Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet86/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР

  1. Ўзбекистон ҳудудида нечта қўриқхоналр фаолият кўрсатмоқда?

  2. Қурихоналарнинг асосий вазифаси нима?

  3. Буюртмахоналар ва Миллий боғлар сони қанча?

  4. ЖАЙРОН” ЭКОМАРКАЗИ қаерда жойлашган?

  5. ЖАЙРОН” ЭКОМАРКАЗИ ни асосий вазифаси нимадан иборат?



VI.13.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ҚИЗИЛ КИТОБ»И ТЎҒРИСИДА
1979 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Илмий Кенгаши Ўзбекистон «Қизил китоби»ни таъсис этди. 1983 йили нашр қилинган «Қизил китоб»нинг биринчи жилдига 22 турдаги сутэмизувчилар, 33 тур қушлар, 5 тур судралиб юрувчилар, 5 тур балиқлар киритилган эди. Янги Қизил китобга (2006) сут эмизувчиларнинг 23 тури (кенжа турлар билан 24), қушларнинг 48 тури (кенжа турлар билан 58), судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури (кенжа турлар билан 18), халқасимон чувалчангларнинг 3 тури, малюскаларнинг 14 тури (кенжа турлар билан 15) ва бўғимоёқларнинг 61 тури ( кенжа турлар билан 62) киритилди. Жумладан, катта шомшапалак, шалпангқулоқ, кўршапалак, оқ сувур, қўнғир айиқ, сиртлон, қоплон, хонгул, ирбис, жайрон, Устюрт қўйи, Қизилқум ёввойи қўйи, архар, лочин, итолғи, ов турна, тувалоқ, бизғалдоқ, қум чумчуғи, эчкемар, Осиё кобраси, бахри балиқ, мўйлов балиқ, Сирдарё куракбуруни ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
«Қизил китоб»да ҳайвонлар сони ва унинг ўзгариш сабабларига, айрим турларнинг аҳволи ва уларнинг кўпайишига, муҳофаза қилиш бўйича белгиланган ҳамда мўлжалланган тадбирларга алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, биотехник тадбирлар, қўриқланадиган зоналар ва қўриқхоналар барпо этиш, браконьерларга қарши кураш, кишиларнинг экологик билимини ошириш таклиф этилган. Республикамиз «Қизил китоби»ни ҳар 5 йилда янгилаб туриш кўзда тутилган. «Қизил китоб»нинг ҳайвонот дунёсини ўрганиш Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология ва Паразитология институти зиммасига юклатилган. Ҳозирги кунда «Қизил китоб»га киритилган айрим турдаги сутэмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва балиқлар алоҳида назорат остидадир. Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини чуқурроқ ўрганиш натижасида «Қи-зил китоб»нинг кейинги нашрига олимлар қошиқбурун ва қорабош қулоғични киритишни тавсия этишмоқда. Ўзбекистон «Қизил китоби»да фақат умуртқали ҳайвонлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Қайта чоп этиладиган «Қизил китоб»да умуртқасиз жониворлар вакилларини ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон «Қизил китоби»нинг иккинчи жилдя 1984 йилда нашр этилди. Унга давлат муҳофазасига олинган ёввойи ҳолдаги 163 тур ўсимлик киритилган. Ушбу «Қизил китоб»даги ўсимлик турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган таснифига биноан 4 тоифага ажратилди. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. Йўқолиб кетган ёки йўқолиш арафасидагн турлар.

  2. Йўқолиб бораётган турлар.

  3. Ноёб турлар (маълум кичик майдонларда ўзигахос шароитларда сақланиб қолган, тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб этувчи турлар).

4. Камайиб бораётган турлар.
«Қизил китоб»нинг янги нашрида муҳофазага олинган ўсимлик турлари сони 400 га боради. Унда ўсимлик ҳар бир турининг номи, қайси оилага мансублиги ва қисқача таърифи, тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган, схематик харитада уларнинг ўсиш жойи ифодаланган. Шунингдек, илмий маълумотлар асосида та-биатдаги миқдори ва ушбу тур ареалининг ўзгариш сабаблари, табиий шароитда кўпайиш йўллари, муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар баён этилган. Шундай қилиб, «Қизил китоб»нинг моҳияти шундаки, у наботот ва ҳайвонот оламининг ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар ҳақида маълумот берувчи ҳужжатдир. Унинг вазифаси жамоатчилик ва . давлат ижроия муассасаларини табиат муҳофазаси муаммосига жалб этишда ва турлар генофондини сақлаб қолишга кўмаклашишдан иборат. «Қизил китоб» лар Ватанимизда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасидаги энг муҳим хайрли ишлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish