Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Шахсни йўналганлигини амалий тадқиқот этиш



Download 3,65 Mb.
bet8/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

7. Мавзу Шахсни йўналганлигини амалий тадқиқот этиш
Танлаш методи-танлаб олинган сотсиал муаммонинг муҳим хусусиятлари ҳақидаги якуний хулосаларни чиқаришга ёрдам берадиган тадқиқот усули ҳисобланади. Бу метод ёрдамида куч, вақт ва усуллар тежалади, муаммони ечишга хизмат қиладиган асосий белгилар танлаб олиниши эвазига муаммо тез ва аниқ ҳал этилади. Психологияда аҳамиятли натижани олишга хизмат қиладиган бир нечта танлов усуллари мавжуд бўлар:
а) алоҳида ҳолатларни ўрганувчи монографик тадқиқот;
б) статистик танлов методлари, бу ҳам икки турга ажратилади яъни кутилган ва кутилмаган танлаш.
Кутилган танловнинг мақсадга йўналтирилган ва пропортсияланган шакллари мавжуд бўлиб, ҳар иккаласи тадқиқотнинг сифатли олиб борилишига ёрдам беради. Пропортсияланган танловда сўровни ўтказишда қанча киши ва уларнинг қандай характерга эга бўлиши аниқланади.
Кутилмаган танлов эса буткул кутилмаган, қатламли ва қисмли танлаш турларига бўлинади. Буткул кутилмаган танловда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
а) лоторея асосидаги танлов;
б) тахминий сонлар асосида;
в) системали танлов олиб бориш.
Ижтимоий психологик тадқиқот объекти сифатида катта ҳудуд бўйлаб тарқалган ва сотсиал-демографик хусусиятлари билан фарқланувчи кўп сонли одамлар гуруҳи қатнашиши мумкин. Бу гуруҳларга ўн минглаб, юз минглаб одамларни қамраб олган ҳудудлар, вилоят, шаҳарлар, ишлаб чиқариш корхонасининг минглаб ишчилари, ўқув юрти талабаларини мисол келтириш мумкин. Табиийки, психолог бундай гуруҳнинг ҳар бир аъзосини бевосита сўроқ қилишга қизиқади. Лекин бунга ҳожат борми?
Масалан, сўрашнинг анкета усули орқали сиёсий саводхонлик борасида 20-30 кишидан иборат бир гуруҳни ёппасига сўроқ қилиш мумкин. Аммо айтайлик, 300 кишидан ортиқ гуруҳ аъзоларини ҳар бирини сўроққа жалб этиш бу қийин масала. Бу вазиятда интервю олувчи бир кунда 5 кишини сўроқ қила олса, олинган маълумотларнинг аниқлигига эришиш мумкин. Шу йўл билан 300 кишини сўроқ қилишда бир вақтнинг ўзида 60 тадан ортиқ интервюерларни жалб этишга тўғри келади. Бу ҳолат эса тадқиқот жараёнида ортиқча воситалар, энергиянинг сарфланишига олиб келади. Албатта, бирта тадқиқотчи бу жараённи бир неча кунга «чўзиб» ўтказиши мумкин, лекин бунда тадқиқотнинг иш суръати пасаяди. Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида ижтимоий психологик тадқиқотларда танлов методидан фойдаланилади.
Танлов жараёнида хатоликларнинг олдини олиш ва сўроқ қилинадиган шахслардан олинадиган эмпирик маълумотларнинг ишончлигига эришиш учун тадқиқотга жалб этиладиган кишилар сони оптимал даражада танлаб олинади. Статистик маълумотларни тўплашда ҳар хил шарт-шароитларнинг юзага келиши туфайли танлов мажмуалари ўзаро ҳамда бош мажмуага нисбатан фарқланиши мумкин. Илмий асосда белгиланган танлов мажмуаси таркиби олинган эмпирик маълумотлар юзасидан бош мажмуага мутаносиб бўлса, танлов мажмуаси бирликлари бош мажмуанинг микромодели сифатида намоён бўлади. Шунга асосланиб, танлов жараёни биринчидан, сотсиал объектларнинг сифатлари ва хусусиятларининг бир-бирига мослиги ва ўзаро боғлиқлиги, иккинчидан, бош мажмуадан ажратиб олинган танлов бирликларини ўрганишдан олинган хулосаларнинг ўзаро мутаносиблигига асосланган бўлади. Буни бир мисол тарзида кўриб чиқамиз.
Дарахтдан узилган олмалар таъмини аниқлашимиз керак бўлса бунинг учун саватдаги бу олмалардан 1 ёки 2 тасини таътиб кўришимизнинг ўзи етарли. Бу қониқиш бизнинг битта дарахтдан терилган олмаларнинг таъми деярли бир хил бўлишига бўлган ишончимиз билан белгиланади.
Аммо, айтайлик, 100 та дарахтдан терилган олмаларнинг таъмини билиш учун қандай йўл тутиш керак? Бунинг учун ҳар бир дарахтдан узилган олмаларни татиб кўриш керакми? Йўқ, бундай пайтда биз бир хил шакл ва рангга эга бўлган олмалар бир вақтнинг ўзида бир хил таъмга эга бўлади, деб хулоса қилишимиз учун объектнинг ташқи сифатлари (шакли, нави, рангги, массаси) тўғрисидаги тасаввурларимиз тўғри келади. Шу ўринда айтиш керакки, юқорида келтирилган объектнинг сифатлари бир неча вариантларга эга бўлиши мумкин. Бунда танлов мажмуаси сон жиҳатдан катта миқдордаги элементларни қамраб олиши, яъни «синов» учун жуда кўп олмалар танланади.
Тасаввур қилайлик, олдимизда 3 хил шакл (кичик, катта, ноксимон) га эга бўлган олмалар билан тўлдирилган бир сават турибди. Ҳар бир шаклдаги олмалар ўз рангига эга (қизил, сариқ, яшил).
Демак, саватда 9 навдаги олмалар бор. Бундай тўғри хулоса чиқаришимиз учун биз 9 тагача олмаларни татиб кўришимиз лозим бўлади.
Юқоридаги мисоллардан шу нарса аён бўладики, тадқиқот объектининг бир-бирига боғлиқ сифатларига асосланиб, шу объектнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашимиз мумкин. Шунинг учун бош мажмуадан танлов бирликларини танлаб олишда унинг хусусиятларигина эмас (олманинг таъми), балки у билан чамбарчас боғлиқ бўлган объектнинг сифатлари (шакл ва ранги) га эътиборни қаратиш лозим. Агар бундай сифат турлари кўпчиликни ташкил этса, шунча кўп танлов олишимиз лозим бўлади.
Ижтимоий ҳодисаларнинг ҳақонийлиги тўғрисидаги хулосаларнинг қай даражада аниқлиги ўтказилган танловнинг сифатига боғлиқ. Бунда психологнинг вазифаси чекланган миқдордаги танлаб олинган объектлар яъни танлов мажмуаларини ўрганишдан олинган натижаларга асосланиб, ўрганилаётган сотсиал муаммо юзасидан бош мажмуага тадбиқ этишдан иборат.
Ижтимоий психологик тадқиқотларда танловни шакллантиришда объект тавсифи, гипотезалар мазмуни ва тадқиқот вазифаларини белгилаш ҳамда тадқиқот мақсадини аниқ белгилаш муҳим рол ўйнайди.
Бунда тадқиқотдан кўзланган мақсадни саволларда акс эттириш, бу саволларни эса дихотомик шкалалар тарзида ифодалаш мақсадга мувофиқ.
Ижтимоий психологик тадқиқотларда қўлланадиган асосий танлов методларини чуқур ўрганишга киришишдан олдин бу жараёнга тааллуқли бўлган тадқиқот объекти, бош мажмуа, танлов мажмуаси, таҳлил бирликлари, кузатув бирликлари тушунчалари моҳиятини англаб олишимиз зарур.
Муайян ижтимоий муаммо ижтимоий психологик тадқиқот предмети бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижалари қаратилган, муайян бир ҳудудни эгалловчи, ишлаб чиқариш билан алоқадор ҳамда ўз даврида маҳаллийлашган (яъни ўша ҳудудгагина тегишли) тадқиқот объекти бош мажмуа дейилади. Бош мажмуа тадқиқот муаммосига алоқадор бўлган барча кузатув бирликларидан ташкил топган бўлади.
Ўз навбатида, бош мажмуадан қатъий қоида асосида ажратиб олинган муайян сондаги элементлар тўплами танлов мажмуаси дейилади.
Танлов мажмуаси тадқиқот жараёнида бош мажмуанинг микромодели сифатида қатнашади. Аммо, бунда танлов мажмуасининг таркиби ўз сифат – хусусиятлари ва белгилари кўра бош мажмуанинг таркибига айнан мос келиши талаб этилади. Бунга эришиш учун танлов қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Танлов мажмуасининг тадқиқ этилаётган элементлар (респондент) таҳлил бирликлари ҳисобланади.
Бундай таҳлил бирликлари сифатида алоҳида индивидлар ёки бутун бир гуруҳлар (корхона ишчилари, ўқув муассасалари талабалари...) ни келтириш мумкин. Ижтимоий психологик тадқиқотларда танловни шакллантиришда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим.
Танлов жараёнида ҳар доим ҳам бевосита сўроққа жалб этилган таҳлил бирликлари асосий элемент сифатида қатнашмайди. Аввалги у ёки бу ташкилот, ўқув масалаларида муайян бир гуруҳ ажралиб, у ёпасига ёки чекланган сондаги ренспондентлар сўров жараёнида иштирок этади.
Танловнинг ҳар бир босқичида алоҳида режа бўйича танлаб олинадиган элементлар танлов бирлиги дейилади.
Ижтимоий психологик тадқиқотларда танлов усули асосларини тушуниш учун аввало эҳтимоллик назарияси ва математик статистика тўғрисидаги тушунчалар катта аҳамиятга эга.
Еҳтимоллик назарияси математик статистиканинг назарий асоси бўлиб, амалий математиканинг бир бўлими ҳисобланади. Бу назариянинг қонунлари бир қатор асосли аксиомалар базаси ҳисобида дедуктив усулда ишлаб чиқарилади.
Математик статистика бу умумий математиканинг бир бўлими ҳисобланиб, унинг назариялари эмпирик маълумотларни умумлаштирган ҳолда индуктив йўл билан ишлаб чиқилади.
Математик статистика эҳтимолий-тасодифий характерга эга бўлган оммавий ҳодисаларнинг қонунийлигини ўрганади. Шу сабабдан математик статистика хулосалари аргументатсияси эҳтимоллик назарияси қонуниятларига асосланади.
Индивидлар мажмуасидан иборат, ижтимоий психологик тадқиқот объектини ўрганишда марказий тушунчалар қаторига тасодифий ҳодисалар ва тасодифий катталиклар киради.
Тасодифий ҳодисалар тадқиқотларда номинал шкалада ифодаланиб, уларда индивидлар сифат-хусусиятлари (жинси, ёши, касби) бўйича гуруҳланади. Тасодифий ҳодисалар бу шундай ҳодисаларки, уларнинг содир бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.
Тасодифий катталиклар ҳам тасодифий ҳодисалар ҳисобланиб, ҳодисаларнинг хусусиятлари миқдорий шкалаларда ифодаланади. Улар асосан объектнинг экстенсив ва интенсив хусусиятлари (сотсиал фактлар миқдори, ойлик маош миқдори, малака даражалари) ни намоён этади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish