Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Ихтирога бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
23.2.Ихтирога бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш.
Ихтиро патентининг амал қилиш қонун хужжатларида назарда тутилган 
ҳолатларда патент эгасининг илтимосномасига биноан Патент идораси 
томонидан кўпи билан 5 йил муддатга узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро 
патентининг амал килишини узайтириш тартиби Патент идораси томонидан 
белгиланади. 
Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал 
қилиш муддати патент эгасининг илтимосига биноан Патент идораси 
томонидан тегишилича 5 йилга хамда 3 йилга узайтирилиши мумкин. Ихтиро 
ҳамда фойдали модель патенти таъминлайдиган хуқуқий мухофаза ҳажми 
уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган 
хуқуқий мухофаза ҳажми эса буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс 
эттирилган муҳим белгилари ва (ѐки) уларнинг комбинацияси (бундан буѐн 


матнда унинг мухим белгилари мажмуи деб юритилади) билан белгиланади. 
Саноат мулки объекта патенти, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб 
ўтади. Давлат томонидан махфий деб тан олинган саноат мулки объектининг 
ҳуқуқий муҳофазаси алоҳида қонунчилик билан тартибга солинади. Ихтиро 
сифатида кўрсатилган объект янги, ихтирочилик даражасига эга ва уни 
саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жихатдан муҳофаза қилинади. 
Ихтиро, техника тараққиѐти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб хисоб-
ланади. 
Патент идораси интеллектуал мулк объектларига талабномаларни кўриб 
чиқиш учун қабул қилади ва давлат экспертизасини ўтказади. Давлат 
экспертизасини ўтказиш кўп босқичли жараѐн бўлиб, унда талабнома 
берилган объектнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади. 
Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига патент, дастлабки 
патент олиш учун берилган талабномалар бўйича давлат илмий-техника 
экспертизаси ўтказилади, у расмий, дастлабки ва моҳияти бўйича экспер-
тизага бўлинади. Ихтиро, саноат намуналарига дастлабки патентлар, шунинг-
дек фойдали моделга патент дастлабки экспертиза ўтказилгандан сўнг, 
ихтиро ва саноат намуналарига патентлар эса моҳияти бўйича экспертиза 
ўтказилгандан сўнг берилади. Моҳияти бўйича экспертиза талабнома 
берувчининг илтимосномасига кўра ўтказилади, бундай илтимоснома патент 
олиш учун талабнома берилган санадан бошлаб 12 ой мобайнида берилиши 
мумкин. Моҳияти бўйича экспертиза ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома 
талабнома берувчи ѐки бошқа шахс томонидан дастлабки патент олиш учун 
талабнома берилган санадан бошлаб исталган вақтда, лекин дастлабки 
патентнинг амал қилиш муддати тугамасидан олдин берилиши мумкин. 
Расмий экспертиза вақтида биринчи навбатда талабноманинг тўғри расмий-
лаштирилганлиги текширилади. Масалан, талабноманинг тўлиқлиги (зарур 
хужжатларнинг мавжудлиги, талаб этиладиган нусхалар сони ва ҳоказо) 
текширилади, олдиндан нотўғрилиги маълум бўлган талабномалар (масалан, 
саноат намунаси таклиф этилади, лекин ихтирога патент берилиши сўралади) 


ажратилади, шунингдек бошқа расмий жихатлари (муаллифнинг имзоси, 
талабнома берувчи корхона муҳри ва ҳоказолар мавжудлиги) текширилади. 
Расмий экспертиза натижасида тўғри расмийлаштирилган талабноманинг 
берилган санаси бўйича объектнинг устуворлиги белгиланади. 
Экспертизанинг кейинги босқичлари дастлабки экспертиза (дастлабки 
патентларга талабномалар учун) ва мохияти бўйича экспертиза (патентга 
талабномалар учун) дир. Бу экспертизалар вақтида патент сўралаѐтган 
объектнинг белгиланган патентга лаѐқатлилик мезонларига мослиги текши-
рилади. Агар объект патентга лаѐқатлилик мезонларига мос бўлса, у тегиш-
лича ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси деб тан олинади. Қонунга 
мувофиқ кўрсатилган объектлар учун қуйидаги мезонлар белгиланган: 
-
ихтиролар учун — унинг янгилиги, ихтиро даражаси ва саноатда 
қўлланилиши;
-
фойдали модель учун - унинг янгилиги ва саноатда қўлланилиши; 
-
саноат намунаси учун-унинг янгилиги, ўзига хослиги ва саноатда 
қўлланилиши.
Патент экспертизаси ўтказиш вақтида фойдаланиладиган энг муҳим 
тушунча техника даражаси тушунчасидир.Техника даражаси ўз ичига 
ихтиронинг устуворлик санасигача жахонда барча учун маълум бўлган ва 
барча фойдаланадиган маълумотларни олади. Дастлабки экспертизанинг 
мохият жиҳатидан экспертизадан фарқи энг аввало шундаки, дастлабки 
экспертиза вақтида талабнома берилган объектнинг (ихтиро, фойдали 
модель) маҳаллий янгилик талабларига мувофиқлиги текширилади, яъни 
патент экспертлари фақат Ўзбекистондаги мавжуд патент ҳужжатларини 
текширадилар, мохият жихатидан экспертизада эса объектнинг жаҳон 
техника даражасига мувофиқлиги текширилади. 
Дастлабки экспертиза ва моҳият жихатидан экспертиза ўтказишнинг 
белгиланган меъѐрий муддатлари тегишлича 3 ой ва 2 йилни ташкил этади. 
Талабнома берувчилар учун бу Жараѐнларни тезлаштириш, "тезлаштирилган 
экспертиза" ўтказиш мумкин, бунинг учун белгиланган патент божларини 


тўлаш зарур. Товар белгисини бериш: тўғрисидаги талабномалар бўйича 
экспертиза товар белгисини дастлабки экспертиза ва талабномада ифода-
ланган белгини экспертизадан ўтказишдан иборат. Дастлабки экспертиза 
талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан бошлаб бир ойлик муддат 
ичида, ифодаланган белгини экспертиза эса дастлабки экспертиза тугаллан-
гандан сўнг талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан бошлаб ўн 
икки ой мобайнида ўтказилади, бунда белгининг товар белгиларини рўйхатга 
олиш шартларига мувофиқлиги текширилади. 
Саноат мулки объектларини экспертизадан ўтказиш жараѐнида эксперт-
лар талабнома берувчидан етишмаган, талабномага аниқлик киритувчи 
материалларни сўраб олиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилиш ҳуқуқига 
эгадирлар. Патент идораси ўтказилган давлат экспертизаси натижалари 
бўйича мухофаза ҳужжатлари - патент, дастлабки патент, гувоҳнома бериш 
тўғрисида қарор қабул қилади ѐки бундай ҳужжатларни беришни рад қилади. 
Патент идораси маълумотлар расмий равишда чоп этилгандан сўнг уч ой 
ўтгач патент эгасига (ѐки товар белгиси эгасига) муҳофаза хужжати, 
тегишлича патент, дастлабки патент ѐки гувохнома беради.Патент, дастлабки 
патент ѐки гувоҳнома Ўзбекистан Республикаси номидан берилади ва Патент 
идораси раҳбари томонидан имзоланади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, 
хамма вақт битта объектга фақат битта мухофаза ҳужжати (патент, дастлабки 
патент ѐки гувохнома) берилади. Агар патентнинг эгаси бир нечта бўлса 
(масалан, икки фирма ѐки икки ҳаммуаллиф) улар битта патент оладилар. 
Бунда юзага келиши мумкин булган низоли масалаларни, масалан, ҳужжат-
нинг асли ва нусхалари кимда бўлишини ўзаро келишиб оладилар ѐки улар 
асл нусхани навбати билан ўзларида сақлашлари мумкин ва хоказо.

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish