Экспериментал психология ва практикум



Download 3,65 Mb.
bet12/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

3. Мавзу Шахс мотиватцияси
Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлик, ҳар қандай англанилмаган майллар ўзидан ўзи йўқолиб кетмайди, балки улар бир босқичдан, кўринишдан иккинчи турга, шаклларга алмашади, мутлақо бошқача янги сифатга эга бўлади. Улар мақсадга, талабга ўсиб ўтиши билан англанилганлик даражасига эришади. Кўнгил ғашлик, руҳан безовталаниш, номаъум хатти-ҳаракатлар сабаби инсонга номаълум бўлса, улар англанилмаган даражада эканлигини билдиради ва майл функциясини бажаради.
Мотивация ва мотивларнинг назарий муаммолари. Мотив ва мотивация муаммоси жаҳон психологиясида турли туман нуқтаи назардан ёндашиш орқали тадқиқ қилиб келинмоқда. Узоқ ва яқин чет элларда ўзига хос психологик мактаблар вужудга келган бўлиб, уларнинг негизида илмий позициялар ва концепциялар моҳияти жиҳатдан фарқланувчи ғоялар ва йўналишлар мужассамлашди. Ҳозир уларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Рус ва собиқ совет психологияси намояндалари К.Д.Ушинский, И.М.Сеченов, И.П.Павлов, В.М.Бехтерев, А.Ф.Лазурский, В.Н.Мясишев, А.А.Ухтомский, Д.Н.Узнадзе, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, П.М.Якобсон, В.С.Мерлин, Л.И.Божович, В.И.Селиванов, В.Г.Асеев ва бошқалар мазкур муаммо юзасидан тадқиқот ишлари олиб борганлар. Ушбу муаллифларнинг қарашлари олдинги ҳисоботда берилганлиги учун уларга қайтатдан тўхталишга ҳожат йўқдир.
Рус ва собиқ совет психологияси вакилларидан ташқари Европа ва Америка мамлакатларида мотивацияга оид 30 (ўттиз)дан ортиқ илмий концепциялар мавжуддир. Ана шу психологик мактабларнинг айрим намояндаларининг тадқиқотлари юзасидан мулоҳаза юритишга ҳаракат қиламиз: интероспектив психология, бихевиоризм, гештальпсихология, психоанализ, структуравий психология, ассоцианистик психология, эмпирик психология, аналитик психология, гуманистик психология, антропологик психология ва ҳоказолар.
Бихевиаризмнинг асосчиси ДЖ.Уотсон (1878-1938) психология фаниниг бош вазифаси хулқни тадқиқ этишдан иборат деб тушунади. У психик ҳодисалардан мутлақо воз кечиб, хулқни икки шаклга, яъни ички ва ташқига ажратади, улар ўзаро жавоблар стимули билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтади. Бихевиоризм учун «хулқ» асосий тушунчага айланиб, унинг психикаси билан алоқаси четлаб ўтилгандир. Шунга қарамасдан, баъзи бихевиаристлар, жумладан Э.Торндайк, Э.Толмен, К.Халл, Д.Хебб кабилар хулқ мотивациясига муайян даражада эътибор қилганлар. Улар ўзларининг изланишларида хулқ мотивациясининг «қуйи даражалари» ни ўрганиб, каламушларда тажриба ишларини олиб бориб, жониворда очлик, ташналик ва уларнинг турлича даражаларини реакция тезлигига нисбан намоён бўлиш хусусияти, ҳар хил шароитда мотивациянинг кучи тўғрисида муайян қонуниятлар очишга интилганлар. Ҳозирги замон бихевиористлари стимулни ташқи қўзғатувчи сифатида талқин қиладилар ва организмнинг ички энергиясини фаоллаштирувчи деб ҳисоблайдилар. Необихевиористик назариялар янги қўзғатувчилар, доайвалар пайдо бўлишига асосланган бўлиб, улар инсоннинг органик эҳтиёжларини қониқтириш билан стимул натижасининг уйғунлашуви тариқасида таҳлил этилади
1. Бихевиоризм мотивация моделини топиш билан шуғулланиб ва хулқ принципларини вужудга келтира бориб, ҳайвон хулқи ҳамда уларда кашф этилган хулқ мотивацияси қонуниятларига асосланиб инсоннинг хулқ мотивацияси юзасидан хулоса чиқаришга ҳаракат қилади.
2. Бихевиоризм инсонни биологик мавжудод сифатида қараб, унга биологик жабҳада ёндашади, оқибат натижада унинг ижтимоий моҳияти тадқиқот предметидан четда қолиб кетади.
3. Бихевиоризм ҳам инсонга, ҳам ҳайвонларга хос бўлган хулқнинг умумий принципларини топишга интилади.
4. Бихевиористлар инсонни шахс сифатида тараққий этиш жараёнини ифодаловчи ўзига хослигини ё четлаб ўтадилар ёки ўта содда тарзда изоҳлашга мойилдирлар.
5. Ҳайвонларнинг хулқ мотивацияси шаклларини жуда содда тарзда тушунтиришга асосан тадқиқот натижаларини инсоннинг мураккаб ва бошқа бир сифат босқичидаги мотивациясига кўчириш ишончли далилларга эга эмас.
6. Инсон мотивациясини ўрганишда фойдаланилаётган бихевиоризмнинг тушунчалари, чунончи, бирламчи майллар, организмни қитиқловчи туғма эҳтиёжлар кабилар одамнинг мотивация доираси тузилиши моҳиятини жуда юзаки оча олади, холос.
Психоаналитик концепциялар негизида мотивация ортганлик равишда инсон майлларига хосдир, деган ғоя ётади. Уларнинг манбаи майлни акс эттирувчи қайсидир органдаги ёки унинг қисмидаги соматик жараён тушунтирилади.
З.Фрейднинг концепциясида майллар ва инстинктлар тушунчалари ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқдир. Онгсизли таълимотининг асосчиси З.Фрейд хулқ мотивалари ва эҳтиёжлари муаммосини ишлаб чиқаётир, мотивациянинг манбаи инстинкт, у тур ва индивиднинг сақланиш шартидир деб тақдирлайди. Мазкур ҳолатни муаллиф индивиднинг энергетик потенция сифатида талқин этади. Энг асосий масала шуки, З.Фрейд мотивация регулятори ва мотивация энергиясининг ирсий манбаи сифатида «у» тушунчасига қандай маъно юкламоқчи. Унингча, «у» тушунчасининг мазмуни туғма ва ўзгармасдир. Худди шу боис мантиқ қонунлари ва ақл даражалари, кўрсаткичлари унга ҳеч қандай аҳамият касб этмайди З.Фрейд аффектив, импульсив шаклдаги мутлақлашган қўзғовчиларни назарда тутган бўлса ажаб эмас. Ушбу қўзғатувчилар (турткилар) нинг импульсивлик, тахминийликнинг аффектив моҳияти, нотанқийдийлик, онгли ва иродавий назоратга итоат этишда қийинчилик кабиларнинг динамик хусусиятларини мутлақлаштириш бўлиб, уларнинг асосида қуйи генетик ва структуравий даражадаги қўзғатувчилар ётади. З.Фрейд такидлаб ўтган динамик хусусиятлар ва хоссалари моҳиятида мотивациянинг чуқур асосий манбасини кўради. Унинг концепциясида инсон хулқи ва ҳаракатининг двигатели жинсий инстинкт ҳамда унинг трансформацияси устувор ўрин эгаллайди.
Собиқ совет психологиясида инсон хулқ-атворини ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланган мотивлар чуқур ва етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Уларнинг психологик механизмлари, узлуксизлигини таъминловчи омиллар, зарур шарт-шароитлар моҳияти, вужудга келиш имкониятлари тўғрисида жуда юзаки маълумотларгина муайян даражада тартибга келтирилган, туб маънодаги мотивлар табиати изчил равишда, педагогик ва ёш психологияси фанлари қонуниятларига асосланган ҳолда тадқиқ қилинмаган. Бу эса республикамизда уларнинг кенг кўламда ўрганишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мотивларнинг фалсафий методологик аҳамияти шундан иборатки, улар сабаб-оқибат,ички мураккаб боғланишлар тузилишини юксак даражада ривожланган тизим сифатида талқин қилинади. Бундай ёндашув эса ўз навбатида материя ривожланишининг олий маҳсули эканлиги тўғрисидаги хулосага олиб келади. Чунончи, мақсадга йўналтирилган ва мақсадга мувофиқлаштирилган ҳар хил мазмундаги саволлар, ахборотлар, маълумотлар, хабарлар кишилар фаолиятининг онгли хусусияти таъкидлаб ўтилган мулоҳазалар моҳияти таркибига киради. Мотивлар тузилишини амалий (татбиқий) йўналишга қаратиш-инсон шахсига мотивацион, иродавий, ахлоқий, ҳиссий, когнитив, регулятив таъсир ўтказишнинг омилкор шаклларининг илмий асоси юзага келишига муҳим имкон ва зарур шарт-шароитлар яратади. Инсоннинг меҳнат фаолияти тизимининг мураккаблашуви ишлаб чиқаришда ахлоқий, маънавий, нафосат, руҳий тарбия жабҳалари ҳамда радио, телевидение ва тарғибот-ташвиқот таъсирини самарали олиб бориши, касбий тайёргарликнинг экстремал ва стресс ҳолатларнинг шароитлари барқарорлашуви, такомиллашуви, яхшилануви, мақсадга мувофиқлашуви каби омилларнинг барчаси шахс мотив доирасининг ўзгаришига боғлиқ. Шахснинг мотив доираси унинг эҳтиёжларида, иродавий сифатларида (актларида) ва функционал имкониятларида ўз аксини топади.
Мотивнинг тадқиқот тарихидан келиб, унга ёндашсак, бу ҳолда у инсонлар (гоҳо ҳайвонлар хатти-ҳаракати) ҳаёти ва фаолиятини руҳий жиҳатдан бошқарувчиси сифатида талқинидан иборат ўзига хос туридир. Мотив тушунчаси, асосан, сут эмизувчи ҳайвонларга тааллуқли эканлиги илмий манбаларда таъкидлаб ўтилади. Инсонларга алоқадор мотивлар тушунчаси қўзғатувчилар ва қўзғовчиларнинг барча турлари (кўринишлари, модалликлари, шакллари) ни ўз ичига олади (чунончи, мотивлар, эҳтиёжлар, қизиқишлар, мақсадлар, интилишлар, мотивлашган установкалар ва бошқалар).



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish