Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Умумбашарий (глобал). 2. Минтақавий (регионал). 3. Маҳаллий (локал)



Download 9,63 Mb.
bet94/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Умумбашарий (глобал). 2. Минтақавий (регионал). 3. Маҳаллий (локал).
Умумбашарий экологик муаммолар

  1. Дунё иқлимининг ўзгариши

  2. Озон қобиғнинг емирилиш ва ультрабинафша нурлари радиациясининг кучайиши

  3. Атмосферанинг ифлосланиши

  4. Океан сувларининг ифлосланиши

  5. Қуруқликдаги сув манбаларини ифлосланиши

  6. Атроф муҳитни радиоактив моддалар билан ифлосланиши

  7. Ландшафтларни геохимик мувозанатини бузилиши

  8. Турли қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни тўпланиши

  9. Чўлланиш жараёнини кучайиб бориши

  10. Чучук сув муаммоси

Дунё бўйича кузатиладиган табиий ва антропоген ходисалар умумбашарий муаммо дейилади. Масалан: «Дунё иқлимининг ўзгариши» ходисаси яъни СО2 миқдори ортиб бориши ер юзасининг исишига сабабчи бўлмоқда. «Озон қатламининг сийраклашиши» атмосферадаги озоннинг энг муҳим хусусияти унинг доимо ҳосил бўлиб ва парчаланиб туришидир. Озон қуёш нурлари таъсирида кислород, азот оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон кучли ультрабинафша нурларини ютиб қолиб ер юзидаги тирик организмларни химоя қилади. Ультрабинафша нурлар миқдорининг ортиши тирик организмларга салбий таъсир қилади.
Чучук сув муаммоси. Қуруқликда чучук сув ва унинг биосферадаги роли ниҳоятда катта чучук сув заҳираси асосан қутблардаги музликлардадир. жамиятнинг ривожланиши билан аҳолининг чучук сувга бҚлган талаби ортиб бормоқда. Йилига 3-3,5 минг км3 сув сарфланади.
Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. Ушбу заҳарли кимёвий моддалар гурухи бегона ўтлар, зараркунанда ҳашоротлар ва бошқа ҳайвонлар, ўсимликларда касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши курашда фойдаланилади. Бунинг натижасида инсонга ва атроф-муҳитга катта таъсир кўрсатилмоқда.
Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариш муаммоси. Ер юзидаги ҳаётни таъминлашда ўрмонларнинг аҳамияти жуда катта. Ҳозирги вақтда қуруқликнинг 30%, яъни 3,8 млрд. гектар ер ўрмонлар билан қопланган. ўрмонларни хўжалик фаолияти мақсадида кҚплаб кесилмоқда. Шунинг учун флора ва фаунани йҚқолиб кетишини олдини олиш учун «Қизил китоб» яратилган.
2. Минтақавий экологик муаммолар. Ер юзининг муайян минтақаси ўзига хос табиий-иқлимий, ижтимоий-экологик, этнографик хусусиятлари уни табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқа муносабатлари ҳарактерини белгилаб беради.
Масалан: Марказий Осиёдаги минтақавий экологик муаммоларидан энг муҳими Орол ва Оролбўйи муаммосидир. Сувининг шўрланиши даражаси 9-10 г/л дан 34-37 г/л гача ортди, денгиз сатхининг ўртача пасайиши 80-110 см. Бу эса ўз навбатида жуда катта экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда.
3. Локал (маҳаллий) экологик муаммолар муайян олинган худудлардаги муаммолар ҳисобланади. М: йирик худудий ишлаб чиқариш мажмуасидаги, агросаноат мажмуасидаги муаммоларни олиш мумкин.
Ўрта Осиё минтақасининг иқлимий географик хусусиятлари инсон, жамият ва табиат ўзаро муносабатлари жараёнига, экосистемалар шаклланиши ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Ўрта Осиё мисолида кенг миқёсли ва минтақавий ижтимоий экологик муаммоларнинг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирини келтириб чиқаришини кузатиш мумкин. Кенг миқёсда биосферадаги мувозанат бой берилиши хавфи юзага келмоқдаки, бу ижтимоий экосистемаларнинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.
Бу минтақада табиий мухитнинг асосий бузилишлари хўжалик фаолияти, ишлаб чиқарувчи кучларни экстенсив ривожлантириш билан боғлиқ. Биосферанинг улкан экологик резервлари, унинг янги, инсон ўзгартирган шараоитларда эволюция қилиш имкониятлари чексиз бўлишига қарамай кўпгина антропоген таъсирлар ҳозироқ анча салбий оқибатлар туғдирдики, минтақанинг биоценозлари бу оқибатларни амалда бартараф қила олмайди. Ёки бунинг учун жуда узоқ муддат талаб этилади.
Республикада кескин бўлиб турган экологик ва табиатни мухофаза қилишги оид муаммолар қуйидагилардир:
1.Йирик ҳудудий-саноат ишлаб чиқариш мажмуалари жойлашган районларда табиатни мухофаза қилиш муаммолари;
2.Орол ва Оролбўйи муаммолари, сув ресурсларини мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш;
3.Агросаноат тармоқларидаги саноат чиқиндилари пестицидлар ва минерал ўғитлар билан ифлосланиш муаммолари ва бошқалар.
Шу ўринда, биз қуйида амалиётда қўлланилаётган баъзи экологик, табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишларга оид атама, тушунчаларга изоҳ бериб ўтишни мақсадга мувофиқ деб топдик:
Табиат - бутун борлиқ хилма-хил шакл ва кўринишдаги Олам ва Оламнинг моддий, энергетик ва ахборот дунёси. Табиат - кишиларнинг моддий ва маънавий талабларини қондириш манбаси. Табиат инсониятни яшаши учун, уни ўраб турган бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган табиий шароит. Табиат - чўл, адир, тоғ, яйлов, ўрмон, дала, теварак-атроф ва шу кабиларни табиий шароити, манзараси. Табиат - табииёт фанларини (физика, астрономия, механика, кимё, биология, география, геология ва бошқалар) ўрганадиган объекти. Табиат - бирор нарсанинг хусусиятлари ва ўзига хос белгилари. Табиат инсонни феъли, хулқ-атвори, кайфияти, руҳий ҳолати, диди ва фаросати; хатто яратувчи, илоҳий куч ҳисобланади.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish