1.*ЗОМИН ТОҒ АРЧАЗОРЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ. У Туркистон тизмаси ғарбий қисмининг шимолий ёнбағрида, Зомин тоғида 1900—3500 метр баландликда жойлашган. 1928 йилда ташкил этилган. Майдони- 2648 га. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфида. Бу ерда тоғ, дашт, ўрмон ва субальп ўсимлик минтақалари мавжуд. Қўриқхона ҳудудида ҳайвонларнинг 152 тури учрайди, шундан 16 тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган; - ўсимликларнинг 700 тури, шундан 13 тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган. Қўриқхона ҳудудининг катта қисми арчазордан иборат. Бу ерда арчанинг уч тури учрайди. Ўрмонзорнинг пастки қисмида Зарафшон арчаси, ўрта қисмида, саур арча, юқори қисмида Туркистон арчаси ўсади. Қўриқхонада судралиб юрувчи ҳайвонларнинг 6 тури, қушларнинг 63 ва сутэмизувчиларнинг 18 тури мавжуд. Сутэмизувчилардан - оқ тирноқли айиқ, тўнғиз, силовсин, бўри, тоғ эчкиси, архар, жайра, қуён, қушлардан - каклик, қирғий, бургут, болтаютар, Ҳимолай куркаси, тоғ қарғаси, судралиб юрувчилардан - қалқонтумшуқ илон, чипор илонлар яшайди. Зомин тоғ-ўрмон қўриқхонасида арчазорларнинг табиий ҳолати ва арча ўрмон минтақасига хос типик табиий географик мажмуларни сақлаш уларни ҳар томонлама тадқиқ этиш, табиий ресурслар сифатини яхшилаш, уларни кўпайтириш шунингдек, арча биологиясини ўрганиш, арчазорларни кенгайтириш, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва тиклаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Қўриқхона ҳар йили ўрмон хўжалигига 1,5 тоннадан кўпроқ қимматли арча уруғинв етказиб бермоқда.
2.*ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ. Мазкур қўриқхона Тошкент виоляти ҳудудидаги Чотқол тизмасининг жанубий-ғарбий қисмида денгиз сатҳидан 1000—3200 метр баландликда жойлашган. 1947 йилда ташкил этилган. . Тошкент виоляти ҳокимияти тасарруфида. Қўриқхона ҳудудида ҳайвонларнинг 152 тури учрайди, шундан 16 тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган; - ўсимликларнинг 700 тури, шундан 13 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Майдони -35724 га шундан, ўрмонлар 6586 га, далалар 7047 га, ҳовузлар 81 га ни ташкил килади. Қўриқхона Тошкент вило-яти ҳудудида Чоткол тизмасининг ғарбий қисмида жойлашган. Қўрикхонанинг максади Ғарбий Тянь-Шяннинг тоғли экотизимларини сақлаш ва атроф-муҳит ҳолатининг экологик мониторингидан иборат. Чотқол қўрикхонаси флораси 1168 турга эга бўлиб, минтақа учун хосдир. Бу ерда Қўриқхока учун эндем бўлган 6 тур усади. Қўриқхона ўсимликларининг 28 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Бу ерда 44 турдаги сут эмизувчи, 230 дан ортиқ турдаги қуш, 16 турдаги судралиб юрувчи ва 2 турдаги сувда ва қуруқликда яшовчи, 3 мингдан ортиқ турдаги умурткасизлар яшайди. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига бир турдаги илон, 10 турдаги қуш ва уч турдаги сут эмизувчи кирган. ТМХРМ Қизил китобига йўқолиб кетиш хавфи остида илвирс (Uncia uncia), кўк cyғyp (Marmota menzbieri), ўрмон соняси (Dryomys nitedula), кўршапалаклар - кичик ва катта такабурунлар (Rhinolophus ferrumequinum, Rh. hipposideros) ва уч рангли тун-шапалак (Myotis emarginatus); қушлардан: тасқара (Aegypius manachus), куйқа (Falco naumani), қора каптар (Columba eversmanni), оққанот қизилиштон (Dendrocopos leucopterus) киритилган. Қўриқхона ҳудудий маъмурий орган - Тошкент вилояти ҳокимлигига бўйсунади. ЮНЕСКО МАБ Дастури Халқаро Мувофиклаштирув кенгашининг 9-қурултойида унга биосфера мақоми берилди. 1993 йилда белгиланган тартибда халқаро биосфера резерватлари тармоғига киритилган, лекин унинг талабларига жавоб бермайди. Мақомини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 53 йил давомида кўриқхона муҳофаза этиладиган ҳудуд мақомида табиий муҳитнинг бир қисми, кенг тарқалган ёки ноёб ландшафт шакллари ёки ўсимлик ва ҳайвонлар генетик ресурсларини саклаш жойлари сифатида табиатни муҳофаза қилиш, илм-фан ва экологик таълим учун катта аҳамиятга эга бўлган таби-ий комплекслар (ер, ер ости бойликлари, сув, флора ва фауна)ни муҳофаза қилишга хизмат қилиб келмоқда.Қўриқхона ҳудудида қуруқ даштдан ташқари мевали ўрмонлар, арчазорлар, альп ўтлоқлари каби ландшафг минтақалари мавжуд. Бу ерда 600 дан ортиқ ўт, 40 га яқин дарахт ва бута ўсимлик турлари учрайди. Қўриқхонанинг деярли ярми арчазорлардан иборат. Бундан ташқари писта, Кавказ шамшоди, зирк, ирғай ва бошқа ўсимлик турлари ўсади.. Тошли ва қояли жойларда кийик яшайди. Чотқол қўриқхонасининг энг қимматли ҳайвонларидан бири — мензбир суғуридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |