Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet10/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

5 боб. Ташкилий тадбирлар
§1. Умумий талаблар. Ишларни хавфсиз бажариш бўйича
маъсул шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари

45. Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:


ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш;
наряд ёки фармойиш бериш;
иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш;
иш жойини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш;
иш жараёнида назорат олиб бориш;
бошқа иш жойига ўтказиш;
иш жараёнидаги танаффуслар ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
46. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга қуйидаги шахслар жавобгардир:
наряд, фармойиш берувчи;
иш раҳбари;
иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берувчи шахс;
иш жойини тайёрловчи шахс;
ижозат берувчи шахс (иш жойини тайёрловчи ва ижозат берувчи ходим битта бўлиши мумкин);
ишбоши;
кузатувчи;
бригада аъзоси.
47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди. У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чора-тадбирларини тўғри ва етарли эканлиги, бригада аъзоларининг сифат ва сон таркиби, жавобгар шахсни тайинланиши, ҳамда нарядда кўрсатилган ходимларни электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи улар бажариши керак бўлган ишга мувофиқлиги учун жавобгардир.
48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхонанинг ва унинг тузулмавий бўлинмаларидаги электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган маъмурий-техник ходимларига берилади.
Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар бўлмаганда, кечиктириб бўлмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр қурилмани эксплуатация қилувчи электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин.
Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбарининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши керак.
49. Иш раҳбари нарядда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уларнинг етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига ўтказилган йўриқномавий машғулотнинг сифатига ва тўлалигига, ҳамда ишларни хавфсиз олиб борилиши ташкил қилинишига жавоб беради.
Иш раҳбари қилиб электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган мухандис-техник ходимлар тайинланиши керак. Агар бажарилаётган ишнинг айрим босқичларида иш раҳбаридан узлуксиз назорат остида ва иш раҳбари бошчилигида бажарилишини талаб қилса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» деб қайд этилган сатрига бу ҳақда ёзиб қўйиши керак.
50. Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич ўрнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлича борлигига, ҳамда ишга қўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор-таъмирлаш ходимларига, ҳамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунада олдиндан бажариб қўйилган ўчириш ишлари ва ускуналар ерга улангани ҳақида маълумот бериши шарт.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб йўриқномасига асосан, электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим, шунингдек корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-техник ходимигина хақлидир.
51. Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўғри ва аниқ тайёрлашга, ҳамда иш шароитига таалуқли тадбирларни (электр ускунани қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсиқ қўйиш ва ҳоказолар) бажаришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлаш ҳуқуқи ушбу электр қурилмани тезкор ўчириш ёқиш ҳуқуқи берилган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимгагина берилади.
52. Ишлашга ижозат берувчи кўрилган хавфсизлик чора-тадбирларининг тўла ва тўғрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўғрилигига ҳамда берилаётган йўриқноманиниг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради.
Ижозат берувчи шахслар навбатчилардан ёки мазкур Қоидаларнинг 57 бандида қайд этилган шахслар томонидан бажарилган бўлса, ҲЛ да ишлашга ижозат бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор таъмирлаш ходимларидан тайёрланади. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда ишлашга ижозат берувчи IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда эса ишлашга ижозат берувчи III гуруҳга эга бўлиши керак.
53. Ишбоши қуйдагиларга жавоб беради:
тайёрланган иш жойини наряд кўрсатмаларига мувофиқлиги;
бригада аъзоларига ўтказилган йўриқномавий машғулотнинг аниқ ва тўлалиги;
керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инветарлар ва мосламаларнинг борлиги, ишга яроқлилиги ва етарлилиги, ҳамда улардан тўғри фойдаланалиши;
иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик техникаси плакатлари ва белгиларни, беркитиш қурилмаларининг сақланиши;
ишларни хавфсиз ўтказилиши ва мазкур Қоидаларга риоя этилиши.
Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст ҳолдаги бригада аъзосини ишдан четлаштириши зарур.
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмада наряд бўйича ишлар бажарилишида ишбоши электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмада эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. Зарарли газ пайдо бўлиш хавфи бор ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишларда эса ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши керак.
Мазкур Қоидаларнинг 67, 199 ва 400 бандларида кўрсатилгандан ташқари, барча электр қурилмаларда фармойиш билан иш олиб боришда ишбоши электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлиши мумкин.
54. Кузатувчи электр қурилмаларда мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун тайинланиши керак.
Кузатувчи қуйидагилар учун жавоб беради;
тайёрланган иш жойини наряд кўрсатмасига мувофиқлиги;
иш жойига ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгилари ва плакатлари, юритмаларнинг беркитувчи қурилмаларни мавжудлиги ва сақланиши;
иш олиб бораётган бригада аъзоларининг ток уришига нисбатан хавфсизлиги.
Ишнинг технологияси билан боғлиқ хавфсизлик учун шу бригада таркибига кирган унга бошчилик қиладиган шахс жавобгар бўлади ва у доим иш жойида бўлиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзиб қўйилиши керак.
Кузатувчи шахс электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ишчидан тайинланиши мумкин.
55. Ҳар бир бригада аъзоси мазкур қоидалар талабларини, ишлашга ижозат бериш пайтидаги ва иш жараёнида олган йўриқнома, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларини бажариши шарт.
56. Корхона раҳбарининг ёзма кўрсатмаси билан ўз ишчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериш расмийлаштирилади: наряд, фармойиш берувчи, иш рахбари, иш боши, ишга ижозат беручи (тезкор таъмирлаш ходими), шунингдек электр қурилмаларни якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар.
57. Жавобгар шахслар ўриндошлик йўли билан мазкур Қоидаларнинг 4 иловасида келтирилган қўшимча вазифаларнинг бирини бажаришлари мумкин.
ҲЛ да коммутацион аппаратдан фойдаланмасдан иш жойини тайёрлашда фақат кучланиш бор йўқлигини текшириш ва кўчма ерга улагични қўйиш керак бўлган ҳолларда иш раҳбари ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган ишбоши ўриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish