Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (23-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet23/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (23-мақола)

Ваъда вафодир (14-қоида)

Мўмин-мусулмонлар ўлароқ бизнинг ваъдамиз вафомиздандир.

Бир нарсага рози бўлган бўлсак ёхуд соат тўққизда келаман, деб ваъда берган бўлсак, эртаси кун бешда тўловни тўлаб қўйишимизни айтган бўлсак, бу биз ичган қасамимиздир. Аслида, нотариуснинг ваъда учун орамизга кириши иймонимизнинг заифлигидан далолат. Мусулмон нотариус-маҳкамаларни ва барча қудратни яратган Аллоҳга иймон келтирган инсондир.
Аслида мўминнинг ваъдаси учун нотариусга ҳожат бўлмаганидек, чек (ёзма шаклда) ёзиб тутқазиши ҳам керак эмас. Албатта, қайд қилиб қўйиш керак. Умуман қилмайлик, демаяпмиз, лекин мусулмоннинг оғзидан чиққан сўз қанчалик мўътабар бўлиши кераклигини тушунтиришга уруняпмиз.

Зеро, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминнинг берган сўзидан қайтишини мунофиқликнинг тўрт аломатидан бири санаганлар. Тўрт аломатнинг бири ваъдага вафо қилмасликдир. Қандай ваъда бўлишидан қатъий назар, фарзандига, аёлига, дўстига, хўжайинига ёки хизматчисига, телевизор орқали берилган охири йўқ ваъдалар, сиёсатчиларнинг, вакилларнинг ваъдаси ва ҳоказо... Мўминнинг ваъдаси унинг вафосидир, ваъдага вафо қилмаслик мунофиқликдир.


Бу қоидага интернетда ҳам амал қилишга мажбурмиз. E-mail, Telegram, Facebook ёки бошқа хабарлашув йўллари орқали айтган ҳар бир гапимиз, судда айтганимизда қайд қилинган гапимизчалик қадрли ва муҳим бўлиши керак. «Facebookни ёш болалар ишлатади», деб ўйлаб, у ердаги гапни аҳамиятсиз санаш, мунофиқликнинг ўша тўрт аломатидан бирини кўрсатади. Мунофиқ эса, кофирдан ҳам баттар жазоланадиган, дўзахнинг энг тубида азобланадиган тоифадир:

إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا



«Албатта, мунофиқлар оловнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топа олмассан».
(Нисо сураси, 145-оят)

Инсон бундай ваъдага вафо қилмаслик билан, тўғри, кофир бўлиб қолмас, лекин у тушадиган даража, оятда зикр қилинганидек мунофиқлик даражасидир. Интернет виртуал мулоқот майдони бўлгани билан ёлғонни мубоҳлаштиролмайди, ваъдага хилоф қилиш имкониятини ҳам бермайди. Бир мусулмон ўзининг хабарлашув ёки пост ёзиш орқали берган ваъдаларига хилоф қилаётганини сезса, жиҳозидан интернет симини узиб ташлаши ва у майдонда нафсини бошқаролмаётганини англаб етиши керак. Шу айни мусулмонликдир. Бу худди, қариялар маълум ёшдан кейин машина ҳайдай олмайдиган бўлиб қолганларида, машиналарини сотиб юборишгани сингари, интернет ҳам шундай ҳолатга етганида ишлатиш мумкин бўлмай қолади.

Биз шуни асло қабул қилолмаймиз: бир нусха хуморидан чиқиб сўккандан кейин, хавф-хатар туғилишини пайқаб, узр хати ёзади, «Барчадан узр сўрайман. Ёзганларимни ҳам ўчириб юбордим» дейди. Баракалла! Сенга Нобел бериш керак, қандай қилиб ўчириб юбора олдинг! Ёзиб кейин ўчириб юборишинг жуда қийин бўлгандир-а?! Қаердандир ўйлаб топилган узр сўраш услубини ўрганиб олганмиз. Узр, узр, узр... Узр билан қорин тўймайди. Бировнинг ҳаққи узр билан кечирилмайди, рози-ризочилик билан кечирилади.

Тelegram да ёзилган бир сўз учун қандай қилиб розилик олиш мумкин? Мисол учун, уч минг кишилик обуначиси бор канални олайлик. Ўша уч минг обуначи ёзилган гапни неча кишига етказган, буларни ҳам ҳисоблаймиз. Улардан ҳам шу гапдан кўнгли ранжимаганини аниқлаб розилиги олинади. Шундан кейингина «Мендан рози бўлинглар!» десагина, бу «узр» ўрнида ўтади. Бошқачасига узр сўраш фосиқларнинг узридир. Бу худдики бир киши қотиллик содир қилиб, бир одамнинг ҳаётига зомин бўлиб, «Бехосдан бўлди. Мен аслида бошқа жойни нишонга олган эдим, афсусдаман» дея берган баёнотига ўхшайди. Бу ва бунга ўхшаш инсонларнинг иффатига тажовуз қилиб, икки пуллик қилиб қўйгандан кейин, «узр, хабар менга шундай келган экан», деб осонгина қутилиб қоламан, деб ўйлашдир. Бу кофирлар мантиғидир.

Биз охиратга иймон келтирганмиз. Ўтаётган кунларимиз учун эмас, олган ҳар бир нафасимиз учун ҳисоб-китоб қилинамиз. Фаришталар ҳам биз ёзаётган постни ўқишади, қайд қилиб қўйишади. Бизнинг бирор улашувимиздан (поделиться қилганимиздан) озор чеккан мўминни ҳам ёзиб қўйишади. Қандайдир «эркинлик»лар оламининг қонунлари билан безатилган зулм дунёсида жиноят бўлмаган нарсани фаришталар ёзмайди, деб алданиб қолмаслигимиз керак.

Интернет бекорчи суҳбат макони эмас. Роббимиз рози бўладиган ёки рози бўлмайдиган ҳаракатларни намоён қиладиган жойимиздир. Бир нарсага ваъда берган бўлсак, ваъдамизга вафо қилишимиз керак. Нотариусда биз қўйган имзо қандай бўлса, интернетда ёзган сўзимиз ҳам шундайдир. Нотариусда ўзимиз қўйган имзонинг қулига айланганимизни ҳис қилсак, интернетда олди-қочди гаплар ёзсак, унда бизнинг мусулмонлигимиз «у ерда бошқача, бу ерда бошқача» қабилидан бўлади. Бу эса мунофиқликка очилган йўлдир.




Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish