9.*КИТОБ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИК ҚЎРИҚХОНАСИ. Қашқадарё вилояти Китоб шаҳридан 52 км шарқда жойлашган бўлиб, у Ўзбекистонда ягона геологик қўриқхонадир. 1979 йилда ташкил этилган. Майдони-3938 га. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси тасарруфида. Қўриқхонада ҳудудида — ҳайвонларнинг 168 тури, шундан 10 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган; - ўсимликларнинг 800 тури, шундан 22 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Бу қўриқхонада қояли тоғлар муҳофаза қилинади. Тоғ жинслари кесмасидаги Ернинг 400—500 миллион йиллар олдинги геологик даври тарихи бошқа қатламларда бунчалик аниқ кўринмайди. Қўриқхонада маржонлар, моллюскалар, денгиз лилиялари, қадимги умуртқалилар— грантолитлар, косали балиқларнинг излари топилган. Ана шуларга қараб бундан 400—500 миллион йиллар, аввал табиат қандай бўлганини билиш мумкин. Келажакда Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қиладиган қўриқхоналар сони ошиб бораверади.
ДАВЛАТ БУЮРТМАХОНАЛАРИ. «Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўгрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат буюртмахоналари (ТМХР 4-тоифаси) ва таби-ат ёдгорликлари (ТМХР 5-тоифаси) муҳофаза этиладиган табиий худудлар сирасига киритилган. 1988 йилда Ўзбекистонда 6 та буюртмахона фаолият юритарди: Арнасой - Жиззах вилояти; Денгизкўл - Бухоро вилояти; Қўҳитон - Сурхондарё вилояти; Сангардак - Сурхондарё вилояти; «Эфа» - Сурхондарё вилояти; Гурлан - Хоразм вилояти. Бугунги кунда Ўзбекистан ҳудудида 10 та фаолият юритаётган буюртмахона мавжуд.
1.«Денгизкўл» давлат орнитологик буюртмахонаси Ўзбекистон Республикасининг 1973 йилдаги 530-сонли қарори билан ташкил қилинган, фаолияти муддати Бухоро вилояти ижроқўмииинг 26.06.90 йилдаги 157-11-сонли карори билан (муддатсизга) узайтирилди. Буюртмахона майдони 50 мингга. Ташкил қилишдан мақсад - учиб ўтадиган сувда сузувчи кушларни муҳофаза қилиш ва қайта ти-клаш, қишлаш ерларини, яшаш муҳитини сақлаб қолишдир. Буюртмахонани муҳофаза қилиш давлат табиатни муҳофаза килиш инспекцияси томонидан амалга оширилади. Муҳофаза доимий эмас, оператив рейдлар орқали юритилади.
2. «Қорақир» давлат буюртмахонаси. Бухоро ви-лояти ижрокўмининг 25.01.92 й.даги 15-1-сонли карори билан ташкил қилинган. Буюртмахонанинг муддати чекланмаган. Майдони 30 минг га. Ташкил қилишдан мақсад - учиб ўтадиган кушлар ва бошка ҳайвонларни, улар яшаш ва кўпайиш ерларини муҳофаза қилишдаи иборат. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ихтиёрида. Буюртмахона худудини муҳофаза килиш дав-лат табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси томони-дан амалга оширилади. Буюртмахона ўз соқчиларига эга эмас.
3.«Арнасой» орнитологик буюртмахонаси. Жиззах вилояти Фориш туманидаги Тузкон кўлида Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг 9.09.83 й.даги 521-сонли карори билан ташкил қилинган. Буюртмахона май-дони 63,3 минг га. Буюртмахона муддати чеклан-маган. Ташкил қилишдан мақсад - учиб ўтадиган ва уя курадиган қушларни муҳофаза қилишдир. Бу-юртмахонани Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси - Жиззах вилояти табиатни муҳофаза килиш қўмитаси ва Давбионазоратнинг Арнасой инспекциялари муҳофаза қилади.
4.«Сайгачий» давлат буюртмахонаси. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 29.11.91 й.даги 311/42-сонли қарори билан ташкил қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган. Қоракалпоғистон Республика-си Вазирлар Кенгашининг 11.02.2001 й.даги 33/1-сонли қарори билан буюртмахона тартибининг амал қилиш муддати 2010 йилгача узайтирилди. Буюрт-махона майдони 1 млн. га. Буюртмахона сайғоқлар-(Saiga tatarica) CITES II ва улар яшаш жойлари - миг-рация йўллари, қишлаш ва кўпайиш ерлари, шунингдек, бошқа, биринчи навбатда, Қизил китобга ки-ритилган ҳайвонлар - тувалоқ (Otis Tarda) UzRDB RL, йўрға-тувалоқ (Chlamydotis undulata) UzRDB RL кабиларни муҳофаза килиш мақсадида ташкил килинган, Қорақалпогистон Республикаси Табиатни муҳофаза килиш давлат қўмитасига бўйсунади.
5.«Судочье» давлат орнитологик буюртмахонаси Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши-нинг29.11.91 йилдагиЗ 1 l/42-сонли қарорига мувофиқ ташкил қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманида жойлашган. Қорақалпоғистон Рес-публикаси Вазирлар Кенгашининг 11.02.2001 йилда-ги 33/1 -сонли карорига мувофик буюртмахона тарти-бининг амал қилиш муддати 2010 йилгача узайтирил-ди. Буюртмахона майдони 50 минг га. Орнитологик. буюртмахонасини ташкил қилишдан мақсад - Амударё соҳил бўйидаги сув-ботқоқлик жойлари био-логик комплексини сақлаб қолиш, учиб ўтадиган кушларни, улар кўпайиши ва дам олиши жойларини муҳофаза қилишдан иборат. Ҳар йили кўлда юз мин-глаб сувда сузувчи ва сув яқинида яшайдиган қушлар дам олади ва кўпаяди. Қорақалпогистон Республи-каси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: |