1.8-боб. Қабул қилиш-топшириш синовларининг меъёрлари
Умумий қоидалар
1.8.1. Энергетика тизимларида ва истеъмолчиларда янгидан ишга туширилаётган 500 кВ гача электр ускуна мазкур бобнинг талабларига мувофиқ қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтказилиши шарт.
Электр ускуналарни синашда «Ўзбекэнерго» ДАК ва «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг кўрсатмаларида қўйилган талаблар мазкур бобдаги талаблардан юқори бўлган ҳолларда, «Ўзбекэнерго» ДАК таркибий қисмига кирувчи объектлар электр ускуналари учун ДАК кўрсатмалари қўлланилиши лозим. Ушбу кўрсатмалардан 500 кВ дан юқори кучланишли электр ускуналар синовларида ҳам фойдаланиш лозим.
Мазкур меъёрлар билан қамраб олинмаган электр ускуналарни қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтказишда ишлаб чиқарувчи заводларнинг йўриқномаларига риоя этилиши лозим.
1.8.2. Электр станциялар ва подстанциялардаги релели ҳимоя ва электр автоматика қурилмалари ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Ўзбекэнерго” ДАКнинг йўриқномалари бўйича текширилади.
Истеъмолчиларнинг электр юритмалари ва бошқа электр қурилмаларининг ҳимоя ва автоматика қурилмалари Ўзбекистон Республикаси манфаатдор вазирликлари ва идораларининг йўриқномалари бўйича текширилади. Бунда намунавий йўриқномалар «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан келишилиши шарт.
1.8.3. Мазкур бобда кўзда тутилган синовлардан ташқари барча электр ускуналар механик қисмларининг ишлаши завод ва монтаж йўриқномаларига мувофиқ текширувдан ўтиши шарт.
1.8.4. Ускунани эксплатация қилишга яроқлилиги ҳақида хулоса, ушбу ускуна бирлигига тегишли барча синовлар натижаларини кўриб чиқиш асосида берилади.
1.8.5. Амалдаги директив ҳужжатларга, ишлаб чиқарган завод йўриқномаларига ва мазкур меъёрларга мувофиқ монтаж қилувчи ҳодимларнинг монтаж қилиш жараёнида, созлаш ходимларининг бевосита электр ускунани эксплуатация қилишга ишга тушириш олдидан амалга оширган барча ўлчовлари, синовлари ва ишлатиб кўришлар натижалари тегишли далолатномалар ва баённомалар билан расмийлаштирилиши шарт. Қабул қилиш-топшириш синовларини ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлган ташкилотлар ўтказиш хуқуқига эга.
1.8.6. Кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган барча электр ускуналар, синов қурилмалари бўлган тақдирда эса–кучланиши 35 кВ дан юқори бўлган электр ускуналар ҳам юқори кучланиш билан синовдан ўтказилиши шарт, мазкур бобда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан истисно.
1.8.7. Қурилмада ишлатилаётган изоляторларнинг ва ускуналарнинг номинал кучланиши қурилманинг номинал кучланишидан юқори бўлганида, уларни электр қурилма изоляциясининг синфига белгиланган юқори кучланиш меъёрлари бўйича синовдан ўтказиш мумкин.
1.8.8. Фирмалар электр ускунасининг изоляцияси (айланувчи машиналардан ташқари) мазкур бобда кўзда тутилган меъёрлардан паст электр мустаҳкамликка эга бўлганда, етказиб берувчи томонидан бошқа кўрсатма бўлмаса, завод синов кучланишининг 90% ига тенг кучланиш билан синовдан ўтказилиши керак.
1.8.9. Аппаратларнинг изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синовдан ўтказиш, одатда тақсимловчи қурилма шиналарининг изоляциясини синови билан биргаликда (шиналарни ажратмасдан) ўтказилиши керак. Бунда синов кучланишини энг кичик синов кучланишига эга бўлган ускуна кучланиши меъёрлари бўйича қабул қилишга рухсат этилади.
1.8.10. Электр ускуна изоляцияси бир неча кўринишлардаги синовлардан ўтказилганда, юқори кучланиш билан синов ўтказишдан аввал бошқа кўринишдаги унинг синовлари ўтказилиши шарт.
1.8.11. Саноат частотасидаги 1000 В га тенг бўлган кучланиши билан изоляцияни синовдан ўтказишни изоляция қаршилигини бир дақиқа давомида 2,5 кВ ли мегаомметрда ўлчаш билан алмаштириш мумкин. Агар бунда қаршилик меъёрда келтирилган қийматдан кичик бўлса, саноат частотасидаги 1000 В кучланиши билан синовдан ўтказиш шарт.
Энерготизим электр қурилмаларининг 60 В дан юқори ишчи кучланишли иккиламчи занжирларининг изоляцияси саноат частотасидаги кучланиши билан синовдан ўтказилиши шарт
1.8.12. Мазкур бобда қуйидаги атамалар қўлланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |