Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Эхтиёж фаолликни юзага келтрувчи ичи омил сифатида



Download 3,65 Mb.
bet11/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

2. Мавзу Эхтиёж фаолликни юзага келтрувчи ичи омил сифатида
Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудодлардан туб даражада ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатдан тафовутга эга бўлиб, юзага келган эҳтиёжларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Жумладан, мавжудодлар ва ҳайвонлар ўзларининг танаси ва унинг аъзолари тузилишига, инстинктларнинг турли-туманлигига биноан, ўз ўлжасини тутиб олишга нисбатан интилишни вужудга келтирувчи табиий имконияти уни олдиндан пайқаш сезгирлиги орқали зудлик билан фаол ҳаракат қилади. Ҳайвонлар эҳтиёжларининг қондирилиши жараёни қанчалик мақсадга мувофиқ равишда кечган бўлса, бу эса ўз навбатида, уларнинг қуршаб олган яшаш муҳитига енгиллик билан мослашувини таъминлайди. Масалан, асалари хатти-ҳаракатининг туғма, ирсий дастури унинг гулшира (нектар) йиғиш эҳтиёжлари билан чекланиб қолмасдан, балки бу эҳтиёжларни қондириш объектлари (гулларнинг навлари, уларнинг узоқ ва яқинлиги, қайси томонда жойлашганлиги, мўл-кўллиги кабилар ҳам) акс этади. Шу боисдан мавжудодларнинг эҳтиёжларида уларнинг фаоллиги омили сифатида табиий аломатлар, инстинктлар, шартсиз рефлекслар ва ҳоказолар бевосита қатнашади.
Лекин инсонларнинг фаоллиги ва уларнинг фаоллиги манбаи ҳисобланмиш инсоний эҳтиёжлар тубдан бошқача манзарага эга бўлиб, биологик шартланганликдан ташқари, моддий ва маънавий кўринишлардан иборатдир. Одамнинг эҳтиёжи унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тажриба, кўникма малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яқиндан танишиш, уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Табиат томонидан вужудга келтирилган жисм, нарса, буюм инсон учун биологик эҳтиёжни қондирувчи ўлжа маъносини ва аҳамиятини йўқотади. Одам бошқа мавжудодлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг хусусий эҳтиёжларига хизмат қилувчи муайян буюмни зарурият талабига биноан тубдан қайта ўзгартиришга, такомиллаштиришга қодир онгли зотдир. Худди шу боисдан одамнинг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий тарихий тараққиёт даражаси билан ўлчанадиган фаолият шакли ва турини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилганлиги, маълум режага асосланган ижодий кўриниши сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
«Инсониятга хос бўлган эҳтиёжларнинг мазмуни, шакли ва қондирилиши» усули ижтимоий тарихий тараққиёт даврида ривожланиб, ўзгариб ва такомиллашиб боради. Ҳозирги замон кишисининг эҳтиёжлари ва уларнинг қондирилиши аждодларникидан ҳам, авлодларникидан ҳам тубдан фарқланади, лекин этнопсихологик хусусиятлар таъсири ўз аҳамиятини етарли даражада йўқотмайди. Шахснинг эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш уни комил инсон сифатида камол топтиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланса-да, лекин бу унинг устувор эканлигини билдирмайди, чунки бошқа таъсирчан омиллар ҳам мавжуддир. Камолотга эришишнинг муҳим шарт-шароити ҳисобланмиш меҳнат инсоннинг эҳтиёжига айланмаса, у ўз эҳтиёжларининг енгил, осон йўллар билан қондиришга ҳаракат қилса, инқироз
Ушбу масалага бошқача тарзда ёндашилса, унда ўз ихтиёжларини қондириш учун ижтимоий муҳит негизида яратилган воситалар ва усуллардан фойдаланилади, натижада у ёки бу шароитга нисбатан эҳтиёж ҳис этади. Масалан, ёғочдан болтага даста ясаш учун унда хоҳиш мавжудлигининг ўзи етарли эмас, балки бир қатор шарт-шароитлар, дастгоҳ, дурадгорлик асбоблари бўлиши лозим, унинг сифатига нисбатан эҳтиёж ҳам туғилади. Худди шу боисдан унда ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқарадиган талаб билан имкониятга қаратилган эҳтиёж вужудга келади. Инсондаги тор маънодаги эҳтиёжлар унинг шахсий талабларини қондириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳамкорлик фаолиятида юзага келувчи жамоавий эҳтиёжлар яккаҳоллигига оид хусусият касб этади. Айтайлик, маъруза ўқишга таклиф қилинган ўқитувчининг машғулотга пухта тайёргарлиги ўз предметининг ўта фидойиси эканлиги учун эмас, балки жамоа нуфузига доғ туширмаслик масъулияти, ижтимоий бурч ҳиссига нисбатан эҳтиёж сезганлиги туфайли амалга ошади Шахсий эҳтиёж гуруҳий, жамоавий муносабатлар уйғунлашиб кетганлиги сабабли ўзаро қоришиқ хусусиятга эга бўлади. Ҳар қандай индивидуал фаолиятга нисбатан эҳтиёжнинг туғилиши ижтимоий аломат, умумийлик, ҳамкорлик хусусиятини касб этиб, фаолиятга ёндашувда яққаҳоллик умумийликни, умумийлик эса алоҳидаликни узлуксиз равишда бетўхтов акс эттириб туради.
Психология фанида эҳтиёжларни таснифлаш уларни келиб чиқиши ва ўз предметининг хусусиятига биноан амалга оширади.
Одатда ўзларни келиб чиқишига биноан эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади.
Табиий эҳтиёжларда инсон фаолиятининг фаоллиги, ўз шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаётини сақлаш, уни қўллаб-қувватлаш учун зарурий шарт-шароитларга тортилганлик, тобелик акс этади. Табиий эҳтиёжлар таркибига одамларни овқатланиш, ташналикни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асраниш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Табиий эҳтиёжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаёти ва фаолиятини хавф остига қолдиради.
Табиий эҳтиёжлар инсонда ҳайвонот аждодларникига ва ибтидоий жамоа аъзолариникига ўхшаш бўлса-да, лекин улар ўзининг психологик моҳиятига кўра мавжудодларникидан ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан тафовутланади. Эҳтиёжларни қондирилиш усуллари, шакли, қуроли тобора такомиллашиб боришдан ташқари, уларнинг моҳияти, мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда, мисол учун ҳозирги замон кишиси эрамиздан олдинги аждодларимизга нисбатан бошқача тарзда ўз эҳтиёжларини рўёбга чиқаради ва уларни қондиришга интилади. Уй рўзғор буюмларининг ўзгариши эҳтиёжларини қондириш йўллари такомиллашувидан дарак беради. Шунинг учун инсонларнинг табиий эҳтиёжлари ижтимоий тарихий хусусиятга эга, чунки улар ижтимоий тарихий тараққиёт маҳсулидан иборатдир.
Инсон фаолиятининг фаоллиги инсоният маданиятини маҳсули билан боғлиқлигини ифодалаб, маданий эҳтиёжларни юзага келтиради. Маданий эҳтиёжлар, маданият тўғрисида мулоҳаза юритилганда унинг ижтимоий илдизлари кишилик тарихининг дастлабки манбалари билан узвий боғланиб кетишини таъкидлаб ўтиш лозим. Лекин табиий эҳтиёжлар маданий эҳтиёжлар билан ўзаро уйғунлашган бўлиб, биринчиси иккинчисини тақозо этади, чунки улар бири-бирининг негизидан келиб чиқади. Худди шу боисдан маданий эҳтиёжлар объектига табиий эҳтиёжларини қондирувчи уй-рузғор буюмлар, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боғланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруриятига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Одатда жамият таълим ва тарбия тизимини эгаллаш, халқ анъаналари, маросимлари, байрамлари, одатлари, расм-русумлари, хулқ-атвор кўникмаларини ўзлаштириш жараёнида ранг-баранг маданий эҳтиёжлар вужудга келади, янгича маъно касб эта бошлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, табиий эҳтиёжлар қондирилмаса, улар инсонни ҳалокат ёқасига етаклайди, бироқ маданий эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги ундай оқибатларга олиб келмайди, аммо одамда маданий фазилатларнинг шаклланишига путур етказади, унинг камолотини секинлаштиради.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish