Такрорлаш учуп саволлар
1. Энергетика миллий иктисодиётда қандай 5фин тутади?
2. “Энергетика хавфсизлиги” тушучасининг моҳията қандай?
3 Энергетика хавфсиэлигига тахдидлар нималардан иборат?
4. Энергетика хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилиш
керак?
5. Ўзбекистонда энергетика хавфсизлигини таъминлаш учун
қандай ишлар амалга оширилган?
6 Энергетакани ривожлантиришнинг истиқбол йўналиш-
лари нималардан иборат?
7. Энергия олишнинг истиқбол манпалари нималардан иборат?
159
www.ziyouz.com kutubxonasi
9-БО Б. О ЗИ Қ -О В Қ А Т Х А В Ф С И ЗЛ И Г И
9.1. Озиқ-овқат хавфсизлигининг моқияти
ва аҳамияти
Бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масаласига жуда катга ахамият берилади. Озиқ-овқат хав-
фсизлиги масалалари 1996 йилда Рим шақрида бўлиб ўтган
Жаҳон озиқ-овқат форумида муҳокама қилинган. Ушбу
Форумда 130 мамлакат иштирок этиб, кам ривожланган
мамлакатларга озиқ-овқат ёрдами беришга оид масала-
лар кўриб чиқилди. Форум диққат-марказига, асосан, “Ер
шари аҳолисини қандай боқгнн керак?” деган савол қўйил-
ган. Чунки маълумотларга кўра дунёда қишшоқлар шу
қадар кўпки, улар кундалик егулик овқатга ҳам зор
бўлиб, очликдан азоб чекмоқда. Кўпинча, саводсиз, тўртта-
дан пртиқ фарзанди бор, ишсиз, кам иш ҳақи оладиган,
қисман иш билан банд ёки меҳнатга лаёқатсиз кишилар
қашшоқ бўлиб қолмоқца Жаҳонда ҳар 7 дақиқада бир
бола очлик ёки у билан боғлмқ сабаблар туфайли нобуд
бўлмоқда. Беш ёшгача бўлган барча болаларнинг учдан
бир қисми тўйиб овқатланмасликдан аэоб чекмоқца. Ҳар
йили 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6 миллиондан ортиғи
тўйиб овқат емаслик туфайли дунёдан кўз юммоқда. 1,3
миллиард киши кунига 1 АКД1 долларидан кам маблағ
ҳисобидан кун кўради. Қашшоқ кишиларнинг асосий қисми
Жанубий Осиёда яшайди. Улардан 522 миллион киши ку-
нига 1 доллардан кам маблағга ҳаёт кечирмоқда. Африка-
160
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг Саҳрои Кабирдан жанубида бутун минтақа аҳплиси-
нинг деярли ярми —
46,3 фоизи қашшоқликда яшайди.
Асосий хизматлардан фойдаланиш ва қашшоқликни ка-
майтириш учзгн атиги 80 миллиард доллар кифоя. Бу жа-
ҳондаги умумий даромаднинг 0,5 фоизидан ҳам камроғини
ташкил этади. Жаҳондаги энг бадавлат уч олигархнинг
маблағи —
энг қашшоқ 48 мамлакатнинг жами ялпи ички
маҳсулотидан анча юқори*
1. Шу боисдан ҳам 2000 йилда
БМТнинг Мингйиллик саммитида қатнашган 189 та мам-
лакат раҳбарлари қабул қилган Мингйиллик ривожла-
ниш мақсадларидан биринчиси ўта қашшоқликка ва оч-
ликка барҳам беришдан иборат деб белгиланган2. Унга кзфа
2015 йилга қадар кунига 1 доллардан кам даромадга эга
аҳоли ҳиссасини ҳамда очликдан азоб чекувчи аҳоли ҳис-
сасани икки баробарга қисқартириш каби иккита муҳим
вазифа қўйилган.
Ўзбекистонда биринчи мақсад - 2015 йилга бориб, кам
таъминланганликни икки баробар қисқартириш, деб бел-
гиланган3.
5у эса, жаҳонда, жумладан, Ўзбекистонда озиқ-ов-
қат хавфсизлигини таъминлашнинг нақадар долзарб
аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Оэиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини асосий
озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи, мустақил таъ-
минлашга қрдирлигини ифодалаб, озиқ-овқат импортига
ўта боғлиқликдан халос бўлганлигини англатади. Таъкид-
лаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги фақат ички ўзини
ўзи тўлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
билан чекланма йди. Бунинг учун озиқ-овқат импорти ҳам
эътиборга олинади.
* Ўзбекистои Республикаси Преэиденти Ислом Каримовнинг БМТ
саммити Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишлаягаи ялпи
мажлисидаги нутқини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа. -Т.:
"Иқтисодиёт" нашриёти, 2010. 25-бет.
1 Мишйиллик ривожланиш мақсадларининг маърузаси. Ўзбекистон,
2006 йил. —Т.: БМТ Ривожланиш Дастури, 2006. 80-бет.
1 Ўша ерда, 15-бет.
161
www.ziyouz.com kutubxonasi
Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бо-
расидаги сиёсатида, асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини ривожлан-
тириш, қисман, чет эллардан озиқ-овқат махсулотлариш!
импорт қилиш асосида аҳолини озиқ-овқатга бўлган мак-
бул даражадаги эҳтиёжини қондириш кўзда тутилади.
Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиё-
сатида ўзини-ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъ-
минлаш даражаси ҳамда уларни импорт қилиш даража-
ларини оқилона уйғунлаштириш, мамлакат аҳолисини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг кафолат-
ланган имкониятларини яратиш, бу борада халкаро ҳам-
корлик алоқаларини ўрнатишга қодирлиги мз'Ҳим ҳисоб-
ланади. Бундан ташкари, ушбу сиёсат даврий равишда
янгилаш
1
б турадиган озиқ-овкат заҳирасини яратишга ҳам
қаратилган бўлади.
Оэиқ-овкат хавфсизлигини таъминлаш учун ривож-
ланган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан
ўзини ўзи таъминлаш коэффициенти ҳисобланади. Бу ко-
эффициеш мамлакат ичида яратилган ва истеъмол қилин-
ган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматлари нисба-
тиниш' фоиздаги ифодаси сифатида ҳисобланади. Ушбу
коэффициент ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун
нархларнинг ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-ки-
тоб қилинади. Барча ҳисоб-китоблар ўзгармас нархларда
олиб борилади. Бу нархлар улгуржи нархларни вайта
ҳисоблаш асосида аниқланади.
Дунё мамлакатлари аҳолисининг озиқ-овқат билан
ўэини ўзи таъминлаш коэффициентининг пасайишига
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши;
- аҳсши еонишшг ўсиши;
- аҳоли жон бошига истеъмолнинг ўсиши;
- турли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларнинг номута-
носиб.тшги. Бунинг натижасида ҳосилдорлик даражаси, баъ-
зи маҳеулот турлари ҳажмининг камайиши юз беради;
- урбанизация жараёнларининг жадаллашуви туфай-
162
www.ziyouz.com kutubxonasi
ли ерларнинг бир қисми саноат объектлари, уй-жойлар,
йўллар қурилишига банд этилади. Бунинг оқибатида
қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонлари
қисқариб боради. Натижада, қишлоқ хўжалиги мақсулот-
лари шилаб чиқариш ҳажмининг етарли даражада юқори
суръатларда ўсмаслиги;
- ишланадиган ер майдонларидан фойдаланиш коэф-
фициентининг пасайиб бориши;
- ишчи кучининг етишмаслиги;
- мамлакатга четдан арзон нархларда озиқ-овқат маҳ-
сулотларининг киритилиши;
- айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорли-
ги ўсиш суръатларининг пасайиши;
- қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғит ва моддаларнинг
ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши ҳамда ирригация ва
мелиорация ишларининг етарли даражада, ўз вақтида
бажарилмаслиги, агротехника қоидаларига етарли дара-
жада эътибор берилмаганлиги туфайли ерлар сифати-
нинг ёмонлашиб, ер унумдорлигининг пасайиши.
Шунинг учун оэиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унум-
ли, самарали фойдалаиишни таъминлашга қаратилган
қонунчиликни мустаҳкамлаш, тегишли тадбирларни амалга
ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-ов-
қат маҳсулотлари улушининг юқори бўлишини таъминлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш-
ни дазлат томонидан қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш-
нинг сиёсий, хуқуқий. ижтимоий-иқгисодий чора-тадбир-
лари мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақ-
.паш, қайта ишлашнинг моддий-техника базасини мустаҳ-
камлаш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш;
- уруғшшик ва наслчиликнинг сифатини ошириш;
- илмий ва ахборот таъминотини яхшилаш;
- кадрлар салоҳиятини ошириш;
163
www.ziyouz.com kutubxonasi
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш меха-
ниямини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш,
хўжалик юритишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;
- оэиқ-овқат маҳсулотларига ички ҳамда ташқи бо-
зорларда талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш
ва ҳ.к.
Озиқ-овқат хавфсиэлигини таъминлаш Ўзбекистон
мустақиллиги, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиё-
сий барқарорликни таъминлашнинг гарови ҳисобланади.
Собиқ шўролар даврида республикада марка.знинг
тазйиқи билан пахта якка ҳокимлигининг ўрнатилганли-
ги, хўжаликларга қанча майдонга қандай экин экишни
зўрлаб қабул қилдиришдан иборат ярамас тартибнинг
мавжуд бўлганлиги учун ҳам республика озиқ-овқат маҳ-
сулотлари билан ўзини-ўзи таъминлашга қодир эмасди.
Ўзбекистон аҳолисининг оаиқ-овкатга бўлган эҳтиёжинн
қондириш уларни бошқа собиқ иттифоқдош республика-
лардан импорт қилиб келтирилиши ҳисобига амалга оши-
рилар эди. Шу боисдан ҳам энг муҳим озиқ-овқат маҳсу-
лотларининг чакана савдо тармоқггаридаги тақчиллиги 1990
йилда аҳолининг бу маҳсулотларни сотиб олиш имкони-
ятларини чеклаб қўйган эди. Мустақилликка эришиш ос-
тонасида, яъни 1990 йилда истеъмол учун эарур бўлган
ғалланинг 82 фоиэи, гўшт ва гўшт маҳсулотлариниш' 50
фоиэи, сут маҳсулотларининг қарийб 60 фоизи, картош-
канинг 50 фоизи, шакар, қуруқ сут ва болалар озуқаси-
нинг 100 фоизи четдан келтирилган4.
Собиқ Иттифоқ таназзулга учраган ўша даврда, яъни
1989 йилда ўтказилган статистик тадқиқотлар маълумот-
ларига кўра, истеъмол бозорида аҳоли учун зарур бўлган
барча маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи бўйича узилиш-
лар бўлиб турган ва бу собиқ Иттифоқ ҳудудида кундалик
асосий озиқ-овкат маҳсулотларини аҳолига карточкалар
4
Ўэбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тарақкиётининг
мустақиллик йилларидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |