Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (19-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet19/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (19-мақола)

Лайкни ўйлаб бос! (10-қоида)

10- Интернет дунёси «лайк»латадиган ердир. Биров пост ёзади, бошқа биров унга лайк босади. Бу лайк (яъни: ёқтириш) гувоҳлик ҳисобланади.

Твит ёзган (ёхуд пост қўйган) одам ёлғон гапираётган бўлса, уни улашган инсон ёлғонни маъқуллаётган бўлади. Бунинг эҳтимоли жуда юқори. Ушбу улашув деган нарса маъқуллаш маъносида эмаслигини билдирувчи бошқа бирорта аргумент(далил) бўлмаганидан, ёлғонга ишониб уни улашган ҳам ёлғончи ҳисобига ўтади. Бир расмга лайк босилган, лайк босилган расм шариатимизга зид бўлса, бу иш ножоиздир ва бу ножоиз ишни қилганга ҳам ҳукм (гуноҳ) бир хил бўлади. Аслида ижтимоий тармоқлар серверларида бир расмга лайк белгисини қўйганлар/улашганлар маълум бир статистика бўйича турли синфларга ажратилиб, нималарга (ёхуд кимларга) қизиқишлари тўлиқ қайд қилиб борилади. (Таржимон: Ушбу қайдлар орқали фойдаланувчиларнинг психологик картинаси чизилади. Бу чизгилар орқали эса жамиятни бошқаришда ва қўйингки, турли ёвуз мақсадларда ҳам фойдаланса бўлади).

Интернет дунёсида технологиянинг бундай яшин тезликда ёйилиши туфайли, балки келажакда баъзи давлатларнинг сайловлари виртуал қилиб юборилса ажаб эмас. Интернет куч-қудрат намоён қилиш воситасига ҳам айланиб улгурди. Интернет орқали, телеграм, твиттер, фейсбук ёхуд бошқа бир платформадаги «лайк»ларимиз, ўз ўрнида шаҳар ҳокимларини сайлашдаги овоз беришга ўхшаб қолди.

Бир мусулмон оят-ҳадисни пост қилиб ёзганида, уч минг киши лайк босган. Бошқа бири эса, қандайдир файласуфнинг ҳаром ёки ҳаром бўлмаган сўзини пост қилиб ёзди, унга ўттиз минг киши лайк босди. Бир олимнинг суҳбатини бир неча юз минглик аудитория кўрса, бир қўшиқчининг бир қўшиғини қўя туринг, унинг қўшиқ айтишга тайёргарлик видеосини миллионлаб томоша қилинади ва бу ҳолат, албатта, ўз ўрнида ниманингдир саноғи бўлади. Кўп томоша қилинадиган қўшиқчилар ёки атеистлар, телевизор дастурларига таклиф қилинганларида обуначилари сонига кўра нархлари ўзгаради. Ким билади, ўшаларни қанча мусулмон бехабар ҳолда томоша қилди, обуна бўлди экан? Бу учун ҳам охиратда сўроқ-савол қилиниш мумкин. Бепарволик билан босилган «лайк» тугмалар, кўриш(просмотр)лар куфрга хизмат қилаётган бўлиши ҳам мумкин. «Тугмага босиш» ва «Ёқтириш» деган нарсанинг моҳияти айни дамда шу. Бундай кучли механизмни дуч келганга нисбатан ишлатолмаймиз.

Шу тарзда қайд қилиб ўтадиган бўлсак, шахсан ўзим инсонларнинг муқаддас қадриятларини интернет дунёсига олиб кирмасликлари тарафдориман. Зеро, Арофат тоғи Маҳшар майдонини эслатади, Маҳшарда интернет ишлатолмаслигимизни ҳисобга олсак, Арофотда ҳам интернетдан узоқ бўлишимиз керак бўлади. Булар риё жиҳатидан ҳам, ибодатнинг лаззати қочиши жиҳатидан ҳам хавфли. Арофатда расмга олиб, интернет орқали бошқага жўнатиш ҳаром, демаймиз, лекин биз туристик ҳаж билан Маҳшар майдонини эслатувчи ҳаж орасидаги фарқни баён қилмоқдамиз.




Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish