатиладиган территорияларида ёнғинга қарши меъёр ва қоида талабларига мос келиши синчиклаб текширилади.
Бу иш қурилиш майдони (йўналишни) танловчи комиссия томонидан хам, бевосита қурилиш майдонида, текширув мобайнида, лойиҳа, қурилиш ёки буюртмачи корхоналарда, эксперт-техника, шаҳар қурилишининг мажлисларида, шаҳар қўрғон, қишлоқларда ва саноат бирлашмалари бош планларини кўриш вақтида амалга оширилади.
Йирик, техник жиҳатдан мураккаб корхоналарда давлат ёнғин назорати лойиҳачи ёки буюртмачилардан лойиҳа смета ҳужжатларини бевосита кўриш учун талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва ҳудудий органлар қурилаётган корхоналарнинг ёниш хавфидан, аҳамияти, мураккаблигидан, ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган материалларнинг хусусиятига қараб, чет эл фирмалари томонидан ускуналар билан жиҳозланган корхоналар лойиҳалари ҳужжатларини кўриб чиқадилар. Шу қурилиш корхоналари ва уларни назорат қилувчи шахслар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси тасдиқлайди.
Ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши лойиҳанинг хар бир бўлимида кўрилади.
Зарурият туғилган холларда лойиҳалаштирилаётган ёки қурилаётган корхонанинг ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича ҳисоб маълумотлари талаб қилиб олинади, ўтга чидамлилик, олиб чиқиш йўллари; тутунга қарши осон очилувчи қисм; хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича бўлиниш; оловли синовлар; илмий текширув ишлари.
Илова: Корхона ва муассаса электр тақсимлаш, электр подстанцияларини лойиҳалаш меъёрларига мос келиши жиҳатидан кўрилади.
Текшириш мобайнида аниқланган лойиҳадан оғиш ва меъёр талабларининг бузилиши бўйича асосий лойиҳачига ёзма кўрсатмалар берилади ва нусхалари буюртмачи асосий қурувчига хабардор бўлиш учун берилади.
Лойиҳаларга кўриб чиқилганлиги ҳақида штамп ёки ёзувлар ёзиш ман этилади қаламда бажарилган чизмалар бўйича оғзаки маслаҳатлар берилади.
Намунали лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикасида қўлланиши мавжуд лойиҳалаш меъёрларига мос келишини назорат қилиш.
Лойиҳалаштириш ва қурилиш мобайнида ўтга чидамли конструкциялар, ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материалларни, ёнғиндан хабар берувчи ва ўчирувчи автоматик ускуналар, тутундан сақлаш системаларининг илғор лойиҳа қарорларини биноларда ўрнатилиши ва у ердаги одамларнинг ёнғиндан сақлаш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш.
Республикада жойлашган лойиҳа ташкилотлари ишлаб чиқарган лойиҳалардан танлаб олган холда назорат қилиш.
Давлат ёнғин назорати органининг вакили танланган лойиҳаларни текшириш чоғида аниқланган камчиликлар бўйича ёзма кўрсатма тузиб, лойиҳа ташкилотининг раҳбарига тақдим этиши керак.
Таклиф этилаётган ҳар бир тадбир амалдаги меъёрий ҳужжатнинг ёки қоидаларнинг тегишли бандлари билан асосланиши керак. Агар айрим талабларни меъёрий ҳужжатлар билан асослашнинг имкони бўлмаса, унда бу тадбирларни мавжуд ёнғин хавфининг таҳлили натижалари билан асослаб берилади.
Лойиҳа ташкилотини текшириш натижаси бўйича текширувчи муҳандис-техник ходимлари таркиби билан йиғилиш ўтказади.
Корхоналар, шаҳарлар, Аҳоли пунктлари ва ўзига хос алоҳида йирик иншоотларнинг бош режалари ёнғин хавфсизлиги деполарини қуриш, бинолар ва иншоотлар орасида ёнғин хавфсизлиги оралиқларини ўрнатиш каби масалаларни ўз вақтида ечиш мақсадида «лойиҳа» жараёнида назорат қилиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |