ДИҚҚАТНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ
Диққатнинг бошқа руҳий жараёнлардан фарқли томони шундаки, уни баҳолашда бир қатор жиҳатлари инобатга олинади. Диққатнинг психик жараён сифатида қараш ёки уни жараён сифатида эътиборга олмайдиган томонлари ҳам мавжуд. Диққатнинг психик жараён эмаслигига сабаб унинг алоҳида фаолият маҳсулига эга бўлмаслигида. Аксинча диққатни бошқа психик жараёнлар билан муносабатида жараён сифатида, яъни сенсор, перцептив ва интеллектуал диққат; ҳолат сифатида эса тўплаганлик ҳолатини, шахс хусусияти сифатида эса эътиборлилик тарзда қараш мумкин.
Диққатнинг бошқарувчилик функцияси бошқа билиш жараёнларидан анча фарқ қилади. Бу эса унинг турларини психик бошқариш усуллари билан муносабатида кузатилади. Диққат турларини таснифлашда ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрий диққатдан кейинги диққатга ажратишга олиб келди. Ихтиёрсиз диққат таъсир кўрсатувчининг физик хусусиятларига боғлиқ (жадаллиги, контрастлиги, давомийлиги, тасодифийлиги ва бошқ.). Агар диққатнинг йўналганлиги ва тўпланганлиги англашилган мақсадга асосланган бўлса, бу ихтиёрий диққат, деб аталади. Иккита тури билан бир қаторда ва улардан фарқли улароқ, учинчи тури-ихтиёрий диққатдан кейинги диққат ҳам мавжуд. Бунда қандайдир вазифа онгли амалга оширилганлиги билан, шахснинг бу фаолиятга сингиб кетиши иродавий куч талаб этмайди.
Диққатнинг бир қатор хусусиятлари мавжудки, уларга танловчанлиги, кучи, барқарорлиги, тўпланиши, ҳажми, тақсимланиши ва кўчиши киради. Диққатнинг ҳажми деганда, қисқа вақт ичида идрок этилган объектлар миқдори тушунилади. Қатор тадқиқотчилар диққатнинг ҳажми деганда, ахборот кўламидан келиб чиқиб баҳолашади. Уларнинг фикрича, субъектнинг бу ахборотни ўзлаштириш учун қандай қилиб онгни тўплаш имконияти билан, баҳоланади.
Ҳар хил турли стимулли шароитда диққат кўламини ихтиёрий бошқариш анча чекланган. Стимулларнинг маъноли тузилмаси эса, юқори кўрсаткичга олиб келади. Диққат кўламининг чекланганлиги сенсор-перцептив зонага тушган объектларнинг доимий ажратиб олинганлиги билан белгиланади. Ажратилмай қолган объектлар эса фон сифатида иштирок этади. Диққат йўналтирилган бир қатор объектлар бўладики, аммо уларнинг ҳаммасини ҳам танлаб бўлмайди. Фақат диққат ажрата олган қисмигина унинг танловчанлигини ифодалайди.
Диққатнинг барқарорлиги- бу субъектнинг психик фаоллик йўналишидан чалғимасдан, объект устида диққатни тўплаб тура олиши вақтига айтилади.
Диққатнинг тўпланганлиги ҳар хил чет таъсирлар шароитида субъектнинг объект устида онгини тўплаб тура олиш қобилияти билан изоҳланади.
Диққатнинг тақсимланиши субъектнинг бир вақтнинг ўзида бир неча объектга йўналганлиги ва имкониятига айтилади. Экспериментда диққатнинг тақсимланганлигини бир топшириқни бажаришда қанчалик вақт кетганлигини, айнан ушбу топшириқни бошқалари билан биргаликда бажарган шароитда қандай натижа берганлиги билан таққосланади.
Диққатнинг кўчиши деганда, бир объектдан иккинчи бир объекга, бир фаолият туридан иккинчисига ихтиёрий кўчиб ўтиши билан характерланади.
Юқорида санаб ўтилган диққат хусусиятлари функционал бирликка эга ва уларни ажратиш эса экспериментал усуллар орқалигина амалга оширилади. Шу сабабли ҳам бугунги кунда диққат хусусиятларини ўрганишда психология тармоқларида мавжуд усулларнинг бошқа фанлар усуллари билан ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
1-машғулот
Диққатни амалий психологик текширишда унинг кўлами, барқарорлиги, кўчувчанлиги ва тақсимланиши сингари хусусиятларини ўрганишга қаратилади. Диққатнинг барқарорлик даражасини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Булардан биринчиси, Крепеленнинг ишлашга қобилиятлик даражасини ўрганиш методикасидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |