Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet81/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

8.*ҲИСОР ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ. Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ёнбағрида денгиз сатҳидан 1750 м дан 4349 м гача баландликда жойлашган. 1983 йилда икки давлат қўриқхонаси-Қизилсуй ва Мироқи кўриқхоналарининг бирлашиши натижасида ташкил қилинган. Ҳозирги пайтда бу Ўзбекистондаги энг катта қўриқхонадир. Умумий майдони 80986 га ни ташкил қилади. Қўриқхонада ўрмон, дала экотизимлари ажралган; ўрмон билан қопланган майдони 56678,1 гa; яйловлар мавжуд; дарё ва кўлларга 171 га тўғри келади; ботқоқликлар 511 га; қияликлар ва тоғ ёнбағридаги тўкилмалар 31819 га ни ташкил қилади; йўллар, шудгор ва қамишзор далалар мавжуд. Қўрикхонанинг асосий ўрмон ҳосил қилувчи ўсимликлари зарафшон ва ярим шар шаклидаги арчалар ҳисобланади. Умуман олганда муҳофаза эти-ладиган ҳудуддаги ўсимликлар Ўрта Осиё тоғлари учун одатий бўлиб, унинг катта қисми тор эндем ўсимликларидир. Баъзи ҳисобларга қараганда томирли ўсимлик турларининг умумий микдори 800-900 дан кам эмас. Мураккабгулдошлар (Compositae), дуккаклилар (Leguminosae), бутгулдошлар (Craciferae), донлилар (Gramineae), соябонлилар (Umbelliferae), лабгулдошлар (Labiatae) турлари кўплаб учрайди. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб турлардан қўриқхона ҳудудида 32 турдан кам бўлмаган томирли ўсимлик тури ўсади. Қўриқхонанинг ҳайвонот олами бой, турли-туман ва тоғли ўрмонларга хос бўлган деярли барча турларни қамраб олади. Қўрикхонада 2 турдаги балиқ, 19 турдаги амфибия ва рептилия, 103 турдаги уяли қушлар, 28 турдаги сут эмизувчи яшайди. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига оқтирноқ айиқ, илвирс, Туркистон силовсини, Эрон қундузи, қушлардан: бургут, болтаютар, итолғи, қумой, кичик бургут киритилган. Қизилсуй участкасидаги Осмонталаш чўқкиси энг юқори нукта — денгиз сатҳидан 4000 м дан ба-ланд, айнан шу ерда Сибирь қўзиси, илвирс, улар ва қизил суғур яшайди. Судралиб юрувчилардан сувилон, чипорилон, кўлвор илон, туркистон агамаси, Осиё илонқуйруғи ва бошқалар учрайди. Тожикистон билан чегарада қўрикхонанинг энг йирик дарёларидан бири Оқсув ҳавзасида энг юқори чўққили Гилон участкаси жойлашган. Унинг баландлиги денгиз сатқидан 2500 дан 4300 м гача оралиқда. Бу участкада Ўзбекистондаги энг йирик Северцов музлиги мавжуд. Ҳисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Респуб-ликаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига киради ва Давбионазорат томонидан бошқарилади. ,

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish