Ерга улагичлар
1.7.69. Табиий ерга улагичлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш тавсия этилади:
1) ерда ётқизилган сув қувурлари ва бошқа металл қувурлар, ёнувчан суюқликлар, ёнувчан ва портловчан газлар ва бирикмалар қувурлари бундан истисно. Бунда ҳудудида қувурлар ётқизилган корхона розилиги керак;
2) қудуқларнинг атрофига ўрнатилган қувурлар;
3) бинолар ва иншоотларнинг ерга тегиб турган металл ва темир-бетон конструкциялари;
4) годротехника иншоотларининг металл шунтлари, сув етказиш қувурлари, тамбалар ва бошқалар;
5) ерда ётқизилган кабелларнинг қурғошин қобиқлари. Кабелларнинг алюминий қобиқларидан табиий ерга улагичлар сифатида фойдаланишга руҳсат этилмайди.
Агар кабелларнинг қобиқлари ягона ерга улагичлар сифатида хизмат қилаётган бўлсалар, кабелларнинг сони иккитадан кам бўлмаганда ерга улаш қурилмаларини ҳисоблашда улар ҳисобга олинишлари керак.
электр қурилманинг ерга улаш қурилмаси билан ХЛ ни момақалдироқдан химояловчи троси ёрдамида уланган ХЛ таянчларининг ерга улагичлари, агар трос ХЛ таянчларидан изоляцияланмаган бўлса;
ерга қайта улагичлари мавжуд бўлган 1000 В гача ХЛ ларнинг ноль симлари, агар ХЛ ларнинг сони иккитадан кам бўлмаса;
магистрал электрлаштирилмаган темир йўлларнинг рельс йўллари ва ер ости йўллари, агар рельслар орасида олдиндан назарда тутилган туташтиргичлар мавжуд бўлса.
Ерга улагичлар ерга улашларнинг магистраллари билан ҳар хил жойда уланган камида иккита ўтказгич билан боғланган бўлишлари керак. Ушбу талаб ХЛ таянчларига, ноль симини ерга қайта улашга ва кабелларнинг металл қобиқларига татбиқ этилмайди.
Сунъий ерга улагичлар учун пўлат қўлланилиши лозим. Сунъий ерга улагичлар бўялмаган бўлиши керак.
Қуйида сунъий пўлат ерга улагичларнинг энг кичик ўлчамлари келтирилган:
Думалоқ (прут кўринишидаги) ерга улагичларнинг диаметри, мм:
руҳланмаган ........................................................................................................10
руҳланган .............................................................................................................6
Тўғри бурчакли ерга улагичларнинг кесим юзаси, мм2 .......................................48
Тўғри бурчакли ерга улагичларнинг қалинлиги, мм.........................................4
Бурчакли пўлат полкаларининг қалинлиги, ..........мм.........................................4
Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмалар учун горизонтал ерга улагичларнинг кесим юзаси термик турғунлик бўйича (руҳсат этилган қизиш температураси 400 0С дан келиб чиқиб) танланади.
Қувурлар ва шу кабиларнинг иссиқлиги таъсири остида қуриб турадиган ерларга ерга улагичлар жойлаштириш (фойдаланиш) лозим эмас.
Горизонтал ерга улагичлар траншеялари майда тошлар ва қурилиш ахлатлари бўлмаган бир хил тупроқ билан тўлдиришлари керак.
Ерга улагичларга коррозия хавфи туғилса, қуйидаги тадбирлардан бирортаси бажарилиши керак:
-ерга улагичларнинг кесим юзасини, уларнинг ҳисобланган хизмат муддатидан келиб чиқиб, ошириш;
-руҳланган ерга улагичларни қўллаш;
-электр химояни қўллаш.
Сунъий ерга улагичлар сифатида электр ўтказувчан бетон қўлланилишига руҳсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |