Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (8-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet8/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (8-мақола)

Мусулмонга интернет ва алоқа воситаси борасида кўрсатмалар

Мўмин бўлганимиз учун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ҳаммамиз иймон келтирган Роббимиз Аллоҳ таоло истаганидек яшашга мажбурмиз. Агар ўзимиз истагандек тартиб-интизомсиз яшашга ўтадиган бўлсак, бундан мўминлигимизга (яъни иймонимизга) путур етади. Биз шундай иймон келтирганмиз.


Биз яшаётган аср олдимизга ҳар қандай жиҳозни, тушунчани ёки ҳаёт тарзини чиқармасин, модомики, ҳаётга мўминдек назар солар эканмиз, олдимизга ҳар қандай неъмат чиқмасин, улардан мўминдек фойдаланамиз. Роббимизнинг ризосидан ташқарига чиқмаймиз.

Биз билан бирга яшаётган оиламиздагилар билан, қариндошларимиз билан, маҳалламизнинг масжидидагилар билан, яқин дўстларимиз билан, ёшу қари, диндош ёки ғайридин билан, барча-барча билан бир жамиятда яшар эканмиз, улар билан муомалада бўлишга мажбурмиз ва бу табиий ҳолдир. Лекин мазкур муомалани шифохонада, мусофирликда, автобусда, самолётда ҳар ерда юқорида айтганимиз сингари мўминдек амалга оширамиз.


Мўмин бўлиш шундай бўлади. Замон билан ҳамнафас бўлиш каби тушунчаларга алданиб, яна мусулмонликни ҳам даъво қилиш мунофиқликдир. Биз буни асло қабул қилолмаймиз ва бундай айнишга рози бўлолмаймиз.

Қўл телефони, интернет ва медиа олами бизни ўз домига тортишга ва мўмин бўлишдан йироқлаштиришга ҳаракат қилса, ҳам унга лаънат айтиб ҳам ўзимиз пушаймон бўламиз. Интернетга қараб эриб кетадиган уммат эмасмиз. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхона одобидан йўлда қандай юриш одобигача таълим бериб, мўмин қандай яшаши керак деган саволнинг барчасига амалий ва назарий кўрсатма берганлар.

Ижтимоий алоқаларимиз ҳам биз мўмин бўлганимиз учун ўзгачадир. Биз ишончли инсонлар сифатида ижтимоий алоқалар боғлаймиз. Ижтимоий тармоқда ҳам ишончли инсон бўламиз, тижорат қилганда ҳам, гаплашганда ҳам ишончли бўламиз. Яхши гаплар гапирамиз, яхши бўлмаган гапларни ишлатмаймиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», деганлар. Қўл телефонини қулоғимизга фақатгина яхши гапларни айтиш учун тутамиз ёки умуман тутмаймиз. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тайинлаган шартлари шуни тақoзо қилмоқда. Акс ҳолда охиратга иймонимиз бор ёки йўқлигини яна бир бор кўздан кечириб қўйишимиз даркор бўлади.

Телефонда гаплашганимизда, ёзишганимизда ёхуд интернетда эканлигимизда хайрли бўлмаган (Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган) ишлар қиладиган бўлсак, ҳаром бўлган овозлар (шалоқ сўз сингари) қулоғимизга чалинадиган бўлса, суюкли Пайғамбаримизни хафа қилган ва иймонимизни хатарга қўйган бўламиз, иймонимиз заифлашиб кетишига сабаб бўлган бўламиз.


Мўмин киши сўзи билан амалининг орасида фарқ топилмайдиган инсон бўлиши керак. Бунинг акси бўлса, бунга Пайғамбаримиз мунофиқлик деб таъриф берганлар. Бунинг акси бўлса, мусулмонлигида шубҳа бор одам бўлиб қоламиз. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «менинг умматларим» деб кўрсатган инсонлар сафидан ташқарига чиқиб қолиш хавфи бор деганидир.

Мўмин бўлиш туфайли юзага келган ва бошқалардан ажратиб турадиган қадр-қимматимиз интернетга қурбон қилинадиган даражада паст эмас. Қўл телефонимизни алоқа воситаси сифатида ишлатамиз, лекин уни ҳеч қачон иймоний қадриятларимиздан устун қўймаймиз, акс ҳолда иймонимизга путур етказиб қўямиз.


Иймон бир марта эга бўлганимиздан кейин то умримизнинг охиригача қўлимизда турадиган ҳужжат эмас. Иймон қийматли ва қадрли нарсадир, унинг қадр-қиймати унга соҳиблик қилган муддатимизгача бўлади. Зое қилинганида эса (маъзаллоҳ) иймонимиздан айрилиб қоламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Иймон билан ахлоқ – эгизак» деганлар, ахлоқ бўлмаса, иймон ҳам бўлмайди.
Ғийбат гапларни тарқатиш иймонга путур етказадиган амаллардандир. Ғийбат аёлларнинг иши, ғийбатни фақат улар қилади, деб ўйлаш катта хатодир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам майманани (ғийбатни) эркак-аёл барча мусулмонларга ҳаром қилганлар. Кимдир буни ўз шахсий профилида пост қилиб (ғийбат) ёзса, яна кимдир уни улашса бу уларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Ғийбатни хоҳ уйда қилинсин, хоҳ кўчада ҳукми бир хил бўлиб қолаверади. Қўл телефони кенг ёйилгани бизнинг иймонимиз ва ахлоқимиз қийматига таъсир ўтказмайди. Интернетни ёш болалар ҳам ишлатиб юрибди-ку, деб динимиз ҳукмларини беэътибор қолдиришга ҳаққимиз йўқ. Биз Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбия қилган умматмиз ва Истанбулда ҳам, Москвада ҳам ана шундай уммат бўлиб қолишга мажбурмиз.
Интернет ва қўл телефони бизни ўзгартиролмайди, аммо биз Аллоҳнинг изни билан, интернетни ҳам, қўл телефонини ҳам ўзгартирамиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларини тириклайин кўмган, фарзандлар отасининг аёли билан турмуш қурган жоҳилият сарқитларини қандай ўзгартирган бўлсалар, биз ҳам у зотнинг умматлари ўлароқ, хоҳ эрта, хоҳ ўн-йигирма йилдан кейин, бир кунмас-бир кун технологияни, интернетни ҳам ана шундай тарбия қиламиз. Қолаверса, бу бурчимизнинг бир турига киради.

Қўл телефонини, аввало, ўзимиз мусулмон маданиятига, мўминлик ақл-фаросатларига қараб ишлатамиз. Аллоҳнинг изни билан бу савиядан кўтарила олсак, Аллоҳ таоло ҳам бизга буюк ишлар қила оладиган савияга кўтарилганимиз туфайли йўлимизни очади ва интернетни, медиани, қўл телефонини қандай ислоҳ қилишимизни исбот қиламиз.


Роббимиздан истагимиз шуки, эрта ёки кеч эришиладиган бу нусратни бизнинг наслимизга насиб айласин!


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish