Кўчиб юрувчи электр қурилмалар
Электр энергиясини кўчиб юрувчи автоном таъминот манбаи деб, стационар электр энергияси манбаига (энерготизимга) боғлиқ бўлмаган холда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлай оладиган манбага айтилади.
Кўчиб юрувчи қурилмаларнинг электр қабул қилгичлари, электр энергияси билан нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган ёки изоляцияланган стационар ёки кўчиб юрувчи таъминот манбаларидан таъминланишлари мумкин.
Кўчиб юрувчи манбалардан стационар ёки кўчиб юрувчи қурилмалар электр қабул қилгичларини таъминлаш учун фойдаланиш мумкин.
Стационар электр қабул қилгичлар автоном кўчиб юрувчи манбалардан таминланганда, таъминот манбаи нейтралининг режими ва химоя чоралари стационар электр қабул қилгичларнинг тармоқларида қабул қилинган нейтрал режимига ва химоя чораларига мувофиқ бўлиши керак.
Кўчиб юрувчи қурилмаларнинг электр қабул қилгичлари нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган стационар ёки кўчиб юрувчи манбадан таъминланганда, қуйидаги химоя чоралари амалга оширилган бўлиши керак: ноль симига улаш, ноль симига улаш билан бирга ерга қайта улаш, химоявий ўчириш ёки химоявий ўчириш билан бирга ноль симига улаш.
Кўчма электр қурилмалар ноль симига уланганда, фаза симлари ва ноль химоя симларининг кесим юзалари мазкур Қоидаларнинг 1.7.78-банди талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кўчиб юрувчи қурилмаларнинг электр қабул қилгичлари нейтрали изоляцияланган стационар ва кўчиб юрувчи электр энергияси манбаидан таъминланганда, химоя чораси сифатида қурилма корпуслари ва электр энергияси манбаининг металл алоқаси ёки химоявий ўчириш билан бирга химоявий ерга улаш амалга оширилган бўлиши керак (истисноларни-мазкур Қоидаларнинг 1.7.106-бандига қаранг).
Бундай холатда кўчиб юрувчи қурилмалар ерга улаш қурилмасининг қаршилиги мазкур Қоидаларнинг 1.7.57 ва 1.7.65 (шунингдек 1.7.105-бандига) бандларига мувофиқ бўлиши керак.
Электр ускунанинг ҳар хил корпусларига икки фазалик туташувда фаза ўтказгичларининг ва металл алоқа ўтказгичларининг ўтказувчанлиги мазкур Қоидаларнинг 1.7.78-бандига мувофиқ бўлиши керак.
Агар электр энергияси таъминоти манбаи ҳам, кўчиб юрувчи қурилма ҳам электр ускунанинг ҳар хил корпусларига иккиталик туташувда тегиш кучланишининг руҳсат этилган даражасини таъминлайдиган ўзларининг ерга улаш химоя контурларига эга бўлсалар, электр энергияси манбаи ва қурилма корпусларининг металл алоқасини қилмасликка руҳсат этилади.
Кўчиб юрувчи қурилмалар электр қабул қилгичлари кўчиб юрувчи автоном таъминот манбаларидан таъминланганларида, уч фазали токнинг учта симлик ва тўртта симлик тармоқларининг нейтрали ва бир фазалик токнинг иккита симлик тармоқ чиқармалари, одатда, изоляцияланган бўлиши керак. Ушбу холатда фақат таъминот манбаининг химоявий ерга улашни қилишга, электр қабул қилгичларни ерга улаш учун эса ерга уловчи симлар сифатида электр ускуналар корпусларининг маталл алоқаси ўтказгичларидан фойдаланишга руҳсат этилади.
Кўчиб юрувчи қурилмалар электр қабул қилгичлари нейтрали изоляцияланган кўчиб юрувчи автоном манбалардан таъминланганда, ерга улаш қурилмаси ёки унинг қаршилигига, ёки корпусга бир қутбли туташувдаги тегиш кучланишига бўлган талабларга риоя этилган холда қилиниши керак. Ерга улаш қурилмаси қаршиликка бўлган талабга нисбатан қилинганда, унинг қаршилигини миқдори 25 Ом дан ортмаслиги керак.
Ерга улаш қурилмаси қаршилигининг кўрсатилган миқдордан ортишига мазкур Қоидаларнинг 1.7.68-бандига мувофиқ руҳсат этилади.
Ерга улаш қурилмаси тегиш кучланишига риоя этилган холда қилинганда, қаршилик меёрланмайди.
Қуйидаги холатларда нейтрали изоляцияланган кўчиб юрувчи автоном таъминот манбаларидан таъминланаётган кўчиб юрувчи электр қабул килгичларнинг химоявий ерга улашларини қилмасликка руҳсат этилади:
агар электр энергияси таъминоти манбаи ва электр қабул қилгичлар бевосита кўчиб юрувчи қурилмада ўрнатилган, уларнинг корпуслари металл алоқа билан боғланган бўлса, манбадан эса бошқа электр қурилмалар таъминланмаётган бўлса;
агар (иккитадан ортиқ бўлмаган) қурилмалар улар учун маҳсус мўлжалланган, бошқа электр қурилмаларни таъминламаётган электр энергияси манбаидан таъминланаётган бўлсалар ва электр энергияси манбаидан 50 м дан ортиқ бўлмаган масофада бўлсалар, таъминот ва қурилма корпуслари эса металл алоқа ўтказгичлари орқали уланган бўлса.
Электр қурилмаларни сони ва уларни таъминлаётган кабелларнинг узунлиги меъёрланмайди, агар бир қутблик ерга туташувда тегиш кучланишларининг миқдори меёрланганлардан ортмаса. Ушбу миқдорлар маҳсус ҳисоб-китоб ёки тажриба билан аниқланиши керак;
агар корпусга бир қутбли туташувдаги тегиш кучланиши бўйича ҳисобланган ерга улаш қурилмасининг қаршилиги, изоляция қаршилигининг доимий назорати қурилмасининг ишчи ерга улаш қаршилигидан катта бўлса.
Нейтрали изоляцияланган кўчиб юрувчи автоном таъминот манбалари электр энергияси манбаи корпусига (ерга) нисбатан изоляция қаршилигининг доимий назорати қурилмасига эга бўлишлари керак. Изоляцияни доимий назорати қурилмасининг бутлигини ва уни ўчиқ эмаслигини текшириш имконияти таъминланган бўлиши керак.
Кўчиб юрувчи қурилмалар электр қабул қилгичларининг корпуслари ушбу қурилманинг корпуси билан ишончли металл алоқага эга бўлишлари шарт. Бунда мазкур Қоидалар 1.7.48-бандининг “а” кичик банди шарти бажарилса, маҳсус металл алоқа ўтказгичларини ўтказиш талаб этилмайди.
Таъминот манбаи корпуси билан кўчиб юрувчи қурилма корпусининг металл алоқасини қилишда электр ускуналар корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин:
ноль ишчи ўтказгичли уч фазали тармоқлардаги кабелнинг бешинчи толаси;
ноль ишчи ўтказгичсиз уч фазали тармоқлардаги кабелнинг тўртинчи толаси;
бир фазалик тармоқлардаги кабелнинг учинчи толаси.
Фаза ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги ва металл алоқанинг ўтказувчанлиги мазкур Қоидаларнинг 1.7.78-бандига мувофиқ бўлиши керак.
Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар, шунингдек ускуналар корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари мисдан, эгилувчан, одатда, фаза ўтказгичлари билан битта умумий қобиқда бўлиши ва улар билан тенг кесим юзага эга бўлиши керак.
Нейтрали изоляцияланган тармоқларда ускуналар корпуслари металл алоқаларининг ерга уловчи ўтказгичларини фаза ўтказгичларидан алохида ўтказишга руҳсат этилади. Бунда уларнинг кесим юзаси 2,5 мм2 дан кам бўлмаслиги керак.
Тегишли кабелларга бўлган ГОСТ га ўзгартириш киритилгунча, кўчиб юрувчи қурилмаларнинг уч фазали электр қабул қилгичлари учун тўртинчи толасининг кесим юзаси фаза толаси кесим юзасидан кам бўлган кабелларни қўллашга руҳсат этилади.
1.7.111. Уч фазали токнинг кўчиб юрувчи автоном электр энергияси манбаларида генераторнинг нейтралидан тақсимлаш қурилмасидаги қисқичларгача бўлган участкада ноль ишчи ўтказгичдан ерга уловчи ўтказгич сифатида фойдаланишга руҳсат этилади.
1.7.112. Кўчиб юрувчи автоном таъминот манбаига эга бўлган кўчиб юрувчи электр қурилмаларда барча уч фазалик ва бир фазалик тармоқнинг ва электр ускуна корпусларининг металл алоқа ўтказгичлари занжирларида ажратувчи мосламалар мавжуд бўлишига руҳсат этилади.
1.7.113. Кўчиб юрувчи электр қурилмаларда химоявий ўчириш химоя чораси сифатида фойдаланилганда, таъминловчи кучланиш қурилмага киришга қадар ўрнатилган тузилмалар воситасида ўчирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |