МИЛЛИЙ БОҒЛАР
1.*ЗОМИН МИЛЛИЙ БОҒИ. Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган. 1976 йилда ташкил этилган. Майдони-24110 га. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфида.
2.*УГАМ — ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ-ТАБИАТ МИЛЛИЙ БОҒИ. 1990 йилда Тошкент вилоятида Ғарбий Тянь-Шаннинг тогли тармоқларида 574,6 минг га майдонда ташкил этилган. Боғ табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган. Богнинг улкан майдони денгиз сатҳидан 900 дан 4000 м гача оралиқдаги баландликда жойлашган, турли ер тоифаларини ўз ичига олади. Бу ерга Чотқол биосфера қўриқхонасининг 2 участкаси киради, бу ерда тўлиқ осойишталик ҳукмрон. Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон ҳўжаликлари ерларида ўрмонни тиклаш фаолияти олиб борилмоқда, чорва молларини боқиш чекланган, ёз фаслининг уч ойидагина катта баландликдаги яйловларда боқилади. Боғ ўсимлик оламига бой, олимлар минглаб турдаги ўсимликларни аниқлашган, улардан ўнлаб турлари Қизил китобга киритилган, бир неча тури эса шунчалик кичик ареалга эгаки, боғдан бошқа дунёнинг ҳеч бир ерида учрамайди. Боғнинг ҳудудида ўсадиган қатор ўсимлик турлари дориворлар сирасига киради. Ҳайвонот олами ҳам турли-туманлиги билан ажралиб туради. Қизил китобга кирганларидан айик, илвирс, кўк суғур учрайди. Бу ерда 200 турдаги қушни учратиш мумкин. Боғ ҳудудий маъмурий орган - Тошкент вилояти ҳокимлигига бўйсунади.
3.*”ЖАЙРОН” ЭКОМАРКАЗИ. Бухоро вилояти ҳудудида жойлашаган. 1976 йилда ташкил этилган. Майдони- 7122 га. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тасарруфида. Экомарказ ҳудудида қуйидагилар ҳисобга олинади: - ҳайвонларнинг 8 тури, шундан 4 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. «Жайрон» экомаркази ноёб ва йўқолиб кетиш ҳавфи остидаги ҳайвон турларини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга ихтисослашган жаҳон миқёсида ўзига хос бўлган объект ҳисобланади. 1977 йилда ташкил этилганида экомарказ «Бухоро жайронларни кўпайтиришга ихтисослаш-ган питомник» деб номланарди ва унда 42 та жай-рон, 4 та қулон ва сайғоқлар боқиларди. Кейинчалик унда халқаро ва миллий Қизил китобларга киритилган хонгул (бухоро буғуси), гепард, йўрға-тувалоқ ҳам боқилди. Питомникнинг олдига жайронларни кўпайтириш, улар биологиясини ўрганиш ва популяцияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш вазифаси кўйилди. Кейинчалик ижобий натижалар олинганидан кейин питомник бошқа ноёб турлар — кулон, Пржевальский оти, йўрға-тувалоқни кўпайтириш билан шуғулланди, бу ерда сайлоқлар подаси ҳам бор эди. Фаолиятини кенгайтириш ва ҳайвонларни кўпайтириш соҳасидаги муваффақиятлари туфайли 26.12.98 йилда Вазирлар Кенгашининг фармойиши билан питомник «Жайрон» экомарказига айлантирилди. Экомарказ майдони 7153 га бўлиб, шундан 5145 га браконьерлар ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун металл тўсиқ билан тўсилган. Питомникда тутқунлик шароитида ҳайвонларни ўрганиш ва зарурат туғилганида ҳайвонлар болаларини қўлда овқатлантириш имконини берадиган вольерлар тизими қурилган. Ҳозирги пайтда 2007 йилдаги ҳисобга кўра жайронлар миқдори 549 бош, Пржевальский отлари 35 бошгача, Ўзбекистон табиатида йўқолиб кетган кулонлар 55 бошгача етган. Жайронни вольерда кўпайтириш соҳасидаги ишлар энг муваффакиятли кетмокда. Экомарказ фаолият юритган вақт давомида тутқунликда кўпайтирилган ҳайвонларнинг 30 та авлодини олишга муваффақ бўлинди. Бунда ҳайвонот боғлари ва хусусий коллекцияларга 200 дан ортиқ жайрон, 5 та Пржевальский оти сотилган, 822 бош жайрон тарқатилган, овчилик маҳсулоти (жайрон) 128 бошни ташкил қилди. Экомарказда бажарилаётган тадқиқотлар натижалари илмий ва даврий матбуотда, шунингдек кўп сонли республика ва хорижий нашрларда чоп этилган, мажлис ва конгрессларда маъруза тариқасида тақдим қилинган. Экомарказ бўйича илмий библио-графия мақолалари 200 тага етиб қолди. Экомарказ ходимлари билан бирга Россия, Фран-ция, АҚШ ва бошка мамлакатларнинг мутахассислари томонидан ноёб илмий ишлар ўтказилди. Экомарказнинг илмий ҳисоботлари Фанлар Академиясида тақриздан ўтади ва Давбионазоратда сақланади. Ҳар йили Пржевальский оти популяциясининг ҳолати ҳақидаги ахборот Халқаро отлар насли китобини юритиш учун Халқаро Пржевальский оти фондига жўнатилади. Бухородаги Пржевальский оти популяцияси сони ва кўпайтириш салоҳияти бўйича жаҳоидаги бешликка киради. Экомарказда ҳайвонлар бош суякларининг ноёб тўплами мавжуд. 2007 йилда унда 937 нусха, шундан жайронлар бош суяги 918 нусха мавжуд эди. Коллек-ция материалининг қадрлилиги шубҳасиз, тўплам Ўзбекистон илмий ва маданий фондлар рўйҳатига киритилган. Ҳозирги пайтда Экомарказ жайрон, қулон, Прже-вальский оти, Бухоро тоғли қўйини кўпайтириш билан шуғулланмокда. 2007 йилда келтирилган бир жуфт Бухоро қўйидан 2 та қўзичоқ туғилди. Сўнгра яна 2 та Бухоро қўйи кўзичоғи ва 1 та морхўр улоқчаси келтирилди. Жорий пайтдаги умумий сони 6 бош Бухоро қўйй ва 1 та морхўрдан иборат. Мақоми бўйичч «Жайрон» экомаркази илмий-ишлаб чиқариш ташкилоти ҳисобланади. Штати 33 киши, 12 кишидан иборат илмкй бўлими бор. Ил-мий бўлим кучи билан жайрон, кулон, Пржевальский оти бўйича мониторинг тадқиқотлари ўтказилмокда. Бундан ташқари алоҳида мавзулар бўйича қўшма ишланмалар, бошқа ташкилотларнинг якка тартибдаги тадкиқотлари ҳам мавжуд.
Табиатни муҳофаза қилишда қўриқхона ва миллий боғлардан ташқари кичикроқ майдонлардаги табиий объектлар, яъни «табиат ёдгорликлари» муҳофазага олинади. Масалан, валунлар — музлик қолдиқлари, «қўй пешоналар»— музликларнинг қояларга ишқаланиши, жимжимадор қоялар — тоғ жинслари нурашининг гувоҳидир. Умумий характерига кўра, табиат ёдгорликлари геологик-геоморфологик, ботаник, палеонтологик, астрономик ва ландшафт ёдгорликларига бўлинади. Геологик-геоморфологик ёдгорликларга нодир геологик тоғ жинслари, валунлар, ғорлар, карст воронкалар, вулқон кратерлари, гейзерлар, қадимий океан, денгиз, кўл ва дарё қирғоқлари, музлик излари, «қўй-пешоналари», мореналар, тоғ жинсларининг нураган шакллари, рельеф шакллари ва қоялар киради. Ботаник ёдгорликларга эса умри боқий дарахтлар, йўқолиб кетаётган реликт ўсимлик турлари тарқалган майдонлар, даштда учрайдиган ўрмонлар киради. Палеонтологик ёдгорликларга тошга айланган организм ва қирилиб кетган ҳайвонларнинг излари қолган жойлар мисол бўла олади.
ДАВЛАТ ТАБИИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ. (Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тугрисида»ги Қонуни 26-моддасига мувофиқ Давлат табиий ёдгорликлари Ш тоифадаги МЭТҲга киради):
Do'stlaringiz bilan baham: |