24.3.Интелектуал мулк объектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий
асослари.
24.4.Интелектуал мулкни ҳимоя қилишнинг жаҳон тажрибаси.
24.5.Ўзбекистондаги интелектуал мулк бозори.
24.1.Интелектуал мулкнинг моҳияти ва объектлари.
«Интеллект» - лотинча сўз бўлиб «ақл» маъносини билдиради.
Интеллектуал фаолият натижалари ижодий фаолият ҳисобланади. Бу кўп
ҳолларда ақлий меҳнат кишилари – ѐзувчилар, шоирлар, рассомлар, олимлар,
инженер техник ходим ва бошқалар фаолиятининг маҳсулларидир. Бу
маҳсуллар ўзининг янгилиги ѐки ўзига хослиги, такрорланмас белгиларига
эга бўлади. Шу сабабли ҳам уларга нисбатан одатдаги ашѐ, моддий обьектга
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ меѐрларини қўллаб бўлмайди. Бу маҳсуллар
фуқаролик қонунлари билан қўриқланиши учун қуйидаги шартларга жавоб
бериши керак:
-ҳақиқатда ижод маҳсули бўлиши, яъни оригинал (ўзига хос) бўлиши;
-бетакрор бўлиши;
-бирон-бир объектив шаклда ифода этилиши.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари интеллектуал
фаолиятнинг қуйидаги натижаларини фарқлайди:
- ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари;
- селекция ютуқлари;
- муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектлари - фан, адабиѐт, санъат
асарлари, аудивизуал асарлар, радио эшиттиришлар ва телевизион кўрсатув-
лари, асарлар ижролари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумот
базалари;
- интеграл микросхемалар топлогиялари.
Инсоннинг ижодий тафаккури бу объектлар доирасини тинмай кенгай-
тириб бормоқда. Интеллектуал фаолият натижасини яратган ижодкор яратган
маҳсулига интеллектуал мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Интеллектуал мулк обьектлар фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари
- ашѐлар, қимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ
қилади.
А) интеллектуал фаолият натижалари кўп ҳолларда моддий кўринишда
эмас балки, ғоя билан ахборот шаклида намоѐн бўлади.
Б) Ғоя, билим шаклидаги интеллектуал мулк объектига одатда моддий
ашѐга эгалик қилгандай эгалик қилиш мумкин эмас.
С) Бундай объетлардан бир вақтнинг ўзида чексиз доирадаги шахслар
фойдаланиши мумкин.
Д) Интеллектуал мулк ҳуқуқи объетларига мулк ҳуқуқининг бемуддат
эканлиги ҳақидаги қоида қўлланилмайди.
Е) қонунда белгиланган муддатлар ўтиши билан интеллектуал мулк
соҳибининг маълум интеллектуал мулкига нисбатан ҳуқуқлари бекор бўлади
ва бу объектлар умуминсоний бойликка айланади, ҳар нима ундан маълум
шартлар асосида текин ва рухсатсиз фойдаланишга хақли бўлади.
F) интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя
қилишда виждонан даъвони қўллаш имконияти амалда мавжуд эмас.
G) Интеллектуал мулк ҳуқуқи обьектларига нисбатан одатдаги мулк
ҳуқуқи эмас, мутлоқ ҳуқуқлар хақидаги қоидалар қўлланилади.
З) Интеллектуал мулк ҳуқуқининг амал қилиши, айни вақтда маълум
ҳудуд билан чегараланган бўлади. Ихтирога берилган Ўзбекистон
Республикаси Патент идорасини патенти билан ихтиро давлатимиз ҳудудида
амал қилади.
К) Кўпгина интеллектуал мулк обьектларига нисбатан уларнинг
муаллифлар шахсий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, бу оьектлардан фойдаланув-
чиларда бу шахсий ҳуқуқларга риоя қилишлари лозим. Ушбу хусусиятларга
эга бўлган интеллектуал фаолият натижаларига қуйидагилар киради:
– Фан, адабиѐт, санъат асарлари, эшиттириш ташкилотларининг ижроси,
фонограммалари ва кўрсатувлари;
– ЭҲМ дастурлари ва маълумот баъзалари;
– Ихтиро, фойдали моделлар, санъат намуналари селекция ютуқлари;
– Ошкор этилмаган ахборот, шунингдек ишлаб чиқариш сири яъни ноу-
хаулар.
Шунингдек, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ўзларини унинг
ишлаб чиқарган товарлари, бажарган ишлари ва кўрсатадиган хизматлари-
нинг аломатларини акс эттирувчи воситалар ҳам интеллектуал фаолият
натижаларига тенглаштирилади.Бундай белгиларга:
–Фирма номлари;
–Товар белгилари;
–Товар чиқарилган жойнинг номи;
Кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар ҳам фуқаролик
ҳуқуқининг объектлари бўлиши мумкин. Маълумки, фуқаролар ва ташкилот-
лар ўзларига қонун ѐки ўзаро тузилган шартномалар бўйича юклатилган
хизматларни ѐхуд ишларни амалга оширадилар. Масалан, пудрат шартнома-
сига мувофиқ хилма-хил кийимлар, уй-рўзғор ашѐлари ва бошқа нарсаларни
тайѐрлайдилар, таъмирлайдилар. Қурилишга оид пудрат шартномасига
биноан турар жой қурилиши ва бошқа қурилиш ишлари амалга оширилади.
Омонат шартномаси бўйича мулклар омонат сақланади.
Топшириқ шартномаси юзасидан фуқаро ва ташкилотларнинг турли
топшириқлари амалга оширилади. Воситачилик шартномаси бўйича фуқаро-
ларнинг буюмлари сотиш учун қабул қилинади ва сотилади, жамоа хўжалик-
лари аъзоларининг ўзларидан ортиқча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам
сотиш учун қабул қилиниб, кейинчалик воситачилик асосларида сотилади ва
ҳоказо. Ишларнинг натижаси моддий кўринишда бўлади.
Хизмат кўрсатиш туфайли, масалан, репититорлик хизмати туфайли
илм-маърифат ўқувчига сингдирилади, сайѐҳлик хизмати туфайли сайѐҳларга
тегишли хизмат кўрсатилади. Хизматларнинг натижаси одатда, ғоявий,
номоддий кўринишда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунлари интеллектуал фаолият
натижаларини қуйидагича фарқлайди:
- ихтиролар, фойдали модель, саноат намуналари;
- муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар обьектлари – фан, адабиѐт, санъат
асарлари, радиоэшиттиришлари ва телевидение кўрсатувлари, ЭҲМ дастур-
лари ва маълумотлар баъзалари.
Фуқаролик Кодексининг 97-моддасига биноан юридик шахсни индуви-
дуаллаштириш воситалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг махсулотлари
ва хизматлари ҳам интеллектуал фаолият натижаларига тенглаштирилади.
Фуқаролик Кодексининг 97-моддасига мувофиқ интеллектуал фаолият
натижалари ва уларга тенглаштирилган индувидуаллаштириш воситаларига
нисбатан фуқаронинг ѐки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади.
Бунинг маъноси шундан иборатки мутлоқ ҳуқуқ эгаси интеллектуал фаолият
натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш ва
тасарруф этишда фақат ўзигагина тегишли бўлган ҳуқуқ эгасидир. Бу
ҳуқуқлар эгаси 3 шахсга бу объектлардан фойдаланишга рухсат бериши ѐки
таъқиқлаб қўйишга хақли.
Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойдаланиш,
уларни тасарруф этиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилишда вужудга келадиган
муносабатларни Фуқаролик Кодекси моддалари, шунингдек, Ўзбекистон
Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали
моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунлар тартибга солади.
Do'stlaringiz bilan baham: |