Полбоп плиткалар. Кукун бўлгунга қадар туйилган, қийин эрувчан махсус лой нам ҳолатда юқори босимда зичланади ва эригунга қадар куйдирилиб, полбоп плиткалар олинади. Ташқи кўриниши бўйича плиткалар бир қатламли ва икки қатламли, шунингдек, сиртига расмлар солингани ҳам бўлади. Шакли квадрат, тўғри бурчакли, уч бурчакли ва олти томонли бўлади. Қалинлиги 10—13 мм, томонларининг ўлчами 50 мм дан 150 мм гача бўлади. Бундай плиткаларнинг камчиликларидан бири унинг иссиқлик ўтказувчанлиги катталигидир.
Глазур билан қопланган ғиштлар эрамиздан 1000 йил олдин қадимги Миср саройларининг полларини қоплашда ишлатилган.
Махсус қийин эрувчан тупроқ кукун шаклигача майдалангандан кейин, нам ҳолатда юқори босимда зичланади ва пиширилади. Ташқи кўринишидан плиталар бир қатламли ва икки қатламли турларга бўлинади.
Замонавий биноларни қуришда ҳар хил шароитларда пиширилган ва турли ранглардаги мозайикали поллар ҳам ишлатилади. Пиширилган мозайика плиталардан мўлжалланган расм ва нақшлар теришда уларнинг чоклари қоришмалар билан тўлғизилади. Қопламалар учун ишлатиладиган сопол плиткалар зичлиги катта, ёнмайдиган, кам ғовакли атмосфера таъсири ва едирилишга чидамли бўлиши керак. Бундай хусусиятларга эга бўлган плиткалар тураржой, савдо, ўқув, даволаш ва саноат биноларининг полларини қоплашда ишлатилади (4.11-расм).
Ҳозирги кунда қурилишда, асосан 5 хил турдаги: квадрат (15015015, 10010011, 505011), тўғри тўртбурчак (1507415, 1205911, 1004911), учбурчакли, олтибурчакли ва саккиз бурчакли сопол плиткалар кенг қўлланилмоқда.
Мозайика поллари учун ишлатиладиган плиткалар квадрат (4848, 2222 мм) ва тўғри тўртбурчак (4822 мм) шаклида бўлади. Уларнинг қалинлиги 4 ва 6 мм бўлиши мумкин. Бундай плиткалар едирилишга чидамли, қаттиқ ва зарбга мустаҳкам бўлиши лозим. Маълумки, табиий тошлардан тайёрланган плиткалар сопол плиткаларга нисбатан мўрт бўлади.
Сопол плиткалар пол қурганда бетон ёки цемент қоришмалари билан ётқизилади. Плиткалар ётқизишда ишлатиладиган қоришма таркибида цемент ва қум нисбати 1:3 бўлади. Қоришма қалинлиги 10—15 мм ни ташкил этади. Янги ётқизилган (ҳали қоришмаси қотиб улгурмаган) плиткали поллар устида юриш қатъий ман қилинади.
Полларнинг едирилишга чидамлилигини махсус асбоблар ёрдамида абразив усулда аниқланади. Бунда ўлчами 0,5—1 мм бўлган қум заррачалари ишлатилади. Бу кўрсаткич цемент қоришмаси учун 4,80, сунъий мармар плиткалари учун 2,20, табиий мармар учун 1,90, гранит учун 0,80, едирилишга мустаҳкам сопол плиткалар учун 0,50 мм ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |