Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Ҳудудий мажмуали экологик муаммолар



Download 9,63 Mb.
bet88/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Ҳудудий мажмуали экологик муаммолар. Бу тоифадаги экологик муаммолар маълум табиий комплексга тегишли бўлиб, ресурсларда оқилона фойдаланмаслик натижаси таркиб топади. Бу тоифадаги бир неча сабаблар ва омиллар иштирок этганлиги туфайли муаммолар мажмуалиги билан ажралиб туради. Баъзан йирик ҳудудларда фақат бир омил таъсирида ушбу муаммо ривожланиши мумкин. Орол денгизи ва Оролбўйи воҳаларида грунт сувлари сатҳини кўтарилиб кетиши натижасида мелиротив-гидроэкологик вазиятни ёмонлашуви, ариқ минтақада чўллашиш ва бошқа ҳудудий мажмуали муаммолар энг долзарб, ўзгарувчан, оқибати салбий ҳодисаларни кенг тарқалишига олиб келаётганлиги билан тавсифланади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ ва ҳудудий мажмуали экологик муаммолар мураккаблиги, кўп омиллиги, серқирралиги ва кўп вақтдан бери шаклланиб келаётганлиги ҳамда уларнинг барчасини бир-бирлари билан боғлиқ. Ўзаро алоқада, таъсирида бўлганликлари сабабли уларни ечими ҳам ўта мураккаблиги, чалкашлиги билан характерланади. Бу борада энг долзарб, энг динамик, устивор, бош муаммолар гуруҳи аниқланиши ва улар билан тўғридан-тўғри (бевосита) хамда бевосита ва алоқада бўлган (1 даражали узаро таъсир ва алоқа) муаммолар ажратилиши мақсадга мувофиқ. Улар муаммолар гуруҳлари орасида бошловчи (харакатга келтирувчи) функциясини бажараётганликлари туфайли умумий маълум тезликда (фаолликда) харакатга келадилар. Шуни эътиборга олиб умумий ечим стратегиясини танлашда бошловчи ёки ҳаракатга келтирувчи бош фаол муаммолар аниқланиб ечим тактикаси асосланиши мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда бош экологик муаммолар сифатида бизнингча, сув, ep, атмосфера ҳавосини ифлосланиши ва ўсимликлар деграциясини кўрсатиш мумкин, чунки барча муаммолар тизимларидан йўналган фаразий алоқа ва таъсир йўналишлари шу бош муаммоларга келиб тақалади. Улар орасида сув ва ep муаммолари энг устивор бош муаммолар бўлиши мумкин. Республика ҳудудининг арид шароитида сувга бўлган талаби (Ўзбекистонда сув танқислиги 70-йиллардан бошлаб сезила бошланган ва бу жараён бундан буён ҳам жиддийлашиб боради) катта, лекин у чегараланган, ҳар қандай талаб белгиланган лимитдан ортмаслик керак ёки сувни иктисод килиниши хисобга янги талабни қондириш мумкин. Мазкур сув танқислиги шароитида мавжуд сув ресурсларини антропоген ифлосланиши муаммони янада жиддийлаштирмоқда, бунда дарёларнинг ўрта ва қуйи оқимларида ахолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашни иложи бўлмаяпти, шунингдек суғорма ерларга дарёларнинг шўр сувлари билан ортиқча туз келиб тўпланмоқда. Бунда воҳаларда грунт сувлари сатҳини кўтарилиши натижасида гидромелиоратив ва гидроэкологик вазиятлари танг муаммолари, сунъий кўлларни вужудга келгани, каналлардан сувни грунтга шимилиб ўтиши (у 30-35% ни ташкил қилади), суғориш техникасининг етарли даражада самарадор эмаслиги (40-45% сув тупроқка шимилишга сарф бўлади) ва бошқа жараёнлар сув муаммосини кескинлаштирмоқда. Ep усти сувларининг ифлосланиши ep ости сувларини сифатини бузилишига таъсир этмоқда.
Сув муаммоларининг ечими борасида бош тадбир, бизнингча, аввало сувдан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш, буни биринчи навбатда суғорма деҳқончиликда қулланиши талай сув ҳажмини иқтисод қилишга имкон беради. Суғориш меъёрини гидромодуль район кўрсаткичларига қадар камайтириш билан 20-30% сувни тежаш мумкин. Мавжуд суғориш техналогиясини жорий этиш билан яна 30-40% сув ҳажмини иқтисод қилишга эришилади. Эгат оралаб суғоришни замонавий суғориш технологияси - ёмғирлатиб, тупроқ остидан томчилатиб, дискрет усулларини қўллаш катта самара беришлиги аввалдан фанга маълум, чет элларда амалда кенг қўлланилмоқда. Суғориш меъёрини биологик меъёрга қадар камайтириш билан суғориш сувларини грунтга бекорга шимилиб ўтадиган қисмини чеклаш имконияти вужудга келади. Бу билан грунт сувларини вужудга келтирадиган суғориш сув ҳажми кескин камаяди ва шу билан бирга қайтган сувлар миқдори ҳам ўз навбатида босқичма-босқич камая боради. 50-йилларнинг охирларигача республикада қайтган сувлар деярли бўлмаган, чунки экинларни суғориш меъёр асосида олиб борилган.
Сувни саноат, транспорт, қурилиш, балиқ хўжалиги, маиший-коммунал хизматларида ҳам янги технологияни қўллаш, сувдан фойдаланишни барча соҳаларда меъёрлаш, сувдан фойдаланишнинг пуллик йўлига ўтиш, айниқса ифлослантирилганлиги учун катга ҳажмда жарима тўлашни жорий этиш муаммони ечимини тезлаштиради. Бу борада мутахассислар иштирокида ўлкада сувдан фойдаланишнинг илмий асосланган стратегияси ва тактикасини ҳар томонлама ҳамда чуқур ишлаб, ресурслардан фойдаланувчилар ва олимлар, мутахассислар ўртасида муҳокама қилиб, ишланган илмий концепция ишлаб чиқилиши мақсадга мувофик. У кўп йилга мўлжалланган бўлиши ва босқичма-босқич амалга оширилиб бориши лозим. Ердан фойдаланиш, айниқса суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш энг аввало ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш билан эришиш мумкин. Бу борада тупроқларни шўрсизлантириш мелиорациясини амалга ошириш билан воҳаларнинг ярмидан кўп қисмидаги шўр ерларни аҳволини сифат жиҳатдан бутунлай ўзгартиришга эришиш асосий масала бўлиши керак.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish