Экспериментал психология ва практикум



Download 3,65 Mb.
bet10/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

2-КУРС УЧУН 3 СЕМЕСТР
1. Мавзу Экспериментал психологияга кириш
Машҳур инглиз олими Ф.Галътон 1884 –1885 йиллар давомида бир неча сериялардан тажрибалар ўтказди. Бунда 5 дан 80 ёшгача бўлган ҳохловчилар арзимаган ҳақ эвазига лабораторияда ўз кучи, реактсия тезлиги; организмнинг хислатларини 17 кўрсаткич бўйича текширишлари эди. Бу кўрсаткичлар қаторига шунингдек, бўйи, оқирлик, опканинг триклик сиқими, калт ва мушт кучи, ҳарфларни эслаб қолиш қобилияти, кўриш ўтктрлиги, рангни фарқлаш каби кўрсаткичлар ҳам киритилди. Тўлиқ дастур бўйича ҳаммаси бўлиб 9337 киши текширилиб чиқилди. Ф.Галътоннинг фикрига кўра, тестни ўказиш экспериментни талаб этади. Шундай қилиб, эксперимент фаннинг ҳақиқий асоси, пойдевори деб қарала бошланди. Бу ҳақида Дж. Кеттелл ҳам таъкидлаб ўтган: қачонки асосидан эксперимент ва ўлчаш, аниқлаш ташкил қилар экан, шундагина психология хақиқий ва аниқ фан бўлиши мумкин. 1890 йилда нашр қилинган илмий ишида у 50 турдаги лаборотория тестларининг рўйхатини келтиради. Ҳозирги кунда уларни тестдан кўра кўпроқ топшириқлар деб аташ тўғрироқ бўлади. бу топшириқлар тестларга қўйиладиган талаблардан фақат иккитасига эга эди: уни қўллаш кўрсатмаси мавжуд ҳамда тадқиқотнинг (лаборотор) илмий характери таъкидланган эди. Бу талабларга кўра лаборотория яхши жихозланиши; тестни ўтказиш вақтида бегоналар бўлмаслиги; барча теширувчиларга бир хилда кўрсатма берилиши, яъни улар нима қилишлари кераклигини яхши ўзлаштириб олишлари лозим эди.
Ф.Галътон ва Дж.Кеттелл дастлабки асарлари нашр этилгач, тест методи ғояси турли мамлакат олимларининг диққатини ўзига тортди. Шу тариқа унинг тарафдорлари ва қарши бўлган олимлар пайдо бўла бошлади. Бу методни қўллаш тарафдорларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Германияда – Г.Мюнстерберг, С.Крепилин, В.Онри, Франтсияда – А.Бине, АЈШда – Дж.Гилберд ва бошқалар. Бу тадқиқотчилар янги турдаги, яъни психологияни амалиёт эхтиёжлари билан боғлашга уринган олимлар эдилар. Бироқ амалий тадқиқотларга интилиш психологияда фандан йироқлашиш деб баҳоланади. Дж. Кеттеллнинг таъкидлашича, у ўзининг дастлабки тестларини лаборотория тадқиқотларида индивидуал фарқларни аниқлаш мақсадида 1885 йилда қўлланган, аммо В. Вундтнинг қаршилиги туфайли уларни нашрдан чиқара олмади.
Янги методлар яратилиши билан бирга бирлаштирилган тестлар қўлланила бошланди. Масалан, ақлни ўрганиш методлари орасида америкалик психолог Д.Векслер (1939, 1955) нинг субтестлари кенг тарқалди. Янги проектив методлар ҳам яратилиб, кенг қўлланила бошланди (амаерикалик психолог Г. Мюрре (1935, 1943) нинг тематик аппертсептсион тести ( ТАТ), немис психологи С. Розентс Вейгнинг фрустратсияга бўлган реактсияни ўрганиш тести ва бошқалар ).
Рус психологиясида диагностик методларидан фойдаланиш ўз тарихига эга. Бунда психодиагностика ривожланишининг икки босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи босқич 20-йилларнинг бошидан 30-йилларнинг ўртасигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда педагогика ва психотехникада тест методлари кенг тарқалди. Бу даврда психологик диагностиканинг ривожланишида М.С. Бернштейн, Л.С. Виготский, П.П. Блонский, С.Г. Геллерштейн, Н.Д. Левитов, Г.И. Россалимо, П.И. Шпилърейн ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Олимлар томонидан илгари сурилган қатор илғор фикрлар кейинчалик ривожлантирилмади, чунки 1936 йилдан кейин бу соҳадаги барча тадқиқотлар тўхтатилди ва психодиагностиканинг кейинги ривожланишига жиддий тўсиқ вужудга келди.
Психодиагностика ривожланишидаги икки босқич 50-60 йилларга тўғри келади. Бу даврда ақлий тараққиётни ўрганишга катта эътибор берилади.
Рус псизхологи томонидан ишлаб чиқилган ақлий тараққиётни сифатий таҳлил қилиш тамойили қатолр вазифаларни ҳал қилишда ўз маҳсулдорлигини намоён қилди ва кўпгина тадқиқотларда ўз аксини топди.
Республикамизда психодиагностиканинг ривожланишига М.Г. Давлетшин, Б.Р. Јодиров, Ғ.Б. Шоумаров, э.Ғ. Ғозиев, В.А. Токарева, Р.З. Гайнуттдинов каби олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Маьлумки, ХИХ аср физика, биология, физиология, химия ва бошқа табиат фанларнинг гуриллаб ўсиши билан характерланади. Фанда пайдо бўлган экспериментал методнинг кенг қўлланилиши фаннинг бундай ўсишига ёрдам берди. ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг бошларидаёқ психологлар ўртасида психик ходисаларни ўрганишда экспериментни тадбиқ қилиш мумкин эмасмикан деган масала майдонга чиқди.Бу масала буйича философ И.Кант ўз фикрини айтди. Унинг фикрича, психологияда экспериментнинг бўлиши мумкин эмас, уларга математикани тадбиқ қилиш мумкин эмас. Психик ходисаларни ўлчашнинг мумкинлиги, бинобарин, психологияда экспериметнинг бўлиши мумкинлиги хақида немис психологи И. Гербарт (1776-1841 й.) ижобий фикр айтган. У «психологияда математикани тадбиқ этиш мумкин ва зарурлиги хакида» шундай деган: «Менинг текширишларим амалда фақат психологиянинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, балки физикага ва умуман табиат фанларига ҳам қисман алоқадордир».
Гербартнинг фикрича, асосий психик элемент тасаввурдир, қолган барча проcесслар – хиссиёт, ирода, тасаввурлар комбинаcиясидан ва муносабатларидан иборатдир. Рухий холатлар доимо ўзгариш проcессида бўлади. Тасаввурларнинг бу доимий ўзгариш ва алмашиш проcессида ма`лум даражада доимийлик, қонуният бор. Бу доимийликнинг миқдор томонини ўлчаш мумкин. Шунинг учун ҳам , Гербартнинг фикрича, психологияга математикани тадбиқ қилиш мумкин.
Гербарт, гарчан психологияда экспериментдан фойдаланишнинг зарурлиги ва фойдалилигини исботлаган бўлса ҳам, лекин унинг ўзи бу методдан фойдаланмаган.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish