Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 23.1.Илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ), 
вазифалари, тамойиллари ва босқичлари.
23.2.Ихтирога бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш.
23.3.Патент ва лицензия тушунчалари.
23.4.Инновацион лойиҳалар экспертизаси ва уни олиб бориш 
усуллари. 
23.1. Илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ), 
вазифалари, тамойиллари ва босқичлари. 
Инновацион марказларда илмий тадкикот тажриба конструкторлик 
ишларини ташкил этишга алохида ахамият берилади.
Илмий – тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари (ИТТКИ)нинг 
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
табиат ва жамиятни ривожланиши соҳасида янги билимлар олиш, 
уларни қўллашнинг янги соҳалари;
-
ишлаб чиқариш соҳасидаги материаллаштиришнинг ташкилот товар-
лари рақобатбардошлиги меъѐрларининг стратегик маркетинги босқичида 
ишлаб чиқилган имкониятларини назарий ва тажрибавий текшириш;
-
янгиликлар ва инновациялар портфелини амалда бажариш.


Санаб 
ўтилган 
вазифаларни 
амалга 
ошириш 
ресурслардан 
фойдаланишнинг самарадорлиги, ташкилотларнинг рақобатбардошлиги, 
аҳолининг турмуш даражасини оширишга имкон беради. 
ИТТКИнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиш рационал бошқарув қарорларини 
қабул қилишда менежментнинг аввалроқ кўриб чиқилган илмий ѐндашиш-
лари, тамойиллари, вазифалари, усулларини бажарилиши. Илмий менеж-
ментнинг қўлланиладиган таркибий қисмларининг миқдори бошқарув 
объектининг мураккаблиги, қиймати ва бошқа омиллар билан белгиланади.
2. Инновацион фаолиятни кишилик капитални ривожланишига қаратиш
Ишлаб чиқишлар янги материаллар, маҳсулотлар ѐки қурилмаларни 
яратиш, янги жараѐнлар, тизимлар ва хизматларни тадбиқ этиш ѐки ишлаб 
чиқарилаѐтган ва амалга киритилганларни анча такомиллаштиришга 
қаратилганлар. Уларга қуйидагилар киради:
а) мухандислик объекти ѐки техник тизимнинг белгиланган конструк-
циясини ишлаб чиқиш (конструкторлик ишлари);
б) ғоялар ва янги объектив вариантларини, шу жумладан нотехникни, 
чизма ѐки, белгили воситалар тизим даражасида ишлаб чиқиш (лойиҳа 
ишлари);
в) технологик жараѐнларни, яъни физик, кимѐвий, технологик ва бошқа 
жараѐнларни белгиланган фойдали натижани ишлаб чиқарувчи меҳнатнинг 
яхлит тизими билан бирлаштирувчи усулларни ишлаб чиқиш (технологик 
ишлар).
Ишлаб чиқишлар таркибига статистика яна қуйидагиларни киритади:
-
тажрибавий намуналар (яратилаѐтган янгиликларнинг принципиал 
хусусиятларига эга ноѐб моделлар)ни яратиш;
-
Уларни техник ва бошқа маълумотлар олиш учун зарур вақт давомида 
синовдан ўтказиш ва тажриба тўплаш, у кейинчалик янгиликларни қўллаш 
бўйича техник ҳужжатларда ўз аксини топиши керак;


-
қурилиш учун лойиҳа ишларининг белгиланган турлари, улар олдинги 
тадқиқотларнинг натижаларидан фойдаланишни кўзда тутадилар.
Тажриба, экспериментал ишлар илмий тадқиқотлар натижаларини 
тажрибали текшириш билан боғлиқ ишлаб чиқишлар турларидир. Тажриба 
ишлари янги маҳсулотларнинг тажрибали намуналарини тайѐрлаш ва 
ўрганиб олиш, янги (такомиллаштирилган) технологик жараѐнларни ўрганиб 
олиш мақсадига эга. Экспериментал ишлар ИТТКИ ўтказиш учун зарур 
махсус (ностандарт) ускуналар, аппаратлар, асбоблар, қурилмалар, стендлар, 
матнларни тайѐрлаш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишга қаратилган-
лар.
Фаннинг тажриба базаси – тажриба, экспериментал ишларни бажарувчи 
тажрибали ишлаб чиқаришлар (завод, цех, устахона, тажриба экспериментал 
бўлинма, тажриба станцияси ва ҳ.к) мажмуасидир. Шундай қилиб, ТКИ нинг 
мақсади янги техника намуналарини яратиш (модернизациялаш) дан иборат, 
улар тегишли синовлардан кейин серияли ишлаб чиқаришга ѐки бевосита 
истеъмолчига топширишлари мумкин. ТКИ босқичида техник тадқиқотлар 
натижаларининг якуний текширилиши ўтказилади, тегишли техник ҳужжат-
лар ишлаб чиқилади, янги техниканинг намуналари тайѐрланади ва синовдан 
ўтказилади. Исталган натижаларни олиш эҳтимоли ИТИ дан ТКИ сари ошиб 
боради.
Янги маҳсулотни саноат ишлаб чиқаришни ўзлаштирилиши ИТТКИ 
нинг якунловчи босқичи бўлади.
ИТТКИ натижаларини тадбиқ этишнинг қуйидаги даражалари 
(соҳалари) ни кўриб чиқиш керак:
1. ИТИ натижаларидан якунланган ИТИ нинг ривожланиши бўлган ѐки 
фан ва техниканинг бошқа муаммолари ва йўналишлари доирасида 
бажарилаѐтган бошқа илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқишларда фойдаланиш.
2. ИТТКИ натижаларидан экспериментал намуналар ва лаборатория 
жараѐнларида фойдаланиш.


3.ТКИ ва экспериментал ишлар натижаларини тажрибали ишлаб 
чиқаришда ўзлаштириш.
4. ИТТКИ ва тажрибали намуналар синовлари натижаларини серияли 
ишлаб чиқаришда ўзлаштириш.
5. Техник янгиликларни ишлаб чиқаришга кенг кўламда тарқатиш ва 
бозор (истеъмолчилар)ни тайѐр маҳсулотлар билан тўлдириш.
ИТТКИ ини ташкил қилиш ҳужжатларнинг қуйидаги соҳалараро 
тизимларига асосланади:
-
Давлат стандартлаштириш тизими (ДСТ);
-
Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими (КҲЯТ);
-
Технологик ҳужжатларнинг ягона тизими (ТҲЯТ);
-
Ишлаб чиқаришни технологик тайѐрлашнинг ягона тизими (ИЧТТЯТ);
-
Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қийин тизими;
-
Давлат маҳсулотлар сифати тизими;
-
Давлат -Техникадаги ишончлик тизими;
-
Стандартлар ва меҳнат хавфсизлиги тизими (СМХТ) ва бошқалар.

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish