САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР
1. Экологик муаммо деганда нимани тушунасиз?
2. Ўбекистонда қандай экологик муаммолар мавжуд? Сув ресерсини ифлослантирувчи манбаларга нималар киради?
3. Атмосфера ҳавоси қандай омиллар таъсирида ифлосланби бормокда?
4. Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси нима камбағаллашиб бормоқда? Тупроқ унумдорлигининг пасайиб боришига сабаб нима?
5. Мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?
VI БЎЛИМ. ИНСОН ЭКОЛОГИЯСИ
Аҳоли сонинг ўсиши: озиқ-овқат маҳсулотлари муаммоси ва атроф —муҳит. Урбанизация ва унинг экологик вазиятга таъсири. Урбанизация ва аҳоли саломатлиги. Саноат шаҳарларида экологик вазиятни яхшилаш
Инсон эвалюцияси ва демография
Инсоният тарихи, инсоннинг ерга, атроф-муҳитга, унинг ўсимлик ва ҳайвоноларига бўлган муносабтлари трихидан иборатдир. Миллион йиллар давомида юзага келган биологик системаларнинг ўзгаришига фақат инсонгина сабаб бўлган, эндиликда унинг ҳаёти ўзи эгаллаган табиат ва ўзи яратган жамият ўртасидаги муносабатини ўрнатишига боғлиқ. Акс ҳолда инсон яратган цивилизация унинг салбий фаолияти натижасида нобуд бўлади. Ч.Дарвинниг “Турларининг келиб чиқиши“ ва “Инсонни пайдо булиши” ҳақидаги илмий асарлари инсонни атроф- муҳит билан муносабатларини аниқлашда “ ибтидоий “ халқаларнинг эволюциясини ўрганишга йўл очди. Ч.Дарвин вақтида бошлаб тадқиқотчилар қадимги тарихий-маданий сабабларни очиш ва ибтидоий инсон ҳолатини аниқлаш билан шуғулланганлар. Шу жойда «Инсон» (Одам) тушунчаси ва қандай табиий муҳитда қадимги антропоид маймунлардан ибтидоий инсон ривожлангани каби саволлар юзага келади. Одам туркумининг (HOMO) паст табақалари бўлмиш австралопитекларининг мияси ҳажми 428 дан 530 см2 гача бўлиб, ҳозирги маймунлар миясидан озгина ортиқроқ бўлган, холос. Айрим тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, инсоннинг қадимги аждодлари бўлмиш рамапитеклар ва австралопитеклар сўзлаш қобилиятига эга бўлмаганлар ва оловдан фойдалана олмаганлар.
Дарвин таълимоти билан айтганда ноёб одам — бу энг аввало икки оёқда тик юрадиган ва бўшаган қўлларда ўзи ясаган қуроллардан фойдаланадиган одамдир. «Қурол ясаган» ва тик юрадиган «одам» чангалзор тропик одамлардан келиб чиқмаган. Тропик ўрмонларда инсон учун фойдали майда ҳайвонларнинг камлиги, озиқа қуввати кам , барг, поя ва илдизларга инсоннинг чайнаш аппаратининг мослашмаганлиги, «қадимги одамларнинг» очиқ майдонларда, даштларда пайдо бўлган назарияни олимлар исботладилар. Шарқий ва жанубий Африка ҳудудларида топилган кўп ашёлар австролопиткларнинг маданияти ҳам у вақтнинг атроф-муҳити ҳақида маълумотлар беради. Сақланиб қолган ашёлар шуни кўрсатадики, австролопитеклар актив йўл билан павианларни ов қилишган. Инсон эволюциясида овчилик ва табиат маҳсулотларини йиғиш борган сари такомиллашиб боради. Бундан 0,5 млн. йиллар аввал Африка Осиёда ибтидоий одамлар яшаган. Айниқса, пекин одами (синантроп) яшаган жойларда кўплаб тошга айланган мевалар, уруғлар ва буғу, кийик, от суяклари, кул ва тош қуроллар топишган. Демак, инсон ривожланишнинг илк даврида оловдан фойдаланган.
HOMO SAPIENS га яқин аждодларда янги, такомиллашган, оловда куйдирилган учли қуроллар пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш неондертал одамлар даврида пайдо бўлган ва улар турли ҳайвонларни овлашган.Неондерталлар катта ўтхўр ғор айиқларни овлашган, сабаби, унинг гўшти, ёғи мазали бўлган, териси одамларни совуқдан сақлаган. Охирги музликлардан кейинги давр одамлари анча такомиллашган қуроллардан фойдаланиб катта сут эмизувчи ҳайвонларни кўплаб овлайдилар. Музлик даврининг охирида қадимги дунёда жуда ката ҳайвонлар йўқолиб кетади. Қадимги одамлар овчилик ва уруғ, мевалврни териб озиқланишган, ердаги ёввойи донларни териб олишган, кейинчалик эса ўзлаштириб, айрим ўсимликларни маданийлаштиришга ва деҳончиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Натижада ерлар ўзлаштирилиши сабабли муҳитнинг экологик турғунлиги бузилиб боради.
Тошкўмир даврида иқлим омилларининг оғирлиги, озиқанинг етишмаслиги катта ва йиртқич ҳайвонларнинг хавфи, турли касалликлар, эпидемиялар шу даврдаги инсон умрининг қисқалиги сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, шу вақтда неондерталлар 30 йил, музлик давридан кейин ва мезолитда HOMO SAPIENS бир узоқроқ яшаган. Антрополог олимларнинг илмий ишларига қараганда палеолит даврининг бошланишида, бундан 1 млн. йилларча олдин инсонлар фақат Африка ҳудудидагина яшаганлар, уларнинг умумий сони 125 минг атрофида бўлган. Мезолит даврида, тахминан бундан 300 000 йиллар аввал инсонлар сони 1 млн.га етади. Улар Евроосиё ҳудудларида яшайди. Палолит даврининг охирида бундан 25 000 йилларча неондерталлар ва кромоъонлар бир вақтда яшаганлар, уларнинг сони 3 млн.дан ортган. Неолит даврида биринчи демографик ўсиш кузатилади, инсонлар ўтроқ яшашга ўрганади, уй — жой қуради, қўлга кўплаб ҳайвонлар ўргатилади, ўсимликларни маданийлаштирилади, уларнинг ҳаёт шароитлари яхшиланади. Бизнинг эрамиздан 8000 йиллар аввал дунёдаги одамлар сони 5 млн. атрофида, бизнинг санамиз бошлангуча қадар аҳоли сони 130(250) млн.га етади. Шундан 16 аср ўтгандан кейин бу сон 500 млн.га кўтарилади. Бу сони 1850 йили 1 млрд.га етиши учун инсоният 250 йил ривожланиш керак. Дунёда инсонлар сони 1930 йили 2млрд., 1960 йили-3 млрд., 1986 йили 5 млрд., ҳозирги вақтда 6,3- 6,5 млрд. га етди. Инсон пайдо бўлибдики, у ҳам босферадаги бошқа тирик организмлар каби озуқага муҳтож бўлган. Агар ўтган минг йиликларда инсон ўзига оғир меҳнат билан озуқа топган бўлса, унинг кейинги ривожланиши тарихида ҳам қаттиқ қиш, сув тошқинлари, қурғоқчилик каби табиий офатлар унга очлик ва кўплаб ўлим олиб келган. Инсон ҳар ойда ўз оғирлигига тенг озуқа истеъмол қилади. Мутахассисларни берган маълумотларига кўра, инсонга бир кунда 630-750 г буғдой (241 ккал), бир йилда эса 200-274 кг буғдой керак бўлади. Бу маҳсулотни етиштириш учун деҳқон ҳар бир гектар ердан 5 т атрофида ҳосил олиб, йилига 17 одамни боқиши лозим. Планета катта, ундаги фойдали ерларнинг майдони 13,5 млрд. гектарга тенг. Шундан, 1,4 млрд. га маданий ерлар (экинзорлар, боғлар), 1,1 млрд. га ер бузилган, ўсимликлар ўстириш учун кераксиз бўлиб қолган, тежамкорсизлик билан ишлатилган майдонлар 4,4 млрд. га; чўл, ярим чўл. Арктика, Антартика, юқори тоғли чўллар майдони -3,3 млрд. , инсоннинг салбий фаолияти натижасида фойдали ерларнинг 1 млрд. гектари чўлларга қўшилган.Фойдали ерларнинг 50 % ҳосилдорлик қатламини йўқотган, 600-700 млн. га ер эрозияга учраб, маҳсулдорлиги паст бўлиб қолган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ландшафтларни бузиш, экинзорларда кўплаб ўғитларни ишлатиш экосистемалар турғунлигини бузади. Қўлланилган 60 дан ориқ кимёвий бирикмаларга экинзорларда учрайдиган кўп организмлар, шу жумладан 400 ортиқ ҳашоратлар турлари чидамли бўлиб қолган. Энг кучли заҳарли моддалар ҳам уларга таъсир қилмай қўйди. Бунинг натижасида экинзорларда заракунандалар борган сари кўпайиб, фойдали ўсимликлар ҳосилининг камайишига сабаб бўлмоқда. Уларга ўта кучли заҳарли моддаларни қўллаш инсонлар саломатлигининг ёмонлашишига олиб келади, турли касаллликлар пайдо бўлиб, ўлим кўпаяди.
Инсоннинг табиат экологик ҳолатига салбий таъсири. Инсон ўз фаолияти билан атроф муҳитга қадимдан таъсир этиб келган. У овчилик қилиб, табиат компонентларини ўлдирган, қанчадан қанча турларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлган. Инсоннинг табиатга таъсири жуда кескинлаши натижасида табиий муҳит ўртасида ўзаро алоқадолик бузилди. Минг давомида мавжуд бўлган экологик мувозанат бузилди. Агар қадимги замонларда ерлардан юқори ҳосил олиш учун инсонлар тез-тез экин майдонларини ўзгартириб туриш билан табиий муҳитга таъсир қилган бўлса, техника асрининиг келиши сабабли табиий экосистемаларга қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг таъсири ўсиб кетди. Табиат инъомларини экспулатация кенг кўламда давом этмоқда. Ҳозир жаҳон бўйича ҳар куни табиий муҳитдан 11-130 гектар ер тортиб олиниб, шу ерларга йўллар, саноат обеъктлари, қишлоқ ва шаҳарлар қурилмоқда. Саноат ривожланган жойларга жуда оз миқдорда ўсимлик, бута, дарахт ва ҳайвонлар мослашган.
Бундан тахминан 150 йиллар аввал ривожланган мамлакатлар саноатида ва қишлоқ хўжалигида турли машиналарнинг қўлланилиши инсон хўжалигини тубдан ўзгартириб юборди. Қишлоқ хўжалигида монокультура ҳукмрон бўлди, тупроқнинг табиий ва биологик хусусиятлари бузилди, атрофдаги табиий экосистемалар ҳам ишдан чиқди, уларнинг экологик ҳолатлари, турғунлигига путур етди. Инсон ўз фаолияти давомида ўcимлик ва ҳайвонлар оламига тўғридан — тўғри ёки билвосита таъсир қилиб келган, уларнинг яшаш жойлари бузилган фойдали формалари камайиб, заракунандалар, паразитлар ёки йиртқич турлар кўпайган. Ҳозирги кунда жаҳондаги турли корхоналардан 300 хилдан ортиқ газсимон ва қаттиқ заррачалар атмосферага чиқарилиб, ҳаво ифлосланиб, унинг таркибини ва хусусиятларни ўзгартириб юборди. Атмосферадаги ифлос ва зарарли газ ва қаттиқ заррачалар ёғин билан ёмғир кислотаси ҳолида ерга тушиб, ҳайвон ва инсон саломатлигига салбий таъсир қилмоқда. Маълумки, табиий экосистемаларда ўсимликлар озиқа турларининг бойлиги ва хилма-хиллиги ер усти муҳитидаги ҳайвонлар популяциясининг зичлигини белгилайди, ўсимликлар билан ҳайвонлар ўртасидаги тенгликни келтириб чиқаради. Лекин кейинги 50-60 йил ичида 76 дан ортиқ ҳайвон турлари йўқолиб кетган, 600 га яқин турлар эса йўқолиш арафасидадаир. Бунга асосий сабаб турларнинг яшаш жойининг бузилиши, қисқариши, овлаш, тутиш, шовқин, заҳарланиш ва ҳ.к.
Бугунги кунда чўл , дашт зоналар экосистемаслари ҳам инсон фаолиятидан четда қолгани йўқ. Масалан, Қизилқумда олиб борилган қидирув ишлари, унинг бағрини илма- тешик қилиб юборди ер бети эса турли машина излари орқали ўт ўсимликлар пайҳон қлиниб, унинг устига Орол денгизининг қуриган қисмидан кўтарилган тузли қумлар 1,5 млн. гектардан ортиқ ўтлоқзорларнинг шўрланишига олиб келди. Натижада бутун тирик турларнинг таркиби, миқдори, уларнинг маҳсулдорлиги ўзгарди. Инсонларнинг асосий вазифалари — бу ўз ҳаётини сақлаш, келажак авлодни сақлаб қолиш учун табиий системаларнинг бузмаслик, ифлослантирмаслик, табиатдан фойдаланишда унинг қонунларининг ҳисобга олишдир. Органик дунё бир неча эволюцион ривожланиш даврларини босиб ўтган, яъни: 1) биологик моддалар айланиши ва биосферанинг юзага келиши. 2) кўп ҳужайрали организмларнинг пайдо бўлиши ва ҳаётнинг циклик тузилишининг мураккаблашиши. Бу икки ҳолат биогенез деб аталади. 3) Эвалюцион ривожланишнинг учнчи босқичи - бу инсонлар жамиятининг юзага келиши ва унинг таъсирида биосфера эволюциясининг давом этиши ва ақлий сфера — ноосферага айланиши. В.И. Вернадский фикрича, ХХ асрда биосфера ривожланиб, фан ривожи ва социал тузум асосида ноосфера юзага келади. Инсон тирик организм, тирик ва у биосферанинг маълум функцисини бажаради, биосферанинг бузилишида қатнашади. Инсониятнинг табиатга таъсири ХХ асрнинг 50 йилларига келиб янада кучайди. Бу эса ўз навбатида экологик муаммони вужудга келтирди.
Аҳоли сонинг ўсиши: озиқ-овқат маҳсулотлари муаммоси ва атроф —муҳит. Одамзод пайдо бўлган илк даврларда унинг табиий кўпайиши нисбатан жуда секин бўлган. Янги эра бошларида Ер юзасида тахминан 250-300 млн. аҳоли бўлиб, 100-140 млн. нафари Ҳиндистон, 70 млн. га яқини Хитой, 10 млн. дан ошиғи Олд Осиё ва Шимолий Америкада яшаганлиги фанга маълум. Ўша даврларда собиқ Иттифоқ ҳудудида 5-10 млн киши яшаган, Марказий Осиё ва Кавказ орти минтақасида ҳам аҳоли анча зич бўлган.
Дунё аҳолиси сони XVII аср ўрталарига келибгина 0,5 млрд. га етган, XIX аср ўрталарида, қарийиб 200 йилдан сўнг 1 млрд ни ташкил этди. Умуман, дунё аҳолиси сони 1 млрд бўлишига 1000000 йил лозим бўлган бўлса, 2 млрд учун 80 йил, 3 млрд. га 30 йил, 4 млрд. га 15 йил, 5 ва 6 млрд бўлишига 13-12 йил кифоя қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |