Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (2-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet2/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (2-мақола)

Янги йўналиш: Интернет фиқҳи

Роббимизнинг бизни дунёга юборишидан кўзланган мақсад синов эканлигига иймонимиз бор. Бу ҳақиқатга биз «илмий изланишлар натижасида» ёхуд «тарихий фактлар» орқали эришмаганмиз. Аллоҳ таоло бандаларига бу ҳақида Мулк сурасида қуйидагича марҳамат қилган:

لِیَبۡلُوَكُمۡ أَیُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلࣰا

«...сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун...» (2-оят).
Бунинг асосий сабаби бизни бир лаҳза ҳам синовсиз ташлаб қўймаслигидир. Биз ҳаётда яшар эканмиз, табиий равишда ҳар сониямизда шайтон билан ҳамнафас бўламиз. Аллоҳ таолонинг ҳар лаҳза синов қилаётганига иймон келтиришимиз ҳар лаҳзамизда иблис билан бирга экалигимизни англатади. Байрамларда, ҳатто Рамазонда ҳам у билан биргамиз. Рамазонда кўча шайтонлари кишанланса ҳам, ҳар кимнинг ўз шайтони ўзи билан биргадир. Рамазондан олдин шайтон тарбиялаб, етиштирган ташвиқотчи «инсон иблислар» кишанланмайдилар, албатта. Шундай муборак мавсумда ҳам мусулмонлар орасига тафриқалар тушар экан, демак, шайтонга иш қолдирмайдиган шайтонсифат инсонлар ёнимизда.

Рақибимиз ва душманимиз саналмиш иблис алайҳиллаъна айни пайтда «мобил телефони мутахассиси»дир. Оила қурганимизда у ҳам гўё бир «оила мутахассиси»дек ёнимизда бўлади. Боламиз туғилиб, дунёга келганида ҳам у биздан олдин унинг ҳалқумига ёпишиб «бола мутахассиси» бўлиб ёнимизда туради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қоидамиз шу: Аллоҳ бизни синаш учун яратган ва бу синовда табиий равишда ҳар лаҳзамиз иблис билан ўтади. Ухлаганда, овқатланганда, намоз ўқиётганимизда, рўзадорлигимизда, ҳар доим, ҳар ерда. Технологиясиз ҳаётда яшаган тақдиримизда хам, технологиядан узоқ жойда ҳам шайтон биз билан бирга. Технологиядан фойдаланганимизда «Эй воҳ! Инсонлар биз тушунмайдиган нарсага ўтиб кетишди» деб қўл қовуштириб ўтирмайди, у ҳам технологияга шўнғийди. Қўл телефони, интернет ва компьютер, ҳаммаси бир неьмат ҳолда қўлимизда турар экан, уни яхши тушунадиган иблис ҳам бизнинг рўпарамизда бўлади.

Ҳаётда мусбат ёки манфий нимага йўлиқсак ҳам шайтон ўша нарсага бегона, ўша нарсани тушунмайдиган, билмайдиган жоҳил эмас. Намозни энг мукаммал тарзда бузишнинг йўлларини билгани сингари, қўл телефони борасида ҳам мутахассис ва интернетни биздан яхши тушунади. Бунда «Жинлар қўл телефони ишлатадиларми?» деган ғалати савол туғилмаслиги керак. Шу ҳақиқатни яхши билишимиз керакки, шайтон бизнинг қўл телефонимизни ёхуд интернетимизни бошимизга бало қилишга қодир.

Мазкур ҳақиқат қўл телефонидан фойдаланаётганимизда ҳам, интернет қаршисида ўтирганимизда ҳам юзага келиши мумкин. Ўзимиз интернетни қонун-қоидалари асосида ишлатишга ўтганимизда, шундагина интернет на бизнинг ва на фарзандларимизнинг бошига бало бўлади. Бунинг учун «Интернет дуоси» деган дуога ҳожат йўқ. Чунки интернет дуоси йўқ, мусулмон ахлоқи бор. Қўл телефони учун маълум бир дуо йўқ, қўл телефонини суннатга мувофиқ ишлатадиган мусулмон бор.



Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish