Бевосита кондуктометрияда солиштирма электр ўтказувчанликнинг концентрацияга боғлиқлиги асосида таҳлилий хулоса қилинади. Бевосита кондуктометрия усулида модда концентрацияси эритманинг электр ўтказувчанлиги бўйича аниқланади. Юқорида кўрсатилганидай, маълум шароитда концентрация билан электр ўтказувчанлик муайян мутаносибликда боғланган Электр ўтказувчанлик ионларнинг концентрациялари, ҳаракатчанлиги, ҳарорат, эритувчининг қовушоқлиги ва диэлектрик ўтказувчанлиги билан боғлиқ бўлганлиги учун концентрация ўзгарганда бошқа қийматлар ўзгармас бўлиши зарур, акс ҳолда, олинадиган натижалар муайян хатолардан холи бўлмайди. Хатоларнинг қиймати юқоридаги
омилларнинг қанчалик фарқланишига боғлиқ. Кондуктометрик усул
селектив усуллар қаторига кирмаганлиги учун айрим моддаларнигина аниқлашда яхши натижаларга эришиш мумкин. Шунинг учун бу усул концентрациялари кичик (10-
1÷10-6 М) бўлган эритмаларни текшириш учун кенг қўлланилади. Агар ҳисоблашлар учун даражалаш чизмаларидан фойдаланилса, юқориконцентрацияли эритмаларни ҳам аниқлаш мумкин. Агар эритмада аниқланадиган моддалардан бошқа бегона моддалар ҳам бўлса, аниқлашни фақатгина уларнинг ўзгармас (ёки ниҳоятда кам ўзгарадиган) концентрацияларида ўтказиш мумкин. Кўпинча кимё саноатидаги жараёнларни назорат қилишда йўл қўйиладиган хато 1 % атрофида бўлиши мумкин.
|
Bevosita va bilvosita konduktometrik usullarda aniqlashlar qanday amalga oshiriladi? (bevosita konduktometriya, modda konsentratsiyasi, eritmaning elektr o‘tkazuvchanligi, titrlash, titrlashning oxirgi nuqtasini topish)
|
116
|
Паст частотали кондуктометрияда эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги билан концентрацияси орасидаги боғлиқлик ўрганилади. Бунда ўлчаш бевосита ва билвосита усуллар ёрдамида амалга оширилади. Юқори частотали усул бўйича дастлабки тажрибаларни Ж.Блэк (1933) ўтказган эди. Усулнинг назарий масалалари Рейли ва бошқалар (1953 й.) томонидан ишлаб
чиқилган. Юқори частотали кондуктометрия усули эритмаларнинг
электр ва диэлектрик ўтказувчанлигини ўлчаш учун қўлланилади. Бу усул классик кондуктометрия ва диэлкометрия усулларининг оралиқ кўриниши саналади. Юқори частотали усулнинг кондуктометрия усулидан туб фарқи диэлектрик ўтказувчанликнинг ўлчаш бўғини катталикларига кескин таъсири ва бўғинда ток зичлигининг нотекистақсимланишидир.
|
Past chastotali konduktometriya usulining mohiyati nimada? (chastota kattaligi, qarshilik, elektr o’tkazuvchanlik, elektrodlar)
|
117
|
Солиштирма электр ўтказувчанлик молекуляр (эквивалент) электр ўтказувчанлик билан κуйидагича боғланган: 1000 æV
æcλ = = , бу ерда с – электролит эритмасининг концентрацияси (моль/л); 1000/с=V – суюлтириш чегараси, л. Молекуляр (эквивалент) электр ўтказувчанлик деганда, сирт юзаси 1 см2 бўлган иккита бир-биридан 1 см масофада жойлашган инерт электродлар орасидаги, таркибида модда миқдори моль (экв. моль) бўлган эритманинг электр ўтказувчанлиги тушунилади.
|
Solishtirma va molekulyar (ekvivalent) elektr o’tkazuvchanlik nima? (elektrodlar orasidagi masofa, elektrodning yuzasi, ekvivalent, molekulyar, sig’im, elektr o’tkazuvchanliklari)
|
118
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |