2
Ушбу маърузалар матнларида «Ижтимоии экология» фанининг назарий
асослари, турли миқѐсдаги, айниқса Узбекистондаги
инсон экологияси
муаммоларининг сабаб ва оқибатлари, ижтимоий-экологик жиҳатлари ѐритилган.
Маърузалар матни жамият ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларни
фалсафий ва табиий-илмий англашнинг моҳияти, ижтимоий экологиянинг мақсад
ва вазифалари баѐнини ўз ичига олган. Унда шунингдек ижтимоий-экологик
муаммоларни ҳал этишда иқтисодий сиѐсатнинг ролини курсатишга муҳим ўрин
ажратилган.
Маърузалар матнлари Экология ва бошқа
мутахасис йуналишидаги
олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: Иралиев Б .X.
Тақризчилар: Т.ф.н., Умбаров
3
КИРИШ
Ўзбекистан Республикасида «Таълим туғрисида»ги қонуни хамда «Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури»да режалаштирилган вазифаларни хаѐтга татбиқ этиш учун
кенг миқѐсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Улар орасида Олий мактабни замон талабига мое ва хос дарсликлар, ўкув
кўлланмалари билан таъминлаш масаласи долзарб ахамиятга
эга эканлиги билан
ажралиб туради. Чунки, иқтисодий ислохотларнинг иккинчи босқичдаги камровидаги
мухим масалаларнинг ижобий хал этилиши куп жихатдан ҳалқ хўжалигини хар
томонлама етук билимдон кадрлар билан таъминлашга боғлиқ. Бунда иқтисодчи-
экологлар тайѐрлашда «Ижтимоий экология» фани ўзига хос ўрин тутади. Ушбу ўқув
қулланма масаланинг шу жихатлари эътиборда тутилиб, мамлакатимиз иктисодиѐтида,
табиатдан фойдаланиш иқтисодий жараѐнларида сўнгги йилларда рўй
берган
ўзгаришларни хисобга олган холда тайѐрланди.
«Ижтимоий экология»нинг бошка экологик фанлар катори инсонларнинг амалий
эҳтиѐжлари сабабли юзага келди.
У кейинги йилларда табиий, ижтимоий ва техникавий фанлар билан уйғун
холда
жадал шаклланиб, ривожланиб бормокда. "Ижтимоий экология" шунинг учун хам
зарурки, фанлар орасида факт у жамият ва табиатнинг ўзаро таъсирини сифат жихатидан
янги тизим даражасида ўрганишга ва табиатдан оқилона
фойдаланишнинг илмий
асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Шунингдек инсонларнинг дунѐкарашлари,
ўзлари яшаѐтган дунѐга муносабатларида содир бўлаѐтган ўзгаришларга хам кучли
туртки беради.
Ушбу ўқув қулланма айнан шу масалалар доирасида фикр юритади. Унда
ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этишда иқтисодий сиѐсатнинг ролини кўрсатишга
муҳим ўрин ажратилган, бозор муносабатларига ўтиш шароитида иқтисодиѐтни
экологиялаштириш муаммоларига маълум
даражада эътибор берилган; экологиянинг
ижтимоий-демографик ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий жихатлари,
экологик таълим-
тарбия муаммолари атрофлича баѐн этилган.