Экспериментал психология ва практикум


Ҳаракатсиз фигура-стимулни нофаол сезиш



Download 3,65 Mb.
bet56/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

Ҳаракатсиз фигура-стимулни нофаол сезиш. Экспериментатор текширилувчининг кафтига ҳаракатлантирмаган ҳолда фигурани қўяди. Бунда экспериментататорга фигурани кафтга қўйиш вақтида уни қаттиқроқ босиши таъқиқланади, текширилувчи эса уни кафтига жойлаштиради ва бошқа қўли билан уни пайпаслаб кўради. Экспериментатор текширилувчининг сигналига кўра, фигурани олади ва унинг кўзидаги боғлоғични ечади. Сўнгра текширилувчи идрок қилган фигурасининг расмини чизади.
I- тажриба-ҳаракатли фигура-стимулни нофаол сезиш. Экспериментатор фигуранинг контуридан текширилучи ўнг қўлининг ҳаракатсиз кўрсаткич бармоғи бўйлаб силлиқ айлантиради. Фигура контурини тўлиқ бир марта айнлантиргандан кейин текширилувчи унинг шаклини чизади.
II- тажриба-сунъий фаол сезиш. Текширилувчининг ўзи стимул фигура контурини қайтармасдан, кўрсаткич бармоғи билан айлантириб чиқади. Унга ҳар бир фигура контурини 3-4 марта пайпаслаб кўришга рухсат берилади. Экспериментатор тажриба вақтида фигуранинг ҳаракатсизлигини таъминлаш учун тутиб туради.
III- тажриба-фаол сезиш. Текширилувчининг ўзи бир қўли билан тақдим этилаётган фигурани пайпаслаб кўради. Пайпаслаб кўриш вақти чекланмаган.Пайпаслаб кўрилгандан кейин текширилувчи фигурани чизишга киришади.
IV- тажриба-бимануал сезиш. Экспериментатор текширилувчига фигурани икки қўллаб фаол пайпаслаши орқали сезиши органи ёрдамида унинг шаклини яққол аниқлашни таклиф этади. Текширилувчидан пайпаслаш вақтида ҳар бир қўлидаги бармоқларининг ҳаракатини батартиб кузатиши сўралади. Текширилувчи қўл ҳаракатларининг оғзаки ҳисоботидан ташқари фигурани ҳам чизади.
Натижаларни қайта ишлаш. Натижаларни қайта ишлаш учун текширилувчининг расмлари тажриба рақамига кўра гуруҳлаб чиқилади.
I-II тажриба:
1. Биринчи навбатда чизмаларнинг метрик хусусиялари, яъни чизиқларнинг узунлиги, пропорцияси ва фигурадаги умумий элементлар миқдори баҳоланади.
2. Чизмани чизилиш сифати 5 балли тизим бўйича баҳоланади:
5 балл -чизилган фигура тест-объектдаги шаклга тўлиқ мос келса.
4 балл-асл нусханикига нисбатан фигуранинг чизиқлари узун ёки калта чизилган ҳолатда.
3 балл-фигуранинг томонлари узунлиги ва бурчакларини чизишда янглишишларга йўл қўйилган бўлса.
2 балл- бурчаклар ва томонларни чизишда янглишилса, фигуранинг оригиналидаги битта ёки бир нечта элементар тушириб қолдирилган бўлса.
1 балл-чизма билан оригинал фигура ўртасида мослик мутлақо бўлмаса.
3. Тажрибалардаги ҳар бир фигура учун олинган балли бўйича баҳолар протоколда қайд этилади ва ҳар бир тажриба бўйича ўртача балл ҳисоблаб чиқилади.
В тажриба: Ушбу тажриба натижаларининг қайта ишлаш экспериментаторнинг бимануал сезиш хусусиятлари ҳақидаги ёзма хулосаси асосида амалга оширилади. Бунинг учун қўл ва бармоқларнинг қуйидаги функцияларига эътибор қаратилади:
- ўнг ва чап қўлларнинг фаоллигидаги ҳар хиллик;
- бармоқларнинг ҳар хил вазифани бажариши (бош бармоқнинг ҳисоблаш нуқтаси, кўрсатувчилик роли);
-бармоқларни стимул таъсирида ишлаши;
-контур бўйича бир текис ҳаракатланмаганлиги (секинлашганлиги, тўхтаб қолганлиги ва ортга қайтганлиги);
-алоҳида ҳаракатлардаги устувор функциялар, яъни билиш ва назорат функциясининг мавжудлиги.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish