Эгамбердиева Т



Download 4,72 Mb.
bet57/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Биоэтика дастури
«Ибн Сино» жамоат маркази қошида фаолият юритадиган Биоетика дастури бўйича Миллий қўмитаси ҳар йили биоетикани тадқиқ этиш масалалари бўйича мутахассислар учрашувини ташкил этиб келмоқда. Қўмита мутахассислари ЮНЕСКОнинг бир қатор халқаро анжуманларида иштирок этиб келмоқда, улар орасида Инсон генетик ахбороти бўйича халқаро декларацияни ишлаб чиқиш бўйича учрашув (2003 йил, Париж).
Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти
Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (МОТХИ) 1995 йилда Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 2-тоифали институти сифатида ташкил этилди. Ўрганилаётган йиллар давомида МОТХИ маданиятлараро мулоқотни тарғиб этиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, «Марказий Осиё халқлари санъати ва ҳунармандчилиги атласи», «Марказий Осиё қоя-тош расмлари», «Марказий Осиёдаги ёзув маданияти», «Марказий Осиё археология обидалари», «Марказий Осиё тарихида ижтимоий жараёнлари», «Марказий Осиё минтақасининг меъморчилиги», «Буюк ипак йўли йўналишлари», «Мовароуннахр Буюк ипак йўлида», «Марказий Осиё: дунё динлари чорраҳаси» ва бошқалар.


7.2. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО нинг маданий-коммуникацион соҳадаги ҳамкорлиги

ЮНЕСКОнинг маданият соҳасидаги устувор йўналишлари – маданий моддий ва номоддий меросни асраш ва келажак авлодларга етказиш, маданий турфахилликни тарғиб этиш ва тинчлик маданиятини инсонлар онгига сингдириш мақсадида маданиятлараро мулоқотни рағбатлантириш.


Моддий маданий мерос
Дунё миқёсида умумбашарий қадрият деб топилган маданий ва табиий меросни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва сақлаш ЮНЕСКОнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур йўналиш ЮНЕСКО томонидан 1972 йилда қабул қилинган Умумжаҳон маданий ва табиий меросларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияда ўз аксини топган. Конвенцияга аъзо-давлатлар ўзларининг миллий ҳудудларида мавжуд бўлган тарихий мерослар номзодини Бутунжаҳон мерослар рўйхатига киритиш учун тавсия этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро конвенцияга 1993 йилда қўшилган.
Мазкур конвенция доирасидаги Бутунжаҳон мерослар рўйхатига қуйидаги маданий мерос обидалари киритилган:
■■ Ичан қала (1990 йил);
■■ Бухоро шаҳрининг тарихий маркази (1993 йил);
■■ Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази (2000 йил);
■■ Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси (2001 йил).
Маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш мақсадида ЮНЕСКОнинг молиявий кўмаги асосида маданий обидаларни сақлаш соҳасида Ўзбекистонда бир қатор тадбирлар ташкил этилган:
■■ «Марказий Осиё давлатларида маданият соҳасига оид ЮНЕСКО халқаро конвенциялари» мавзуидаги минтақавий анжуман (Тошкент, 1995 йил, сентябр);
■■ «Марказий Осиё давлатларида маданият соҳасидаги сармоялар» мавзуидаги халқаро анжуманлар (Тошкент, 1996 йил, сентябр; Тошкент, 1997 йил, сентябр);
■■ «Анъанавий кулолчилик санъатини тиклаш бўйича халқаро анжуман» (Самарқанд/Бухоро, 2000 йил 6-9 июн). Археология, миллий меъморчилик ва амалий санъат, Ўзбекистон маданий обидаларини сақлаш соҳалари бўйича бир қатор нашрлар (електрон шаклида ҳам) чоп этилди. Шу жумладан, «Ўзбекистон сополчилик санъати», «Марказий Осиё анъанавий кулолчилиги», «Ўзбекистон меъморчилигида сополнинг ўрни» нашрлари1;
■■ «Маданий ёдгорликларни сақлашда йер остидаги сувларнинг салбий таъсири» мавзуида минтақавий анжуман (Самарқанд ва Бухоро, 2000 йил 14-18 июн)1;
■■ Хом ғишт ва пахсадан бунёд бўлган Марказий Осиё маданий ёдгорликларини сақлаш бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқишга бағишланган минтақавий анжуман (Хива, 2004 йил 24-29 апрел);
■■ «Қадимий Хоразм олтин ҳалқаси» мавзуидаги илмий анжуман ва Орол бўйи ҳавзасида маданий туризмни ривожлантириш бўйича ўқув машғулотлар ташкил этилди (Нукус/Бўстон/Хива, 2005 йил, июн). Илмий анжуман тавсиялари асосида саёҳатчилар учун қўлланма ва Хоразм тарихи бўйича монография нашр этилди;
■■ Марказий Осиё ва Афғонистонда хом ғишт ва пахсадан бунёд бўлган обидаларни сақлаш бўйича амалий машғулот (Аёз қала, 2006 йил, сентябр);
■■ «Ипак йўли бўйлаб жойлашган маданий обидалар» серияли номзодларини тайёрлаш бўйича минтақавий анжуман (Самарқанд, 2006 йил, октябр).
ЮНЕСКО/Япония жамғармасининг молиявий кўмаги асосида, Тошкентдаги ЮНЕСКО ваколатхонаси орқали, Фаёз Тепадаги буддавийлик ибодатхонасини сақлаш лойиҳаси амалга оширилди. Термиз шаҳар ҳудудидаги маданий обидаларни жуғрофий маълумот тизимига (ГИС) асосланган бошқарув режаси ишлаб чиқилди.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish