Ҳуд сурасининг 113-ояти каримасида бугунни англашимизда жуда ёрдам беради:
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин.
Аллоҳ таоло бу оятида «зулм қилманглар!» деб айтмаяпти. Мўмин киши зотан зулм қилмайди. Бу ерда феъл ўрнида ишлатилаётган (وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى) сўзи бир инсоннинг бошқа бир инсон ёнида елкама-елка туришини англатади.
«Мойил бўлманглар» таржимаси бироз соддароқ бўлгани учун оятда келган маъно ва муҳим ифодани очиб беради.
Номусимиз ва ахлоқимиз каби муқаддас тушунчаларимиз биз учун қанчалик муҳим бўлса, динимиз(тақвомиз) буларга қарши чиқаётган ва душманлик қилаётган ҳар кимга ўз ўрнимизни кўрсатадиган даражада бўлиши лозим. Муқаддас тушунчаларга шунчалик аҳамият берсак-у, аммо бу тушунчаларга душманлик килаётганларга юмшоқ бўлишимиз бир-бирига тескаридир. Муқаддас нарсаларимизни ҳимоя қилмай, шунчаки яхши кўриш билангина чекланиш ҳам тўғри бўлмаса керак.
Ҳаромга тўғридан тўғри ёхуд бошқа йўллар орқали йўл очиб берган йўллар орқали имкон яратиб берган, уни «улашиб», «қўллаб-қувватлаган» ҳам ҳаром иш қилган саналади. Худди шуни макруҳ амал учун ҳам бажарган макруҳ иш қилган бўлади. Бунда ихтилоф йўқдир.
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (14-мақола)
Савоб (5-қоида)
5 — Интернет ёки қўл телефони яхшиликка ишлатила бошланса, савобга айланади.
Бир имомнинг меҳробда туриб ваъз-насиҳат қилиши билан ҳидоятни қанча одамга етказса, шунча савоб олганидек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам шу ваъзи қанча одамга етиб бораётган бўлса, худди шунча савоб ва натижага эришган бўлади. Меҳробда уни 50 киши тингласа, интернетда эса 500 киши эшитса, Аллоҳнинг динини 500 кишига етказаётган ҳисобланади.
Интернетнинг зарарли томонларидан ўзимизни тияр эканмиз, унинг фойдали жиҳатларини ҳам тилга олишимиз лозим. Бу фойдали томони, савоб манбаимиз бўлганидек, уни қилишимиз фарз даражасига кўтарилиши ҳам мумкин.
Агар узоқ диёрда яшаётган бир мўмин биродаримиз бетоб бўлиб қолса, уни кўргани боролмасак, интернет орқали ҳол-аҳвол сўраб қўйганимизда уни бориб кўрганлик савобини оламиз. Бир ҳаромга ҳаётда қанчалик қарши туриб, интернетда ҳам шу ҳаромдан ўзимизни сақласак, бир хил савобни қўлга киритамиз.
Мусулмонлар ўлароқ бу ўринда бўшлиқ қолдирмаслигимиз зарур. Бунинг учун тўртинчи қоидада зикр қилганимиз, интернетдан номаъқул йўлларда фойдаланиш бизни охиратда аянчли аҳволга солиши каби, ундан тўғри йўлда фойдаланганимизда савоб келтиришини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Интернетдан Аллоҳнинг йўлида фойдаланиш мумкин экан, бундан фойдаланмаслик ҳам хато бўлади. Мўмин бу билан ҳам надоматга қолиши мумкин. Қуруқдан-қуруқ интернет душмани бўлмаганимиздек, интернет орқали динга хизмат қилиш имконияти бор бўлса, ундан фойдаланмасликни ҳам хато йўл деб қабул қилишимиз керак.
Ҳаёт борича интернетга кўчиб ўтган экан, уни ислоҳ қилиш учун келган динни интернетдан узоқда тутолмаймиз. Чунки Ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини Аллоҳга таслим қилиш учун юборилган. Интернет ҳаёт ҳолига айланган бўлса, биз ҳам ундан дарҳол шариатимизга кўра фойдаланишни йўлга қўйишимиз зарур.
Ал-Азҳарга бориб шариатни ўрганиб, қайтгач бизга ҳам ўргатсин деб жўнатганимиз – талабалар сингари интернет борасида ҳам шариатимизга хизмат қилсин, имкониятлар яратсин деб, бир қанча ёшларимизни, албатта уларни ўша ерда эҳтиётини қила олсак, бошқа мамлакатларга шу соҳа бўйича ўқишга юборишимиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |