Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet9/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§2. Иш бажариш тартиби

27. Ишлаб турган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган наряд бўйича олиб борилиши керак.


Мазкур Қоидаларда кўрсатилган ҳолларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади.
28. Ишларни ўзбошимчалик билан бажариш ҳамда наряд ёки фармойиш билан белгиланган иш жойларини кенгайтириш ва топшириқ ҳажмини ошириш ман қилинади.
29. Наряд билан иш қилинаётган электр қурилмаларда ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораётган шахс ёки ушбу наряд берган шахс билан келишилган холда бажарилиши лозим.
Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 2-жадвал) «Келишилади» деган сўз ёзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади.
30. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларни, ҳамда кучланишидан қатъий назар ҳаво электр узатиш тармоғини капитал таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси (бундан кейин-ИБЛ) бўйича бажарилиши шарт.
31. Электр станцияси ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмалари ва кабел электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаётганда қуйидагиларни бажариш керак:
иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги беҳосдан тегиб ўтиш эҳтимоли бўлган бошқа ток узатувчи қисмларни тўсиш;
диэлектрик калишда, ёки изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
изоляцияланган дастакли асбоблар (отверткаларда, бундан ташқари стержень ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ёрдамида ишлаш; бундай асбоб бўлмаса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
Енги калта ёки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш ман қилинади.
32. Агар электр қурилмалар ичида эгилиб ишлаётган шахс қаддини ростлаганда, электр қурилманинг ток ўтказувчи қисми билан шахс орасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2 иловада кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш ман қилинади. 6-110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаётган шахснинг орқа ёки икки ён томонида жойлашган ҳолларида иш бажариш ман қилинади.
33. Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторларига ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади.
34. ҲЛ ва АҲЛ нинг кучланиш остидаги қисмини (симлар, трослар) улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалларини тенглаштириш эса, уларни (кесилиш керак бўлган жойининг иккала тарафини) бир-бирига сим орқали улаш ёки бўлиниши керак бўлган қисмининг иккала томонини алоҳида-алаҳида ерга улаб, сўнгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улаш қурилмасига улаш керак.
35. Электр ҳимоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, ўлчов штангаси ва кучланишни ўлчовчи асбоблар билан) ишлаганда ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми узунлигидан бошлаб, то электр қурилманинг кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмигача бўлган масофагача яқинлашишга рухсат берилади.
36. ОТҚ ва ҲЛ кесишишган оралиғида кучланиш остида бўлган симдан пастда жойлашган симлар (трослар) ва унга тааллуқли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симларга, алмаштириш учун мўлжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаётган симлар (трослар) устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқон ташланади. Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ёки бошқа жойга тортиб маҳкамлаш керак. Симларни (тросни) кўтариш аста секин бир маромда бажарилиши керак.
37. Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симлар ва уларга тааллуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқлаган ИБЛ бўйича олиб борилиши керак. ИБЛда симни осилиб кетмаслик чораси, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тамоғи таъсирида хосил бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман қилинади.
38. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр қурилмада кучланиш тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
39. Қоронғи тушган пайтда иш олиб бораётган жой, йўлаклар, у ерга бориш йўли ва иш жойи ёритилган бўлиши керак. Ёритилиш даражаси бир хил бўлиб, ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади.
40. Момоқалдироқ пайтида ҲЛ, ҲАЛ, ОТҚ, ЁТҚда, ҲЛсининг чиқишлари ва ажратгичларида, ҲЛ участкаларига уланган КЛда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани ҲАЛ кирган қисмида ва антенна–устун жойлашган иншоотларда барча ишлар тўхтатилиши керак.
41. Электр станцияси ва подстанциянинг ишлаб турган электр ускуналари (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва ш.ў. ускуналардан ташқари) хонасида, ЁТҚ ва ОТҚда, қудуқда, туннеллар ва зовурларда турган ҳамда ҲЛда хизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан фойдаланиши лозим.
42. Компрессор ва ҳаво йиғувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи қурилмаларга хизмат қилувчи ходимлар электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши керак.
43. Бошқариш шчитида ва ТҚда жойлашган ҳисоблагичлар ва бошқа ўлчов асбобларининг кўрсатмаларини шу корхонанинг ёки бошқа ташкилотнинг ходими навбатчи ходим назорати остида ёзиб олиши мумкин. Агар маҳалий навбатчи бўлмаса кўрсатмалар тезкор сайёр бригаданинг ходими назорати остида ёзиб олиниши мумкин.
44. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда ҚМҚ «Қурилишда техника хавфсизлиги» талабига риоя қилиши зарур.

Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish