Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (18-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet18/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (18-мақола)

Ўлчов (9-қоида)

9-Хабар ёзганимизда ёхуд электрон почта ёзишувларимизда албатта салом билан бошлашимиз керак. Нега?

Салом биз учун урф-одатдан эмас, диндандир. Аллоҳ ва Расулининг очиқ-ойдин буйруғидир. Очиқ-ойдин диндан ҳисобланган нарсани интернетда татбиқ қилмасак, у (ким учундир) беш фоизлик аҳамиятга эга бўлса ҳам, Ислом нуқтаи назаридан жавобгарлиги бор, деганидир.
Ёзган хабаримиз ёхуд почта ёзишувимизни «Ассалому алайкум» деб бошлаб, яна «Ассалому алайкум» деб тугатамиз. Мусулмоннинг сўзи шундай бошланиб, шундай тугайди. Бундай бошланмаган сўз Аллоҳдан йироқликдир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига зиддир. Масжид олдида бир биродаримизни учратсак «ассалому алайкум» деб бошлаймизу, интернетда суҳбатлашаётган суҳбатдошимизга «ассалому алайкум» демасак(ёзмасак) ҳаётнинг бир қисмида Аллоҳнинг розилиги учун яшаб, бошқа бир томонида эса Аллоҳ розилигидан ташқарида яшашга розилигимизни кўрсатган бўламиз.

Ҳаётимизда тамомила мусулмондек яшаш ҳам ёки юқорида зикр қилинганидек, бир қисмини мусулмонликдан йироқда яшаб ўтиш ҳам ўз қўлимизда.

Салом интернетга кўчирилиши лозим. Бу ёзувли ёки овозли хабарда бўлсин ёки бошқа ҳар қандай кўринишда бўлса ҳам жорий бўлиши керак.
Ҳар қанча мавзумизга алоқадор бўлса ҳам, мисол ўрнида илованинг номини зикр қилиб айтмасак бўлмайди, WhatsАpp (бизда Telegram) иловасида овозли хабар жўнатаётганимизда «Ассалому алайкум, мен уйга келдим» деб ишни ҳал қилиш мусулмоннинг ахлоқидан ҳисобланади. Масжид олдида рўпарамизга чиққан одамга салом бериб, WhatsАpp (Telegram) хабарлашувида саломсиз бошлашимиз Исломдан йироқлик аломатидир. Албатта, бу куфр амал бўлмаса ҳам, мусулмоннинг ахлоқига мутлақо зид амалдир. Намоз ўқимаслик куфр саналмаганда бу асло куфр бўлмайди, лекин сен уни тарк қилиб, ўзингни ҳеч нарса бўлмагандек тутсанг, шуни ҳам ташлаб қўйсанг Ислом билан заррача алоқанг қолмайди. Жидду жаҳд қилолмаяпмиз, афсуски, рамазон ҳам зиёфат ойига айланди...

Жаноза ва таъзия маросимларида Қуръон ўқиб, тўйга келганда чолғу чалиш мусулмоннинг иши бўлмагани каби, гап-сўзни ҳам саломсиз бошлаш ва тугатиш мусулмоннинг иши эмас.[1]

Бу мавзуга илова қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда саловат айтиш масаласини зикр қилишга ҳам масъулмиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом зикр қилинганида «соллаллоҳу алайҳи васаллам» ёхуд «алайҳиссалом» деймиз, дейишимиз керак. Бу вожибдир. Интернетда хабар ёхуд почта хабари ёзаётганимизда бунга аҳамият беришимиз керак. Саловатни байрам кунлари масжидларда жўр бўлиб айтамизу, бир кунда йигирма марта хабар ёзаётганимизда «Пайғамбар шундай деган» деб нега ғайридинларга ўхшашимиз керак?!
«Пайғамбаримиз айтганлар» дейиш ўрнига, «Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилганлар» деб ёзишимиз ёки айтишимиз қалбимиздаги У зотга нисбатан бўлган муҳаббатни кўрсатади. Буни ҳам асло «с.а.в» шаклида қисқартириб ёзмаймиз. Қисқа ёзишга тўғри келиб қолса, «алайҳиссалом» иборасини ишлатамиз.
Ана шунда пайғамбарини ҳафтанинг маълум кунида (жумада) эслайдиганлар билан пайғамбарини ҳар онда эслайдиганлар (суннатларига доим амал қилувчилар) орасидаги фарқ ҳам кўринади. Буни шундай тушунсак Аллоҳнинг раҳмати биз билан бўлади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатидан ҳам умид қилишимиз мумкин бўлади.

[1] Бу борада бир нарсани зикр қилиб ўтайлик, салом қандай бўлса шундай ишлатилиши керак. Зеро, «Ас-Салом» Аллоҳнинг исмидир. «Ас-салому алайкум» деганимизда, «Аллоҳнинг раҳмати ва ҳузур-ҳаловати сизга бўлсин!» деган бўламиз. Қисқартириб «слм» дегани салом эмас. Бу қисқартма ва бундай ишлатиш ҳар нарсага светофор чироғи деб қарашга ўхшайди. Бизлар «Ассалому алайкум» жумласини ёзиш билан шахсиятимизни намоён қилган бўламиз. Буни уч ҳарфга туширмаймиз.

Қўшимча маълумот ўрнида, асҳоби киромнинг исмлари зикр қилинганида ҳам уларга «розияллоҳу анҳу» дейишимиз вожиб бўлмаса ҳам, умматнинг одоб-ахлоқи доирасига киради. Бу одобдандир. «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу» дейилиши керак. Умматнинг улуғлари зикр қилинганида «раҳматуллоҳи алайҳи» (Унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!) дейишимиз афзалдир лекин бу қатъий шаръий ҳукм эмас. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи дейишимиз ҳусни хулқимиздандир. Агар бир матнда беш маротаба Абу Юсуф исми зикр қилинганда буларнинг биринчисида «раҳматуллоҳи алайҳи» ёзиб қолганларида ёзмасак, муаммо бўлмайди. Абу Юсуфнинг илк шогирдларидан Ибн Обидингача бўлганлар барчаси шундай қилишган. Буни аксини қилиш эса (яъни, улуғлар эсланганда «раҳматуллоҳи алайҳи»демаслик), ўша матнни бошқа ўқиса, гўё матн «мени ўқима» деётгандек бўлади.


Лекин бу ихтиёр «соллаллоҳу алайҳи васаллам» дейиш масаласида эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмлари беш марта ёзилса бешида ҳам саловат ёзилиши керак. Бу худди сажда оятида бўлгани сингари, юз марта ўқилса ҳам, юз марта сажда қилиниши кераклигига ўхшайди.

Ҳазрат сўзини қисқартириб ёзишда муаммо йўқ, лекин бу сўз на асҳоби киром ва на салафи солиҳ ишлатган сўздир. Бу форс маданияти орқали кириб келган бўлиб, «ҳурматли» деган маънони беради. Аллоҳ таоло зикр қилинганда ҳам, Пайғамбар зикр қилинганда ҳам, саҳобалар зикр қилинганда ҳам, Жалолиддин Румий зикр қилинганда ҳам, бизнинг қишлоқдаги тўшакка михланиб қолган амаки зикр қилинганда ҳам исми олдидан Ҳазрат дейишимиз мумкин бўлаверади. Бу ҳар кимга тушадиган сўз. Асосан, замонамиздаги солиҳ инсонлар учун ишлатилган тақдирда ҳам «ҳазрати Абу Бакр» билан «ҳазрати Оқшамсиддин» бир мартабада кўрилмайди. Бундай бўлса ҳурматда нуқсонга йўл қўйилган бўлади. Абу Бакр учун розияллоҳу анҳу дейишимиз муносиброқ.


Албатта, Оқшамсиддин билан мени қиёслаганингизда ҳам ер билан осмончалик фарқ бўлса-да, Оқшамсиддин билан Абу Бакр исмлари орасида кўрсатилиши керак бўлган ҳурмат тушиб қолмайди.

Аллоҳ лафзини ишлатганда ҳам «таоло» ёки «жалла жалалуҳу» каби сифатларини ишлатсак, нур устига аъло нур бўлади, шуниси яхшироқ ҳам. Лекин бу таъзим (улуғлаш) маъносини билдирувчи сифатларни ишлатиш вожиб эмас.


Имкон қадар тез ёзганда ҳам интернетда Аллоҳ лафзининг биринчи ҳарфини катта ҳарфда ёзиш керак. Имло қоидаларга кўра, атоқли от катта ҳарф билан ёзилиши эътиборидан, бу орқали атоқли отнинг ҳурмати ҳам ифода қилинган бўлинади. Шахсий мулоҳазам шуки, ҳазрати Аллоҳ шаклида ёзиш ўрнига, тўғридан тўғри «а» ҳарфини катта ёзиб «Аллоҳ» деб қўйиш матлубдир. Ҳазрат сўзи натижада ҳар кимга ишлатилади ҳаммага ҳам тушиб кетаверадиган сўз. Абу Бакр исминининг бошида келган «ҳазрат» қўшимчаси, қишлоқдаги тўшакка михланган одамнинг исмининг бошига ҳам қўйиб ишлатилаверса, ақл буни қабул қилмайди. Абу Бакрнинг, Умар, Усмон, Али, Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумнинг ўринлари умуман бошқа.


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish