ток узатувчи қисм - кучланиш остида бир маромда турган электр ускуналари қисми;
ток узатмайдиган қисм - авария режими натижасида кучланиш остида бўлиши мумкин бўлган электр ускуна қисмлари, масалан электр машина корпуси;
электрдан ҳимоя қилиш воситалари – электр қурилмаларда ишловчи одамларни электр токидан шикастланишидан, электр майдонининг ва электр ёйининг таъсиридан ҳимоя қилувчи кўчма ва кўтариб юриладиган буюмлар;
электр қурилма - электр энергиясини ҳосил қилиш ёки ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ёки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва иншоотлар мажмуи;
маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаси - тезкор-сайёр бригада ёки тезкор-таъмирлаш ходимлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, ҳамда электр қурилмалари;
ишлаб турган электр қурилма - кучланиш остида бўлган ёки коммутацион аппаратларни улаш билан кучланиш берилиши мумкин бўлган электр қурилмалари ёки унинг участкалари;
1000 вольтдан паст ва юқори кучланишли электр қурилмалари -кучланиши 1000 вольтдан паст ва юқори бўлган электр қурилмалари (амалдаги кучланишнинг қийматига қараб). Мазкур Қоидаларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларнинг талаблари 42 В дан юқори кучланишга тегишли.
II боб. Умумий қоидалар
2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ иш жараёнида фойдаланиладиган ҳимоя воситала-ри давлат стандартлари талабларига, ҳамда «Электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари»га жавоб бериши шарт.
3. Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, компрессор ускуналари ва ҳаво тўплагичлар, асбоб ва мосламалар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларига, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг амалдаги қоидаларига ҳамда асбоб ва мосламалар ёрдамида иш бажаришда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек ишлаб чиқарган завод йўриқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак.
4. Ишлаб турган электр қурилмаларда қурилиш ва монтаж ишларини бажараётганда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (бундан кейин ҚМҚ) №Қурилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” талабларига риоя қилиниши шарт
5. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларида мазкур Қоидаларнинг талаблари ҳисобга олиниши керак.
Ҳар бир ходим ўзи аниқлаган қоида бузилишларини ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўра олмаса, зудлик билан бу ҳақда юқори раҳбариятга хабар бериши шарт.
6. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |