2-мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари



Download 86,38 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi86,38 Kb.
#53796
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza


2-мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари
Режа:

  1. Меркантилизм ва Физиократ мактаблари намоёндаларининг иқтисодиётда давлатнинг роли ҳақидаги қарашлари.

  2. Миллий иқтисодиётни тартибга солишда Классик сиёсий-иқтисод намоёндаларининг концепциялари. Иқтисодий либерализм.

  3. Давлатнинг иқтисодий роли ҳақида Кейнсча қарашлар

  4. Иқтисодиётни тартибга солишда монетаристик назария.

  5. Иқтисодий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишнинг неоклассик модели.

  6. Монетар назария ва сиёсатнинг иқтисодиётни тартиблаш воситалари.



Асосий тушунча ва атамалар
Классик сиёсий иқтисод, иқтисодий либерализм, меркантилизм, физиократлар, иқтисодий инқироз, кейнсчилик, неоконсерваторлар, монетаризм, ишбилармонлик тсикли, ижтимоий танлов, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти.


2.1. Меркантилизм ва Физиократ мактаблари намоёндаларининг иқтисодиётда давлатнинг роли ҳақидаги қарашлари
Дастлабки иқтисодий назариялар капитализмнинг бошланғич даврига тўғри келади (ХВ-ХВИИ асрлар). Бу даврда меркантилистлар жамият бойлиги муомала соҳасида яратилади, миллат бойлиги эса пул миқдори билан аниқланади деган фикрни илгари суришади. Меркантилизм – бу иқтисодий назариядаги биринчи мактаб бўлиб, унинг машҳур намоёндаларидан бири Томас Мен ҳисобланади (1571-1641 й.).
Меркантилизм капитални дастлабки жамғарилиши даврига хос бўлиб, савдо буржуазия манфаатларини ифода этади. Меркантилизмга икки хусусият хосдир: 1) бойлик пул билан ифодаланади (давлат қанча кўп пулга эга бўлса, у шунча бадавлат ҳисобланади) 2) давлат хокимияти ёрдамида пул бойликларини жамғаришга эришиш мумкин. Ушбу мактаб намоёндалари мамлакатга олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ўртасидаги фарқнинг (актив савдо баланси) юқорилиги билан давлат бойлиги ошади ва давлат актив савдо балансида сиёсий ишларни олиб бориши зарур деб ҳисоблашади. Давлат мамлакатдан товарларни олиб чиқишни рағбатлантириш ва мамлакатга товарлар олиб киришни чеклаш, баъзи товарларни эса олиб кирилишини таъқиқлаш билан протектсионизм сиёсатини юритиши лозим. Бунда қуйидаги тамойил олға сурилади: чет элдан арзон баҳога сотиб олиш, бошқа давлатларга қимматроқ сотиш.
Меркантилизм мактаби «Сиёсий иқтисод» атамасининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. У франтсуз меркантилисти А.Монкреттоннинг 1615 йилда чиққан «Сиёсий иқтисод трактлари» китобига киритилган эди. Меркантилистлар биринчи бўлиб истеъмол қийматини эмас, балки алмашинув қийматини бойлик деб эълон қилдилар.
Кейинги иқтисодий мактаб физиократлар эди. Ушбу мактабнинг энг кўзга кўринган намоёндаси – Ф.Кене (1694-1774 й.). Унинг хизмати: физиократлар муомала соҳасини тахлил этишдан ишлаб чиқаришни тахлил этишга томон бурилиш ясади. Фақат улар қишлоқ хўжалиги билан чегараланишди. Кене эквивалент айирбошлаш таълимини олға сурди ва савдодаги айирбошладан хеч қандай бойлик яратилмаслигини ва айирбошлаш хеч нарса ишлаб чиқарилмаслигини исботлади.
Ф.Кене «табиий тартибланиш» ҳолатини, яъни бозор нархининг беқарор тебраниши, эркин рақобат ва баъзи ҳолларда давлат аралашуви асосида иқтисодиётни ривожлатиришни олға сурди. Физиократлар иқтисодий ривожланиш ўзида табиий жараённи намоён қилиши, қонунларга амал қилиниши ва одамлар таъсиридан ҳоли бўлишини лозим деб билишди.
Бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлар синфини вужудга келиши ва мустахкамланиши билан тавсифланади. Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг аралашуви ушбу мактаб нуқтаи назарида, яъни меркантилизмни иқтисодий либерализм ғояси билан алмашиниш оқибатида тадбиркорлик фаолиятини чекланган ва иқтисодиётга давлатнинг аралашувини салбий баҳолаган. Бу ғоя А.Смит ва Д.Рикардоларнинг илмий ишларида асосланган. Улар классик сиёсий иқтисод мактаби асосчилари бўлиб, қийматининг меҳнат назариясини яратди, капиталнинг мазмунини ва қўшилган қиймат назариясини ёритиб берди.
Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг роли хусусидаги уларнинг қарашлари давлатнинг аралашуви иқтисодий ривожланишни секинлаштиради деган фикрдан келиб чиқади. Масалан, Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида қандай қилиб кўпроқ файда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ «кўринмас қўл» - шахсий манфаат ётади». Смит хулосасига кўра, иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг аралашуви олиб ташланса, иқтисодиёт самарали амал қилади ва бозор бутунлай эркин бўлмоғи лозим.
Д.Рикардо, Ж.Б.Сей, Д.Мил, А.Маршаллар А.Смит ғоясининг давомчилари бўлиб, улар иқтисодий либерализм ғояси илгари суришди ва ҳозирги кунга қадар замонавий иқтисодчилар томонидан ижобий баҳоланмоқда (неоклассик йўналиш).
Классиклар жаъми талаб ва жаъми таклиф мутаносиблигини ўзларига хос талқин этишди. Улар: жаъми таклифнинг ўзгариши унга мос жаъми талабни ўзгаришини юзага келтиради деган фикрдан келиб чиқишади. Бу Сей қонунида ўз аксини топади, яъни таклиф этилган товар унга мос равишда талабни келтириб чиқаради, бу эса талаб ва таклиф ўртасидаги юзага келадиган фарқларни бартараф этади. Олдиндан ишлаб чиқаришнинг ўрни йўқолади. Товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, иш ҳақларини ошишига олиб келади, бунинг натижасида таклифга мос равишда талаб ҳам ошади.
Ҳақиқатда эса барча даромадлар товарларга айирбошланилмади. Жамғариш юзага келади ва жамғарилган пул миқдори инвеститсияга ҳар доим ҳам тенг бўлмайди. Классикчилар жаъми талаб ва жаъми таклифга боғлиқ ҳолда нархнинг тебраниши барча бозорларни, шу ўринда меҳнат бозорини ҳам, ресурслар бозорини ҳам барқарорлаштиради деб ҳисоблашди. Боғланиш: бозорда нархнинг пасайиши иш ҳақини пасайишига олиб келди ёки иш ҳақи аввалгидай қолса у ҳолда ишсизлик юзага келди.
Бироқ иқтисодий инқирозларнинг кескинлашуви оқибатида асосан 1929-1933 йиллардаги, классик иқтисодий либерализм назариясини заиф эканлигини кўрсатди.

Download 86,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish