Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
 
24.5.Ўзбекистондаги интелектуал мулк бозори. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ фан 
тараққиѐтини ва инновацион технологияларни ривожлантиришга, интеллек-
туал мулк ҳуқуқини рўѐбга чиқаришга ва ҳимоясини таъминлашга доир 
ҳуқуқий механизм ларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор 
қаратила бошланди. Пировардида, Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 1992 йил 8 августдаги ―Илмий ва инновацион фаолиятни давлат 
томонидан қўллабқувватлаш тўғрисида‖ги Қарорига мувофиқ, илмий-техник 
салоҳиятни янада мустаҳкамлаш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 
энг долзарб масалаларини ҳал этишга сафарбар этиш ҳамда Ҳамдўстлик 
мамлакатларида биринчилардан бўлиб инновацион фаолиятни фаоллашти-
риш чоралари белгиланди. 
Қисқа муддатларда мамлакатимизда интеллектуал мулк эгалари ва 
уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунчилик базаси шаклланди. Бу 


борада қабул қилинган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилган 
ишлар самараси йил сайин кўзга ташланиб бормоқда. Масалан, 2003-2006 
йиллар давомида 7 мингга яқин илмий-техникавий ютуқлар рўйхатга олинган 
бўлса, кейинги 5 йил оралиғида бу борадаги кўрсаткич 10 мингдан ошиб 
кетди. Жумладан, астрономия соҳасида — қуѐш системасида янги планета 
очилди, 30 та янги ўзгарувчи юлдузлар аниқланди ва фотометрик монито-
ринг учун кўп вақт талаб қиладиган юлдузларнинг жадвали тузилди. Физика 
соҳасида — дунѐда илк бор солитон ва солитон комплексларининг пайдо 
бўлиш механизми аниқланиб, оптик солитонлар назарияси ҳамда турли 
муҳитларда ночизиқли тўлқинларнинг тарқалиши ва эволюцияси назарияси 
яратилди. 
Математика соҳасида — квант эҳтимоллар назарияси муаммоларини 
ечиш учун янги усуллар кашф этилди. Информацион технологиялар бўйича 
дунѐда биринчи бўлиб ярим нодир минералларни тўла нодирлаштириш 
технологияси ишлаб чиқилди. Олмалиқ ТМК, Навоий ТМК ва 
«Ўзметкомбинат» ИБда энергияни 20 фоизга тежаш имконини берувчи 
қурилманинг жорий этилиши натижасида бир йилда ўртача 377,4 млн. 
кВт.соат энергия тежалиб 24 млрд.сўм иқтисодий самарага эришиш имкони 
вужудга келди. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. 
Эришилаѐтган ютуқлар фуқароларимизнинг илмий-техникавий ижод 
эркинлигидан кенг фойдаланаѐтганлиги баробарида, мамлакатимизнинг 
иқтисодий қудратини ривожлантиришга, жаҳон ҳамжамияти олдидаги 
мавқеини оширишга хизмат қилаѐтгани билан ҳам эътирофга моликдир. 
Миллий ва халқаро тажрибадан маълумки, иқтисодиѐт ва жамиятнинг 
тараққиѐт даражаси кўп жиҳатдан интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича 
яхши ривожланган ва изчил йўлга қўйилган тизимга боғлиқ. Зеро, 
иқтисодиѐтдаги самарадорлик ишлаб чиқаришга инновацион технологиялар 
ва ихтироларнинг жорий этилиши эвазига юксалиб боради. Интеллектуал 
мулкнинг тараққий этиши ўз навбатида, иқтисодиѐтга сармоялар кирити-
лишига, инновацион технологияларнинг жорий этилиши эса халқ хўжалиги-


нинг модернизациялашувига ҳисса қўшади. Шу боисдан мамлакатимизда 
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал 
мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини 
кучайтириш зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2011 йил 24 май кунги ―Ўзбекистон 
Республикасининг 
Интеллектуал 
мулк 
агентлигини 
ташкил 
этиш 
тўғрисида‖ги Қарори билан интеллектуал мулк соҳасида бир-биридан 
мустақил фаолият юритиб келган Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон 
муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агент лиги негизида 
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ташкил этилди. 
Натижада халқимизнинг илмий-техникавий ижод эркинлигидан самарали 
фойдаланиши учун янада кенгроқ шароитлар яратилди. Интеллектуал мулк 
соҳасида ягона давлат сиѐсатини юритиш, ягона ѐндашувни таъминлаш, 
мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги халқаро шартномаларини тайѐрлаш ва 
ҳаѐтга татбиқ этиш бўйича яхлит тизим вужудга келди. Шу ўринда 
таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 1991 йилдан буѐн Жаҳон интеллектуал мулк 
ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти 
бугунги кунда 180 дан ортиқ давлатни ўзида бирлаштирган халқаро 
ташкилотдир. Бундан ташқари, дун ѐ нинг кўплаб давлатларида интеллектуал 
мулк соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича ягона давлат 
органи фаолият юритади. Масалан, Швейцарияда — Швейцария федерал 
интеллектуал мулк институти, Буюк Британияда — Интеллектуал мулк 
офиси шулар жумласидандир. Ушбу ташкилотлар интеллектуал мулкни 
ҳимоя қилиш бўйича ягона давлат органи сифатида муаллифлар, ноширлар 
ҳамда ижрочиларнинг мулк ҳуқуқларини биргаликда бошқаришга қаратилган 
инфратузилмани ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг Интеллек-
туал мулк агентлигига ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, 
товар белгилари ҳамда интеллектуал мулкнинг бошқа объектларини ҳимоя 
қилиш, улар бўйича ҳуқуқ эгаларини ҳимоя қилиш, ишлаб чиқаришга 


инновацион технологиялар ва ихтиролар, илмий-техник ва саноат ишланма-
ларини, селекция ютуқларини, бадиий-конс трукторлик ва бошқа турдаги 
ижодий ишларнинг кенг жорий этилишига кўмаклашиш, шунингдек, 
интеллектуал мулк объектларини экспертиза қилиш ва уларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масаласида ягона 
позицияни ишлаб чиқиш ва бу соҳада халқаро миқѐсда Ўзбекистон 
Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тегишли халқ аро ва 
минтақавий ташкилотлар фаолиятида иштирок этишни таъминлаш каби бир 
қатор вазифалар юклатилди. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал 
мулк агентлиги халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш 
асносида илмий-техник ютуқларни инновацион тадбиркорликка жорий этиш 
учун яхши шарт-шароит яратади. Бу ўз навбатида, иқтисодиѐтимиз 
самарадорлигини кўтаришга кўмаклашади, бозор муносабатларини янада 
ривожлантириш ва мамлакатимиз интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, 
хал қимиз фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Соҳадаги ривожланишларга мутаносиб равишда ―Интеллектуал мулк 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжат-ларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ги Қонун қабул қилинди. 2011 йил 28 
декабрь куни кучга кирган мазкур Қонунга кўра, амалдаги бир неча қонун 
нормалари янгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ―Электрон 
ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар 
базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида‖ги Қонунининг 10-моддаси 2-
қисми чиқариб ташланди. Натижада Ўзбекистон Республикасининг юридик 
ва жисмоний шахсларининг ЭҲМ учун яратилган дастур ѐки маълумотлар 
базасини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишига бўлган чекловлар 
бартараф этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 
майда қабул қилинган ―Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб 
қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида‖ги Қарорига 1-


илованинг айрим нормалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаш-
тирилди.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг интеллек-
туал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишга доир имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексининг 328, 329 ва 331-моддалари ҳам такомил-
лаштирилди. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк 
агентлиги — интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб судларга киритадиган даъволар 
юзасидан давлат божи тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Фуқаролик 
кодекси ҳамда ―Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари 
тўғрисида‖ги, ―Селекция ютуқлари тўғрисида‖ги, ―Интеграл микросхемалар 
топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида‖ги, ―Товар белгилари, 
хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари 
тўғрисида‖ги қонунларнинг тегишли нормалари ҳам янги ном ва атамалар 
билан такомиллаштирилди.

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish