Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар



Download 16 Mb.
bet40/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар



      1. Ноль химоя ўтказгичлари сифатида биринчи навбатда ноль ишчи ўтказгичлардан фойдаланилиш керак (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.7.81-бандига қаранг).

Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин (истисноларни 7.3-бобга қаранг):
1) ушбу мақсадда маҳсус назарда тутилган ўтказгичлар;
2) биноларнинг металл конструкциялари (фермалар, колонналар ва х. к.);
3) темир-бетон қурилиш конструкциялар ва фундаментларнинг арматуралари;
4) ишлаб чиқаришдаги металл конструкциялар (кран ости йўллар, тақсимловчи қурилмаларнинг каркаслари, галереялар, майдончалар, лифтларнинг, кўтаргичларнинг, тегирмонларнинг шахталари, каналлар ҳошиялар ва х.к.);
5) электр симларнинг пўлат қувурлари;
6) кабелларнинг алюминий қобиқлари;
7) шинали ўтказгичларнинг металл кожухлари ва таянч конструкциялари, электр қурилмаларнинг металл короблари ва лотоклари;
8) барча мақсадлардаги очиқ ётқизилган стационар металл қувурлар, ёнувчан ва портлашга ҳавфли моддалар ва аралашмалар, канализация ва марказлашган иситиш қувурўтказгичлар бундан истисно. Бунда, ҳудудидан қувурлар ўтган корхонанинг розилиги керак.
Қоидаларнинг мазкур банди 2-8–кичик бандларида келтирилган ўтказгичлар, конструкциялар ва бошқа элементлар ягона ерга уловчи ёки ноль химоя ўтказгичлар бўлиб хизмат қилишлари мумкин, агар улар ўтказувчанлиги бўйича мазкур боб талабларини қондирсалар ва агар бутун фойдаланиш даврида электр занжирининг узлуксизлигини таъминласалар.
Ерга уловчи ёки ноль химоя ўтказгичлар коррозиядан химояланган бўлишлари керак.

      1. Ерга уловчи ёки ноль химоя ўтказгичлар сифатида қувурсимон симларнинг металл қобиқларидан, тросли электр симдаги кўтариб турувчи трослардан, изоляцияловчи трубкаларнинг металл қобиқларидан, эгилувчан химояловчи металл ғилофлардан, шунингдек симларнинг ва кабелларнинг зирҳи ва қўрғошин қобиқларидан фойдаланиш таъқиқланади. Кўрсатилган мақсадлар учун кабелларнинг қўрғошин қобиқларидан фойдаланиш фақатгина реконструкция қилинаётган 220/127 ва 380/220 В шаҳар электр тармоқларида руҳсат этилади.

Ерга улаш ёки ноль симига улаш талаб этиладиган хоналардаги ва ташқи қурилмалар бутун эксплуатацияси давомида ерга ёки ноль симига ишончли уланган бўлиши керак. Металл улаш муфталари ва қутилари зирҳга ва металл қобиқларга кавшарлаш ёки болтли бириктириш билан уланган бўлишлари керак.
1.7.74. Ерга улашнинг ва ноль симига улашнинг магистраллари ва улардан ёпиқ хоналардаги ва ташқи қурилмалардаги шаҳобчалар кўриниб турадиган бўлиши ва кесим юзалари мазкур Қоидаларнинг 1.7.75-1.7.78-бандларида келтирилгандан кам бўлмаслиги керак.
Кўриниб турадиган бўлиши кераклиги тўғрисидаги талаб кабелларнинг ноль толаларига ва қобиқларига, темир-бетон конструкциялар арматурасига, шунингдек кувурларда ва коробларда, шунингдек бевосита қурилиш конструкциясида ётқизилган (монолитланган) ерга улаш ва ноль симига улаш ўтказгичларига татбиқ этилмайди.
Магистраллардан 1000 В гача электр қабул қилгичларга шаҳобчаларни ёпиқ, бевосита деворнинг ичида, тоза полнинг остида ва х.к., агрессив муҳитдан химоя қилган холда ўтказишга руҳсат этилади. Бундай шаҳобчаларда улоғлар бўлмаслиги шарт.
Ташқи қурилмаларда ерга улаш ва ноль химоя ўтказгичларини ер, пол ёки майдончаларнинг, технологик қурилмаларнинг чети ва х.к. лар бўйлаб ётқизишга руҳсат берилади.
Изоляцияланмаган алюминий ўтказгичлардан ерга улаш ёки ноль химоя ўтказгичлари сифатида ер бўйлаб ётқизиш учун фойдаланишга руҳсат этилмайди.
1.7.75. 1000 В гача электр қурилмаларда ерга улаш ва ноль химоя ўтказгичлари 1.7.1-жадвалда келтирилганлардан кам бўлмаган катталикларга эга бўлишлари керак (шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 1.7.95 ва 1.7.103-бандларига қаранг).
ХЛ ноль химоя ва ноль ишчи ўтказгичларининг кесим юзалари (диаметрлари) 2.4-боб талабларига мувофиқ танланиши керак.

      1. Нейтрали ерга эффектив уланган 1000 В дан юқори электр қурилмаларда ерга уловчи ўтказгичларнинг кесим юзаси шундай танланиши керакки, улардан энг катта бир фазали ҚТ токи оқиб ўтганда ерга уловчи ўтказгичларнинг температураси (асосий химоя ишлаши вақтига ва ўчиргични тўлиқ ўчиш вақтига мос келадиган қисқа муддатли қизиш) 4000С дан ортмаслиги керак.

      2. Нейтрали изоляцияланган 1000 В гача ва ундан юқори электр қурилмаларда ерга уловчи ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги фаза ўтказгичлари ўтказувчанлигининг 1/3 қисмидан кам бўлмаслиги, кесим юзаси эса–1.7.1-жадвалда келтирилганлардан кам бўлмаслиги керак (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.7.95 ва 1.7.103-бандларига қаранг). Кесим юзаси 25 мм2 дан ортиқ мис, 35 мм2 ортиқ алюминий, 120 мм2 ортиқ пўлат ўтказгичларни қўллаш талаб этилмайди. Ишлаб чиқариш хоналарида пўлат тасмадан бўлган бундай ерга улаш магистраллари камида 100 мм2 кесим юзага эга бўлишлари керак. Шундай кесим юзали думалоқ пўлатни қўллашга руҳсат этилади.

      3. Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача электр қурилмаларда авария содир бўлган участкани автоматик ўчишини таъминлаш мақсадида фаза ва ноль химоя ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги шундай танланиши керакки, корпусга ёки ноль химоя ўтказгичга туташув бўлганди хосил бўладиган ҚТ токи:

энг яқин сақлагич эрувчан элементининг номинал токидан камида 3 марта:
бошқарилмайдиган ажратгичнинг номинал токидан ёки токга тескари боғлиқ характеристикага эга бўлган бошқариладиган автоматик ўчиргич ажратгичи ток ўрнатмасидан камида 3 марта ортиқ бўлиши керак.
Тармоқлар фақат электромагнит ажратгичи (чўрт узиш) мавжуд бўлган автоматик ўчиргичлар билан химоя қилинганда, кўрсатилган ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги бир онда ишлаб кетиш токи сақламасини, сочилишини (завод маълумотлари бўйича) ҳисобга олувчи коэффициентга ва заҳира коэффициенти 1.1 га кўпайтмасидан кам бўлмаган токни таъминлашлари керак. Завод маълумотлари бўлмаган холда, номинал токи 100 А гача бўлган автоматик ўчиргичлар учун ўрнатмага нисбатан ҚТ токи карралиги камида 1,4, номинал токи 100 А дан ортиқ бўлган автоматик ўчиргичлар учун эса камида 1,25 қабул қилиниши лозим.
Ҳар қандай холатда ҳам ноль химоя ўтказгичнинг тўлиқ ўтказувчанлиги фаза ўтказгичи ўтказувчанлигининг 50% идан кам бўлмаслиги керак.
Агар мазкур банд талабларини корпусга ёки ноль химоя ўтказгичига туташув токи миқдори қондирмаса, бундай туташувларда ўчириш маҳсус химоялар ёрдамида таъминланиши керак.

      1. Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача электр қурилмаларда мазкур Қоидаларнинг 1.7.78-бандида келтирилган талабларни қондириш мақсадида ноль химоя ўтказгичларни фаза ўтказгичлари билан бирга ёки бевосита уларнинг яқинида ўтказиш тавсия этилади.

      2. Ноль ишчи ўтказгичлар ишчи токи узок оқиб ўтишига ҳисобланган бўлишлари керак.

Ноль ишчи ўтказгичлар сифатида изоляцияси фаза ўтказгичлар изоляциясига тенг бўлган ўтказгичларнинг қўлланилиши тавсия этилади. Изоляцияланмаган ўтказгичларни қўлланилиши электр жуфтликлари юзага келиши ёки изоляцияланмаган ноль ўтказгич билан қобиқ ёки конструкция орасида учқунланиш натижасида фаза ўтказгичлари изоляциясининг шикастланиши келиб чиқиши мумкин бўлган жойларда (масалан, симлар қувурларда, коробларда, лотокларда ётқизилганда) ноль ишчи ўтказгичлари учун ҳам, ноль химоя ўтказгичлари учун ҳам бундай изоляция шарт. Агар ноль ишчи ва ноль химоя ўтказгичлари сифатида комплект шинали ўтказгичларнинг қобиқлари ва таянч конструкциялари ва комплект тақсимлаш қурилмаларининг (шчитларнинг, тақсимлаш пунктларининг, йиғмаларнинг ва х.к. ларнинг) шиналари, шунингдек кабелларнинг алюминий ва қўрғошин қобиқлари қўлланилса бундай изоляция талаб этилмайди (мазкур Қоидаларнинг 1.7.73-бандига қаранг).
Нормал мухитли ишлаб чиқариш хоналарида якка ўрнатилган бир фазали кичик қувватли электр қабул қилгичларни таъминлаш учун ноль ишчи ўтказгичлар сифатида мазкур Қоидаларнинг 1.7.72-бандида келтирилган металл конструкциялардан, қувурлардан, шинали ўтказгичларнинг қобиқлари ва таянч конструкцияларидан фойдаланишга руҳсат этилади, масалан: 42 В гача тармоқларда; фаза кучланишига магнитли ишга туширувчилар ёки контакторларнинг якка ғалтаклари уланганда; фаза кучланишига кранлардаги электр ёритиш ва бошқарув ва сигнализация занжирлари улаганда.

      1. Бир фазали ва ўзгармас токнинг кўчма электр қабул қилгичларига кетаётган ноль ишчи ўтказгичлардан ноль химоя ўтказгичлари сифатида фойдаланишга руҳсат этилмайди. Бундай қабул қилгичларни ноль симига улаш учун алоҳида, шаҳобчалаш қутисининг уловчисида, шчитда, шчитчада, йиғмада ва х.к. ноль ишчи ёки ноль химоя ўтказгичга уланадиган учинчи ўтказгич қўлланилиши керак (шунингдек 6.1.20-бандга қаранг).

      2. Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар занжирида ажратувчи мосламалар ва сақлагичлар бўлмаслиги шарт.

Ноль ишчи ўтказгичлар занжирида, агар улар бир пайтнинг ўзида ноль симига улаш учун хизмат қилса, ноль ишчи ўтказгичларни ўчириш билан бир пайтда кучланиш остида бўлган барча симларни ўчирадиган ўчиргичларни қўлланилишига руҳсат этилади (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.7.83-бандига қаранг).
Бир қутбли ўчиргичлар, ноль ишчи ўтказгичда эмас, фаза ўтказгичларида ўрнатилиши лозим.

      1. Линияларнинг ноль химоя ўтказгичларидан бошқа линиялардан таъминланаётган электр ускунани ноль симига улаш учун фойдаланишга руҳсат этилмайди.

Ёритиш линияларининг ноль ишчи ўтказгичларидан бошқа линиялардан таъминланаётган электр ускуналарни ноль симига улаш учун фойдаланишга руҳсат этилади, агар барча кўрсатилган линиялар битта трансформатордан таъминланаётган бўлса, уларнинг ўтказувчанлиги мазкур боб талабларини қониқтирса ва бошқа линиялар ишлаётган вақтда ноль ишчи ўтказгичларни узилиш имконияти истисно қилинган бўлса. Бундай холатларда ноль ишчи ўтказгичларни фаза ўтказгичлари билан бирга ўчирадиган ўчиргичлар қўлланмаслиги керак.

      1. Қуруқ, агрессив муҳитсиз хоналарда ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни бевосита деворлар бўйлаб ўтказишга руҳсат этилади.

Зах, нам ва ўта нам хоналарда ва агрессив муҳитли хоналарда ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар деворлардан камида 10 мм масофада ўтказилишлари лозим.

      1. Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар кимёвий таъсирлардан химояланган бўлишлари керак. Ушбу ўтказгичлар кабеллар, қувурлар, темир йўл билан кесишган жойларда, улар бинога кирган жойларда ва ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлар шикастланиши мумкин бўлган бошқа жойларда, ушбу ўтказгичлар химояланган бўлишлари керак.

      2. Ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичларни деворлар ва тўсиқлар орқали ўтиши, одатда, уларни бевосита бекитиб бажарилиши керак. Бу жойларда ўтказгичлар уланишларга ва шахобчаланишларга эга бўлмасликлари шарт.

      3. Ерга уловчи ўтказгичларни биноларга киритиш жойларида танитиладиган белгилар назарда тутилган бўлиши шарт.

      4. Маҳсус ётқизилган ерга уловчи ва ноль химоя ўтказгичлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга руҳсат этилмайди.


Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish