Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
 
23.3.Патент ва лицензия тушунчалари. 
Патентлаш - Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари, корхоналари, 
айрим фуқароларининг чел эл патентлари ва бошқа тегишли муҳофаза 
ҳужжатларини ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарига олиш 


мақсадида, шунингдек товар белгиларини амалга ошириладиган барча ишлар 
мажмуи. Мамлакатдаги саноат мулкларини чел элда патентлашнинг умумий 
мақсади мамлакатдаги фан ва техника ютуқларидан патент эгасининг 
розилигисиз чет эл фирмалари фойдаланишидан ҳимоя қилишдир:
1.Саноат маҳсулоти экспорт ҳимояси. Экспорт объектларида фойдала-
ниладиган саноат мулкларини муваффақиятли патентлаш мазкур объектлар-
нинг рақобатбардошлигини оширади. Уларга талаб ошади, патент билан 
муҳофазаланган товарларни анча юқори нархларда сотиш имкони юзага 
келади, валютаси фойдали бўлган мамлакат танланади, ташқи бозорда 
мустаҳкам ўрин эгалланади.
2. Чет мамлакатларга бутловчиларни етказиб бериш ҳимояси. Патентли 
саноат мулкларини мана шундай объектлар учун мазкур етказиб берувчилар 
патент муҳофазасини таъминлайди. 
3.Саноат мулкларидан фойдаланиш учун лицензиялар сотиш. Лицензион 
ҳуқуқий муносабатлар моҳияти шундаки, ҳуқуқлар берилади ва лицензион 
битимга киришувчи томонлар - Лицензиат (харидор) ва Лицензиар (сотувчи) 
ўртасида муносабат юзага келади. Патентлашган саноат мулкларидан 
фойдаланиш учун лицензия сотиш шартнома (лицензион шартнома) асосида 
расмийлаштирилади, унга кўра патент егаси лицензиатга саноат мулкларидан 
фойдаланишга ижозат беради. Маҳсулотни экспорт қилиш халқаро савдодаги 
мавжуд чекловлар туфайли фойдасиз бўлиб қолган ҳолларда лицензион 
шартномадан фойдаланилади.
4.Патентларни айирбошлаш. Ўзбекистон ташкилотлари ва чет эл 
фирмалари ўртасида кенг кўламдаги илмий-техникавий ва иқтисодий 
шартномалардан кўзда тутилиши мумкин. Айирбошлаш мажбурий бўлиши 
ҳам мумкин, бунда патент ҳуқуқларига зид келиб қолади, бундай ҳол турли 
талабномачиларга икки ва ундан ортиқ патент берилганда, шулардан битта 
патент асосий, бошқаларидан фойдаланиш унча боғлиқ бўлмаганда юзага 
чиқади.


5.Ишлаб чиқаришни блокировкалаш. Кўпчилик ривожланган мамлакат-
ларнинг фирмалари саноат мулкларини муайян тармоқда ишлаб чиқариш 
ривожининг тўхтатиш учун саноат мулкини патентлаштиради. Улар 
патентлашган саноат мулкини ўз корхоналарида қўлламайдилар ва бошқа 
фирмалар саноат мулкларидан белгиланган муддат ичида фойдаланишларига 
рухсат бермайдилар. Саноат мулкларини чет элда патентлаш муаллиф ѐки 
талабнома берувчи тавсияси асосида амалга оширилади. Саноат мулкларини 
патентлаш бўйича иш олиб бораѐтган ташкилот патентлаштирувчи 
ҳисобланади. 
Лицензия-саноат мулки объектлари, ноу-хау ва бошқа илмий-
техникавий ютуқлардан фойдаланиш учун муайян тўлов асосида ҳуқуқини 
бериши мумкин. Буларни ҳуқуқий нуқтаи назардан икки гуруҳга бўлиш 
мумкин. 
Биринчи гуруҳ - ҳуқуқий муҳофазаси ички қонунчилик ва халқаро 
шартномалар асосида таъминланади. Булар-ихтиро, саноат намунаси, 
фойдали модел, товар белгилари.
Иккинчи гуруҳ шундай ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланмайдиган илмий-
техникавий ютуқларга тааллуқлидир. Булар техникавий, бошқарув, 
иқтисодий, молиявий ва бошқа билимлар, янги техника, жараѐн ва 
материалларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва сотиш билан боғлиқ тажриба 
ва малакалардир. Ҳуқуқни беришли лицензион шартнома билан расмийлаш-
тирилади, унга мувофиқ бир томон (лицензиар) иккинчи томон (лицензиат) 
га шундай вазиятни - амалда ва ҳуқуқда - яратиш керакки, лицензиат шарт-
номада белгиланган шартлар бўйича ва кўламда муайян техникавий ечимни 
ишлаб чиқишга жорий этиш ва фойдаланиши мумкин бўлсин, иккинчи 
томони эса бунинг учун тегишли ҳақ тўлаши ѐки бошқача кўринишда товон 
бериши шарт.
Лицензион шартнома-лицензиар ва лицензиат ўртасидаги содир этилаѐт-
ган савдо битими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солувчи 
технологик билимларни бериш ва ўзлаштириш хусусидаги ўзига хос савдо 


муносабатларини ифодалашнинг ҳуқуқий шакли. Шунинг учун лицензион 
шартнома тузишда битим шартномасига қатъий амал қилиш лозим. 
Лицензион шартнома бўйича бериладиган ҳуқуқ кўламига боғлиқ ҳолда 
тўлиқ, мутлақ ва мутлақ бўлмаган лицензиялар фарқланади. Тўлиқ лицензия 
- асосан патент лицензияси, унга мувофиқ лицензиар (патент эгаси) 
Лицензиатга саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқни ҳеч қандай 
чекловларсиз муҳофаза ҳужжатининг амал қилиши учун олган бутун 
муддатига беради.Мутлақ лицензия бўйича лицензиат объектдан келишилган 
миқѐсда фойдаланиш ҳуқуқини олади. Кўп ҳолларда миқѐс битим амал 
қилиш муддати ва ҳудуд бўйича белгиланади. Мана шу миқѐсда лицензиар 
ҳуқуқдан ўзи ҳам фойдалана олмайди, уни учинчи шахсга бера олмайди. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish