Кольрауш қонуни. Электролитлар эритмаларида электр
токи турли хил зарядланган ионларнинг қарама-қарши ҳаракати натижасида пайдо бўлади. Эритманинг электр ўтказувчанлиги катионлар λ+) ва анионлар (λ-) ҳаракати натижасида келиб чиққан электр ўтказувчанликлардан иборат бўлади. Ионларнинг электр ўтказувчанлигиуларнинг ҳаракатчанлиги билан белгиланади. Ионларнинг молекуляр (эквивалент) электр ўтказувчанлиги улар абсолют тезликларининг (υ+,υ-) Фарадей сонига (≈96500 Кл) кўпайтмасига тенг, яъни: λ+=υ+F ва λ=ⱱF
|
Kolraush qonuni va ionlar harakatchanligi. (additivlik qonuni, Kolraush, elektrodlar, fon elektrolit, )
|
119
|
Ионларнинг ҳаракатчанлиги эритманинг суюлтирилиш даражасига
боғлиқ бўлиб, эритма қанча кўп суюлтирилган бўлса, ҳаракатчанлик
шунча катта бўлади. Чексиз суюлтирилган эритмаларда у ўзининг энг катта қийматига эриб, бундай эритмаларда электролитнинг эквивалент электр ўтказувчанлиги унинг таркибидаги ионлар ҳаракатчанликлари йиғиндисига тенг. Бу Кольрауш томонидан таърифланган аддитивлик (ионлар ҳаракатининг мустақиллик) қонунидир. У қуйидагича ифодаланади: λ∞=λ∞++λ∞-, бу ерда λ∞ - электролит эритмасининг чексиз суюлтирилгандаги эквивалент электр ўтказувчанлиги. λ∞+ нинг қиймати λ∞- нинг қийматига боғлиқ эмас, демак, катионнинг табиати λ∞- нинг қийматига таъсир кўрсатмайди.
|
Elektr o’tkazuvchanlik additivligi deganda nimani tushunasiz? (elektr o’tkazuvchanlik,ionlar harakati, mustqailligi, qarshilik, ionning konsentratsiyasi)
|
120
|
Электр ўтказувчанликнинг турли омилларга
боғлиқлиги. Электр ўтказувчанлик ионларнинг табиати, концентрацияси, эритувчининг табиати ва ҳарорат сингариларга боғлиқ. Электр ўтказувчанлик ионлар табиатига боғлиқ. Электр ўтказувчанликнинг концентрацияга боғлиқлиги турли хил электролитлар учун турлича. Кўпчилик электролитлар учун концентрациянинг ошиши солиштирма электр ўтказувчанликнинг ортишига ва маълум қийматдан кейин камайишига олиб келади. Юқори концентрацияларда электр ўтказувчанликнинг камайиши ионлар орасидаги ўзаро таъсирнинг кучайиши билан тушунтирилади. Бундан ташқари, бу ҳол кучли электролитлар эритмаларида ионларнинг ўзаро бирикиб, жуфтлашган ионлар ҳосил қилиши билан, кучсиз электролитлар эритмаларида эса диссоциланиш даражасининг камайиши ва ионлар абсолют
тезликларининг ўзгариши билан боғлиқ. Электр ўтказувчанлик концентрациянинг янада ошиши билан ортиши мумкин. Электр ўтказувчанликнинг бундай ўзгариши аномал электр ўтказувчанлик деб юритилади. Концентрация ошиши билан электр ўтказувчанликнинг камайиши ва кейин яна ортиши ҳамма вақт ҳам юқоридагидай бўлавермайди. Ҳароратнинг ошиши билан солиштирма ва эквивалент электр ўтказувчанлик қийматлари ортади. Бундай ўзгариш эритма қовушоқлигининг камайиши туфайли ионлар ҳаракатининг ортиши ва гидратланишининг сусайиши билан тушунтирилади.
|
Elektr o’tkazuvchanlikka qanday omillar ta’sir ko’rsatadi? (eritmaning suyultirilganligi, harorat, o’lchash usuli)
|
121
|
Юқори концентрацияларда электр ўтказувчанликнинг камайиши ионлар орасидаги ўзаро таъсирнинг кучайиши билан тушунтирилади. Бундан ташқари, бу ҳол кучли электролитлар эритмаларида ионларнинг ўзаро бирикиб, жуфтлашган ионлар ҳосил қилиши билан, кучсиз электролитлар эритмаларида эса диссоциланиш даражасининг камайиши ва ионлар абсолют
тезликларининг ўзгариши билан боғлиқ. Электр ўтказувчанлик концентрациянинг янада ошиши билан ортиши мумкин. Электр ўтказувчанликнинг бундай ўзгариши аномал электр ўтказувчанлик деб юритилади. Концентрация ошиши билан электр ўтказувчанликнинг камайиши ва кейин яна ортиши ҳамма вақт ҳам юқоридагидай бўлавермайди. Ҳароратнинг ошиши билан солиштирма ва эквивалент электр ўтказувчанлик қийматлари ортади. Бундай ўзгариш эритма қовушоқлигининг камайиши туфайли ионлар ҳаракатининг ортиши ва гидратланишининг сусайиши билан тушунтирилади.
|
Konsentratsiya, ionlar tabiati, harorat va erituvchining tabiati bilan elektr o’tkazuvchanlik orasida qanday bog’lanish mavjud? (Ionlar tabiati, harorat, erituvchining tabiati, solishtirma, ekvivalent elektr o’tkazuvchanlik, konduktometrik yacheyka)
|
122
|
Электрод сирт юзасини ошириш усулларидан бири унинг сиртини
платина кукуни қатлами билан қоплашдир. Бунда поляризацион қаршилик туфайли киритиладиган хато анча камаяди . Бу таъсир дастлаб Кольрауш томонидан аниқланган эди. Кольрауш
платинани электрод сиртида чўктириш учун электродни Н2PtCl6 эритмасига тушириб, оз миқдордаги қўрғошин ацетат иштирокида электролиз қилишни тавсия қилди. Платиналаш таркибида 3 % Н2PtCl6 ва 0,025 % Pb(CH3COO)2 бўлган HCl эритмасида, токнинг зичлиги 0,0014 А/см2 бўлганда ўтказилади. Ҳар 10 минутда қутблар алмаштириб турилади. Электролитик бўғин электродлари орасидаги масофа поляризацион қаршиликка таъсир кўрсатмайди.
|
Elektrod sirtini platina kukuni qatlami bilan qanday qoplash mumkin? (befarq elektrod, platina, platina tuzi)
|
123
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |