Ишни амалга ошириш тартиби. Тажрибада ўрта хато методидан фойдаланилади. Тажриба эркин кузатиш шароитида ўтказилади. Тажрибани талабалар жуфт-жуфт бўлиб ўтказадилар. Улардан бири экспериментатор, иккинчиси эса текширилувчи сифатида иштирок этади. Барча текширилувчилар 30 та тенгликни ўтказишлари керак. Тажриба бошланишидан олдин экспериментатор текширилувчига қуйидаги йўриқнома билан мурожаат қилади.
Йўриқнома: «сурилгични ҳаракатга келтириб, кесмани тенг икки қисмга ажратинг. Топшириқни аниқ бажаришга ҳаракат қилинг».
Экспериментатор сурилгични шундай ҳолатга қўядики, кесмани тенгсиз бўлиб туради. Сўнгра текширилувчи сурилгични шундай ҳаракатлантирадики, у кесмани тенг иккига ажратгунга қадар, давом этади.
Натижаларни қайта ишлаш.
Плюс ва минус ишораларини тенглаштириш учун ўртача хато қиймат ҳисобланади (М+ ва М-);
Ушбу тенглик бўйича ўртача квадрат оғиш ҳисобланади:
;
3. Умумий қийматлар ҳисобланади, яъни бунда установканинг ўртача қиймати билан ўртача квадрат оғиши ҳисобга олинади.
4-машғулот
Установка иллюзияси
Кириш қайдлари. Идрок иллюзиясининг бир қатор турлари мавжуд. Бунга оғирлик, ҳажм ва ўлчов иллюзияларини мисол сифатида келтириш мумкин. Агар текширилувчига икки қўлида оғирлиги бир хил бўлмаган предметларни бир вақтда кўтариш тавсия этилса, улардан бири бошқасига нисбатан оғирроқ, иккинчи эса енгил туюлади. Дастлабки синов машқларида текширилувчиларга ҳар хил оғирликдаги предмет қўлига берилади. Бир неча синовлардан сўнг бир хил оғирликдаги предметлар берилганда, уларнинг вазнини ҳар хил баҳолайди. Олдин катта ҳажмли предметни ушлаган шахс қўлидаги жисмни кичик деб баҳолайди. Бу иллюзиялар кўришда эквалентликка эга.
Ушбу мисоллардан иллюзия вужудга келишининг умумий хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Текширилувчининг олдига иккита предметнинг оғирлиги, ўлчами ва ҳажмига кўра, қиёсий баҳолаш вазифаси қўйилади.
Тажриба икки қисмдан иборат: дастлабки ёки йўналтирувчи ҳамда асосий-назорат. Дастлабки босқич тажрибасининг мақсади-текширилувчида иллюзия вужудга келиши учун асос яратиши керак, асосий босқич -тажрибанинг мақсади эса, иллюзияни тадқиқ этишдан иборат.
Йўналтирувчи босқич тажрибада ҳар хил объектлар жуфтлиги тақдим этилади., назоратда эса бир хил жуфтлик тақдим қилинади.
Текширилувчилар назорат босқичида контрастни бошқаришда хатога йўл қўядилар: йўналтирувчи босқичдаги катта ҳисобланган объект кичикдек туюлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |