Кўчма электр қабул қилгичлар
Кўчма электр қабул қилгичлар таъминотини кучланиши 380/220 В дан юқори бўлмаган тармоқдан амалга ошириш лозим.
Кўчма электр қабул қилгичлар албатта ерга уланган бўлишлари керак, агар ушбу эксплуатация қилиш бўйича пастортида назарда тутилган бўлса.
Одамларни электр токидан шикастланиши хавфи даражаси бўйича хонанинг тоифасидан келиб чиқиб (мазкур Қоидаларнинг 1.1-бобига қаранг), кўчма электр қабул қилгичлар бевосита тармоқдан, ёки бўлувчи ёхуд пасайтирувчи трансформатор орқали таъминланишлари мумкин (мазкур Қоидаларнинг 1.7.44-бандига қаранг).
Ўзгарувчан токнинг 42 В дан юқори ва ўзгармас токнинг 110 В дан юқори кўчма ток қабул қилгичларининг металл корпуслари ҳавфи юқори бўлган хоналарда, ўта ҳавфли ва ташқи электр қурилмаларда ерга уланган ёки ноль симига уланган бўлиши керак, қўш изоляциялик ёки бўлувчи трансформатордан таъминланаётган ток қабул қилгичлар бундан истисно.
Кўчма электр қабул қилгичларни ерга улаш ёки ноль симига улаш, кўчма симнинг фаза толалари билан битта қобиқда жойлашган ва электр қабул қилгич корпусига ва тиқиб улагич вилкасининг маҳсус контактига уланган (бир фазали ва ўзгармас ток электр қабул қилгичлар учун – учинчи, уч фазали ток қабул қилгичлари учун - тўртинчи) маҳсус тола билан амалга оширилган бўлиши керак (мазкур Қоидаларнинг 1.7.96-бандига қаранг). Ушбу толанинг кесим юзаси фаза ўтказгичларнинг кесим юзасига тенг бўлиши керак. Ушбу мақсадда ноль ишчи ўтказгичдан, шу жумладан умумий қобиқда жойлашган ноль ишчи ўтказгичдан фойдаланишга руҳсат этилмайди.
Айрим кабеллар маркаси учун ГОСТ билан кесим юзаси камайтирилган тўртинчи тола назарда тутилгани учун, ГОСТ га тегишли ўзгартириш киритилгунга қадар уч фазали кўчма электр қабул қилгичлар учун бундан кабелларни қўллашга руҳсат этилади.
Кўчма электр қабул қилгичларни ерга ёки ноль симига улаш учун фойдаланиладиган симларнинг ва кабелларнинг толалари мисдан, эгилувчан, кесим юзаси саноат ускуналарининг кўчма электр қабул қилгичлари учун камида 1,5 мм2 ва маиший кўчма электр қабул қилгичлари учун эса камида 0,75 мм2 бўлиши керак.
Иш мобайдида сурилиши назарда тутилмаган синаш ва тажриба ускуналарининг кўчма электр қабул қилгичларини стационар ёки алохида кўчма ерга уловчи симлардан фойдаланиб ерга улашга руҳсат этилади. Бунда стационар ерга уловчи симлар мазкур Қоидаларнинг 1.7.72-1.7.88 - бандлари талабларига жавоб бериши, кўчма ерга уловчи симлар эса эгилувчан, мис, кесим юзаси фаза симлари кесим юзасидан кам эмас, бироқ энг камида мазкур Қоидаларнинг 1.7.95-бандида кўрсатилган бўлиши керак.
Кўчма электр қабул қилгичлар узайтирувчи симлари ва кабелларининг тиқма улагичларида розеткага таъминот манбаидан, вилкага эса - электр қабул қилгич томондан келган симлар уланиши шарт.
Тиқма улагичлар ерга уловчи ва ноль химоя симига уловчи маҳсус контактларга эга бўлишлари шарт.
Улаганда ушбу контактлар орасидаги бирикиш, фаза симларининг бирикишлари бошланишидан олдин таъминланган бўлиши керак. Ўчирилганда контактларнинг ажралиши тартиби тескари бўлиши керак.
Тиқма улагичларнинг конструкцияси шундай бўлиш керакки, унда фаза симларининг контакти билан ерга улаш (ноль симига улаш) контактлари уланиб қолиш имконияти истисно қилинган бўлиши керак.
Агар тиқма улагич корпуси металлдан қилинган бўлса, у ерга улаш (ноль симига улаш) контакти билан электр жихатдан уланган бўлиши керак.
Кўчма симларнинг ва кабелларнинг ерга уловчи ва ноль химоя симига уловчи ўтказгичлари алохида ажратувчи белгига эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |