Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш


«Ижтимоий экология» фанининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/56
Sana20.03.2022
Hajmi0,75 Mb.
#502025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
izhtimoij ekologiya

1.2. «Ижтимоий экология» фанининг шаклланиши ва ривожланиши 
"Ижтимоий экология"-нисбатан янги фандир. «Ижтимоий экология» биоэкология 
таъсирида шакллана бошлади. Шу сабабли бу фан туғрисидаги тушунчаларнинг катта 
қисми ўсимликлар ва хайвонлар экологиясидан олинган. Бунда ижтимоий экология, 
ижтимоий география ва иқтисодий назариянинг макон-вақт ѐндашувидан ҳам кенг 
фойдаланилган. 
«Ижтимоий экология» биринчи жаҳон уришидан сўнг фаол ривожланиш палласига 
кирди. Жахон социологларининг 1966 йилда бўлиб ўтган бутун конгресси «Ижтимоий 
экология» нинг оѐқда туриши ва ривожланишига жиддий туртки берди. Бу фаннинг 
жадал ривожланиши социологларнинг 1970 йили Венада ўтказилган навбатдаги 
конгрессида «Ижтимоий экология» муаммолари буйича Социологларнинг бутунжахон 
бирлашмаси -Тадқиқот қумитасини тузиш имконини берди. Бу билан, аслида, 
«Ижтимоий экология» «Социология» мустақил соҳаси сифатида тан олинди ва унинг 
янада тезроқ ривожланиши ва предмети янада аниқроқ белгиланишига туртки берилди. 
XX асрнинг 10-20- йилларида «Социология»нинг янги соҳаси шаҳар «Социологияси» 
номи билан пайдо бўлган «Ижтимоий экология» кўпроқ Fap6 мамлакатларида 
шаҳарларда одамларнинг урнашишини энг мувофиқ равишда ташкил этиш буйича 
амалий вазифаларни ҳал эта бориш баробарида изчил ривожланди. 
Машхур Америка олими, инсон экологиясининг кўзга кўринган классик вакили 
Радерик Маккензи биринчилардан бўлиб «Ижтимоий экология»га таъриф берди. У 
«Ижтимоий экология» фақат мазкур вақтда мавжуд экотизим билан алоқадор 
эмаслигини таъкидлаган. Инсон жонзодлари ўзаро таъсири оқибатида пайдо бўладиган 
фазога оид муносабатлар ва хаѐтни сақлаб қолиш буйича муносабатлар экология ва 
маъданий омиллар мажмуига реакция сифатида ўзгаришлар жараѐнида муттасил бор 
бўлади. «Ижтимоий экология»нинг вазифасига табиий ва қузғатувчи кучлар фаолияти 
конун-коидаларини тушуниб олиш учун ана шу жараѐнларни ўрганиш киради. 
Кейинги даврда «Ижтимоий экология» хусусида яна бир кураш пайдо бўлди. Бу 
курашнинг бунѐдкорлари Л. Шуор ва Д. Дункан уни, экология мажмуи туғрисидаги 
қараш, деб атадилар. Тўрт омил: популяция, муҳит, технология ва ташкилот экология 
мажмуини ташкил этади. Улар сабаб ва фаолият жихатидан ўзаро боғлангандирлар. 
Омилларнинг исталган биридаги ўзгариш, энг аввало, кичик даражага каратилган 
классик экологиядан одамларни узоклаштирмокда. Янги «Ижтимоий экология» 
тадқиқотларда ўзаро боғланган бир қанча даражалари, жумладан, макро даражаси билан 
боғлиқ бўлади, деган фикр олға сурилмокда. 
Америкалик ижтимоий эколог ҚФланнери «ҳар бир экотизимда инсоният 
хамжамиятларини таҳлил этишга ѐндашиш барча ахборот берувчига ўхшаб, экология 
доирасида бўлади», деб ѐзган эди. 
«Ижтимоий экология» сохасининг ривожланишига кўп хизмат қилган А. Хоули 
«Ижтимоий экология» хамма нарсани тушунишга қобилиятли бўлган ижтимоий фанга 
айланиши керак» деган фикрда ўзига хос «Ижтимоий панэкологизм»ни эълон қилади. 
Ана шу таълимотдан кўриниб турибдики, табиий шаклларга нисбатан муносабат буйича 
материя ҳаракати ижтимоий шаклларининг етакчилик ролини рад этиш Fap6 
муаллифларини «Ижтимоий экология» хусусида умумий фикрга олиб келган. 
Мутахассисларнинг бир канча фанлар буйича узоқ йиллар давомида олиб борган 
тадқиқотларида шу нарса маълум булдики, табиий-ижтимоий тўпламнинг вужудга 
келиши ва ривожланиши ижтимоий хаѐт ва табиатнинг ўзаро таъсирини тадқиқ этиш 
жараѐнида фанларнинг бир-бирига кириб бориш жараѐни кучаяди. 




Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish